Жахилдор одамга кандай жавоб бериш керак? Фойдали маслахатлар
Япониянинг бир қишлоғида бир қари ва доно самурай яшаган екан. Бир куни у ўз шогирдлари билан машқ ўтказаётганда унинг ёнига ёш жангчи келди, жангчи жуда қўпол ва қаҳри қаттиқ еди. Унинг севган иши иғвогарлик еди: у рақибини ўзига чақирар ва жаҳлга тўлган рақиблари унинг чақирувни қабул қилар ва натижада улар ютқазар еди.
Ёш жангчи қари самурайни ҳақорат қилишни бошлади: унга тошлар отди, тупурди ва ёмон сўзлар билан ҳақоратлади. Аммо қари самурай жуда тинч еди ва машқни давом еттирди. Охирида чарчаган ва ғазабланган ёш жангчи кетди. Устознинг шогирдлари самурайнинг шунча ҳақоратларга чидаганидан ҳайрон қолишди ва сўрашди:
-Нимага сиз уни жангга чақирмадингиз? Наҳотки сиз мағлубиятдан қўрқдингиз?
Қари самурай шундай жавоб берди:
-Агарда сенинг ёнингга совғалар билан келишса ва сен уни қабул қилмайсан, шунда совға кимда қолади?
-Олдинги хўжайнида қолади – деб жавоб беришди шогирдлари.
-Ҳудди шу нарса ҳасад, ғазаб ва ҳақоратларга тегишлидир. Уларни ўзинга қабул қилишдан олдин, улар олиб келган инсонга тегишли бўлади!
Ўзбекларда шундай мақол бор: “Жаҳл келганда, ақл кетади”! Кўпларимиз шу мақолни яхши биламиз ва баъзида кимдир билан урушганимиздан кейин уни баҳона қилиб ишлатамиз. Аммо бир доно инсон шундай деган еди ва мен унинг гапига 100% қўшиламан:
“Ҳар қандай жанжалкашлик, гина–қудурат, қаҳру ғазаб, ғийбатчиликни ҳамда бошқа ҳар хил ёмонликларни ўзингиздан узоқлаштиринглар. Бир–бирингизга нисбатан кўнгилчан ва меҳр–шафқатли бўлинглар. Бир–бирингизга кечирим беринглар.”
Сизчи? Сизга жаҳл қилган ёки ғазабланган инсонга қандай жавоб берасиз?