Яхши суҳбатдош бўлишнинг осон йўли.

Яхши Munosabatlar

Яхши суҳбатдош бўлишнинг осон йўли.

Яхши суҳбатдош бўлиш унчалик қийин емас. Биласизми, ашаддий жанжалкаш ҳам сабр-тоқатли инсон олдида юмшайди. Худди шу масала бир ҳикояни айтиб берай.

Шаҳар телефон компанияси бир ўта шаллақи мижоз билан муомалада қандай йўл тутишни билмай қолди. Жаҳлдор мижоз телефонисткаларни ҳақорат қилар, тўлов талабномаларини йиртиб ташлаб, хизмат ҳақини тўламас, ҳам газетага ёзар, ҳам судга берар, ишқилиб, компания раҳбариятини жонидан тўйдирган еди.

Ниҳоят компания ўша мижознинг уйига ўзининг енг тажрибали «дипломатини» юборди. «Дипломат» вайсақи чолнинг «ловвуллаб ёниши»га имкон бериб, гапларини маъқуллаб ўтираверди. «У қутурар еди, – деб ҳикоя қилади дипломат, – мен еса уни уч соат гапини бўлмай ешитдим. Шундай қилиб мижознинг уйида тўрт марта бўлдим.

Охирги сафар борганимда у ташкил қилмоқчи бўлган «Телефон абонетларини ҳимоя қилиш ассоциациясига» аъзоликка қабул қилиндим. Мана ҳозиргача ўша «ассоциация»нинг ягона аъзоси бўлиб келмоқдаман.

Мен кўрган тадбир фақат чолни диққат билан ешитиш, унга ҳамдардлик билдириб туриш бўлди, холос. Чол бора-бора юмшай бошлади, боришимдан мақсад-қарзлари тўғрисида бир сўз демаган бўлишимга қарамай ҳаммасини тўлади.

Енг асосийси, у компания устидан қаерга шикоят қилган бўлса, ҳамма аризаларини қайтариб олди». Ўз шахсияти билан ғарқ, муҳим шахс еканлиги ҳақидаги ўй ҳаёллардан сармаст киши енг зерикарли одамдир. Фақат ўзи ҳақида гапирадиган одам, фақат ўзи ҳақида ўйлайди.

Бундай киши ким бўлишлигидан қатъий назар маданияциз кишидир. Шунинг учун яхши суҳбатдош бўлмоқчи бўлсангиз яхши еътиборли тингловчи бўлинг. Керакли одам бўлиш учун бошқаларнинг ҳам керакли еканини ҳис қилиш керак.

Суҳбатдошингизга жавоб бериш кўнгилли бўлган саволларни беринг, ўзи, ютуқлари ҳақида сўзлашга рағбатлантиринг. Унутманг, сиз билан гаплашаётган одамни ўзи, муаммолари сизникидан кўра юз карра кўпроқ қизиқтиради.

Уни қайсидир мамлакатдаги очарчиликдан кўра, ўзининг тиши оғриётгани кўпроқ ташвишлантиради, бўйнига чиққан яра қаердадир юз бераётган узлуксиз зилзиладан кўра жиддийроқ ваҳимага солади. Кейинги гал ким биландир суҳбатга киришишдан олдин бу ҳақда ўйлаб олинг.

Шундай қилиб, одамларга ёқишни истасангиз, ушбу қоидага риоя қилинг: Яхши тингловчи бўлинг. Бошқаларни ўзи ҳақида гапиришга рағбатлантиринг. Сизчи дўстим, сиз ҳам тингловчимисиз ёки тинмай гапирадиган инсонмисиз?

(Visited 486 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика