Карз хакида билишингиз керак булган фойдали маслахатлар

Карз хакида Munosabatlar

Карз хакида билишингиз керак булган фойдали маслахатлар

Хикоянинг бошида бир инсон ҳақида сизларга сўзлаб беришни жоиз деб билдим. Мен шахсан бир инсонни биламан. Оиласи ҳам ўзига яраша катта деб айтишимиз мумкин.

Оила бошлиғи меҳнат қилади ва шу халол меҳнати евазига оиласини тебратади. Оладиган маоши ҳам унчалик катта емас. Ойилиги еса Тошкентдек азим шаҳарда яшаш учун ва оилани боқиб, бундан ташқари турли солиқлар тўлаш учун албата камлик қилади.

Лекин шунга қарамай ҳеч қачон ҳаётидан нолимайди. Енг муҳими бировдан қарз олмайди. Кунларнинг бирида мен шахсан у кишидан сурадим. Агар маблағингиз етарли бўлмаса бироз пул қарзга беришим мумкин деб.

Шунда ушбу дўстим ҳечқиси йўқ, келаси сафар маош олгунимга қадар бир амаллаб яшаймиз, қарзни олгани билан қайтариб беришим керак. Мен шу пайт майли қайтаришингиз шарт емас деб айтдим. Биродаримиз еса қаттийлик билан, йЎҚ мен бировнинг хисобига яшашга ўрганиб қолишдан қўрқаман деб жавоб қайтарди.

Дарҳақиқат қарз олган киши қарз берувчига қулддек бўлиб қолади. Бу еса инсонни бир-бирига бўлган оқибатини сустлаштиради. Иложи борича бировдан қарз кўтармаган маъқул. Қарз олгандан кейин еса қайтариб бериш ҳақида ўйлаш лозим.

Бировдан олиш осон, лекин қайтариш бироз қийинроқ бўлади. Пул инсонларни бир-бирига тез яқинлаштиргани каби тез узоқлаштириши ҳам ҳеч гап емас.Баъзи пайтларда айрим инсонларни кўрамиз. Қарз олаётган пайтда, қарз берувчига ялинади, ёлворади.

Қарз олгандан кейин еса умуман бошқа инсонга айланади қўяди. Агар қарзнинг мухлати тугаган пайтда унга шу ҳақида еслацангиз, яна бошқача муомиланинг гувоҳи бўлишингиз мумкин. Хатто умуман алоқаси йўқ кишиларни ҳам шу ишга аралаштиришга ҳаракат қилади.

Азиз дўстим, бу хикоя орқали айтмоқчиманки, иложи бўлса қарз олмасликка ҳаракат қилинг. Агар қарз олган бўлсангиз ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилинг. Агар бунинг ҳам иложи бўлмаса олдиндан узр сўраб яна бироз мухлат беришни сўраган маъқул бўлади. Ҳеч қачон қарзингиз бўла туриб қарз берувчига дўқ қилманг. Шундай пайт қарз сўраб келгандаги аҳволингизни бир есланг. Иложи борича яхши муносабатни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.

(Visited 708 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика