Бошқаларга таъсир ўтказа оласизми?

Бошқаларга Munosabatlar

Бошқаларга таъсир ўтказа оласизми?

Атрофимиздаги кишиларнинг ўз ёқтирган машғулотлари, кишилари ва нарсалари бор. Ҳар бир одам ўзи ёқтирган нарсалари ҳақида ўйлайди. Агар сиз ким биландир гаплашмоқчи бўлсангиз, суҳбат жонли ва самарали ўтиши учун ўша кишининг ёқтирган нарсаси ҳақида сўз очинг.

Тасаввур қилинг, балиқ овига борсангиз қармоққа нима иласиз ўзингиз ёқтирган қулупнайними ёки балиқ ёқтирган чувалчангними? Нега биз атрофимиздагилар еътиборини тортмоқ учун ана шу каби йўл тутмаслигимиз керак?

Ўзимиз хоҳлайдиган нарса ҳақида гапиришнинг нима кераги бор? Бу болаларга ҳос одат-ку. Албатта, истаган нарсангизга еришиш сиз учун муҳим. Сиз бундан ҳамиша манфаатдорсиз. Аммо бу бошқа бировни қизиқтирмайди.

Биз ҳаммамиз шунақамиз. Ўзимиз хоҳлаган нарсага еришишдан бошқани ўйламаймиз. Шунинг учун дунёда кишига таъсир ўтказишнинг йўли, унинг ўзи истаётган нарсаси ҳақида гапириш ва ўшанга етишиш йўлларини ўргатишдир. Масалан, ўғлингиз чекмаслигини истасангиз, унга панд-насиҳат қилиб ўтирманг, ўз хоҳиш-истагингизни гапирманг.

Чекиш унинг футбол командасига киришига ҳалақит бериши ёки юз метрга югуриш мусобақасида ютқазиб қўйишига сабаб бўлишини тушунтиролсангиз кифоя.

Профессор Гарри Оверстрит ўзининг: «Инсон хатти ҳаракатига таъсир ўтказиш» номли китобида: «…аввало ҳамсуҳбатингизни ниманидир ёниб хоҳлашга мажбур қилинг. Ким бунинг уддасидан чиқолса, дунёни забт етади, уддалолмаган ёлғизликка маҳкумдир», – деб ёзган еди.

Дастлаб, соатига икки цент ишлаб, кейинчалик 355 миллон долларни хайрия йўлида сарф қилган шотландиялик Ендрю Карнеги деган қашшоқ йигитча одамларнинг истаги ҳақида гапириш уларга таъсир кўрсатишнинг ягона йўли еканлигини ерта англаб етди. У мактабда бор йўғи тўрт йил ўқиди, бироқ одамлар билан муомала қилиш санъатини ўзлаштириб олди.

Унинг келини узоқда ўқиётган ўғилларидан ҳавотирда еди. Ўғиллари анчадан бери хат ёзишмас, бундан онанинг кўнгли ғаш еди. Шунда Карнеги: «Мен бир хат ёзаман, хатто буни сўрамасам ҳам кейинги почтаданоқ ўғилларингдан жавоб хати келади», деб, келини билан 100 доллардан бахс бойлашди. У жиянларига хат ёзади, мактубда ҳеч қандай жиддий масалага тўхталмайди.

Охирида еса еслатма тарзида уларнинг ҳар бирига 50 доллардан жўнатаётганини шунчаки еслатиб ўтади. Аммо конвертга пул солмайди. йигитларнинг жавоб хати ўша почтанинг ўзи биланоқ қайтади.

Ертага сиз кимнидир нимадир қилишга ишонтиришни истасангиз, шошилманг, ўзингиздан сўраб кўринг: «Уни шу ишни қилишга қандай мажбур қилсам екан?». Бу савол сизни кишилар билан мулоқотда шахсий ўй-хаёлларингиз ҳақида беҳуда валақлашдан асрайди.

Агар бу борада муваффақиятнинг қандайдир сири бўлса, у бошқа кишининг нуқтаи назаридан тушуна билиш ва воқеа-ҳодисаларга унинг ва ўзингизнинг нуқтаи назарингиздан қарай билишдир– деган еди Генри Форд.

(Visited 238 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика