Камтарлик хакида нималарни биласиз

Камтарлик Munosabatlar

Камтарлик хакида нималарни биласиз

Камтарлик бу езгу ниятлилик, одамийлик, хушмуомалалик, бағри кенглик, иззат-икромни билишлик, дўстлари ва умуман ўзгаларнинг қадрига йетишлик, ҳурмат қила олишлик, маънавий поклик… демакдир.

Халқ оғзаки ижоди одобномасида камтарликнинг фойдаси, инсон учун қусур ҳисобланган манманликнинг зарарли оқибатлари ҳаётий воқеа ва ибратомуз тасвирлар воситасида тўла-тўкис акс еттирилган.

Камтарликни ўзига либос қилиб олган инсонлар ҳаётдаги енг яхши, соф виждонли кишилар бўлиб, ҳар қандай шароитда, ҳар қандай лавозимда тўғри ва ҳаққоний йўл тутадилар, тўғри сўзлаб, тўғри юрадилар, олижаноб ва раҳм-шафқатли, ҳамма ишни саранжом, осойишта бажарадилар.

Манманликка, дабдабабозликка, муболаға, бўрттиришларга, ёлғон-яшиққа йўл қўймайдилар.
Еътибор беринг-а, мана халқимиз камтарлик тўғрисида нима дейди:

“Йўқ нарса ҳам бор бўлур, Сен камтар бўлсанг.
Бор нарса ҳам йўқ бўлур, Сен манман бўлсанг”.

Ёшликдан камтаринлик либосини кийган киши кейинчалик ҳам қоқилмайди, тобора камол топа боради. Луқмони Ҳаким шундай дейди:

“Мағрурлик ақлсизлик аломатидир. Кибрланиш, мағрурланиш инсонни ҳалокатга солади. Мағрур кишилар жамият ғазабига дучор бўладилар. Гарчи мағрур, такаббур кишилар бой, олим, мансабдор есаларда, жамият ўртасида ҳеч обрўлари, қадрлари бўлмайди. Уларнинг ҳақиқий дўсти, улфати бўлмайди, борлари ҳам бошига ёмон кун тушганда асқотмайдилар. Охир оқибат улар хорлик, ёлғизликда яшашга маҳкумдирлар.”

Кишилар ҳадеб мажнунтолнинг олдига келаверганидан Мирзатеракнинг ғаши келибди. У такаббурлик билан: “Ёнимга савлатимдан қўрқиб, унча мунча одам кела олмайди. Сенинг олдиндан одам аримайди.

Сени назар писанд қилишмайдими?”, – дебди. Мажнунтол унга: “Сен кибру ҳаво билан осмонга интиласан. Мен бўлсам мени ўстирган заминга қаттиқ боғланганман. Унга ҳурматда-ю таъзимда бўламан. Ёнимга кўплаб кишиларнинг келиши балким, ана шу камтарлигимдандир”, – дебди.

Халқ наздида камтарлик ҳар қандай киши учун биринчи буюк ҳислатдир. Сизчи дўстим, сиз ҳам камтаринлик либосини кийганмисиз?

(Visited 1 467 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика