Эркаклар ва аёллар рашкнинг муносабатларга таъсири?

рашкнинг

Эркаклар ва аёллар рашкнинг муносабатларга таъсири?

Рашк – бу туйғу бизнинг ҳаётда жуда кўп ва кенг тарқалган. Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта бўлса ҳам бу туйғуни ҳис қилган бўлса керак. Рашк – бу, енг кучли туйғуларнинг бири. Рашк жуда хавфли бўлиши мумкин. Носоғлом рашк – ёмон оқибатларга олиб келади.

Нима сабабдан рашк келиб чиқади? Жуда кўп ҳолларда рашк туйғуси инсоннинг қаттияцизлигидан, ўз жуфтига ишонмаслигидан ва уни йўқотиб қўйишидан, ёлғизликда қолишидан қўрқиш ҳолларида вужудга келади. Лекин бу ҳаммаси инсоннинг психологик ҳолатидан келиб чиқади. Бази бир ҳолларда еса, иккинчи жуфтининг айрим хатти ҳаракати рашкни уйғотиши мумкин.

Қандай қилиб рашк туйғуси муносабатларга ўз таъсирини ўтказади? Соғлом рашк – муносабатларга янада жўшқинлик бериши, уни янада мустахкамлаши мумкин. Лекин носоғлом рашк, яни хаддан зиёд рашк қилиш муносабатларни бузиши мумкин.

Муносабатларга совуқлиқ тушиши ва сизнинг жуфтингизга нисбатан бўлган ҳис туйғуларингизни ўлдириши мумкин. Носоғлом рашк уруш жанжал, муносабатларга ойдинлик киритиш ва ҳар хил можароларга сабаб бўлади.

Ёмон оқибатлар бўлишини истамасингиз, ўз ҳис туйғуларингизни бошқаришни ўрганинг. Рашк – сизнинг ҳаётингизни бошқаришига йўл қўйманг.
Сизнинг ёрингиз сизни рашк қиладими?
Ўзингиз қай даражада ўз жуфтингизни рашк қиласиз?

Худбинлик – бу …

Инсон – худбин, бу яхшими ёки ёмон? Сиз ҳаётингизда худбин инсонлар билан кўп дуч келасизсми?
Худбинлик (Егоизм) – бу алътруизм нинг қарама – қарши маъноси. Худбинлик сўзини кўпинча биз салбий тарафдан тушунамиз: инсон фақат ўзини ҳурмат қилиши, ўз манфаатларини ўйлаш каби маъноларда.

Бундай инсон фақатгина ўзи ҳақида ғамхўрлик қилади, ўзининг мухтожликлари ва қиззиқишлари ҳақида ўйлайди. Шу билан бир қаторда у бошқаларнинг мухтожликлари ва қиззиқишларини етиборсиз қолдиради.

Бундай табиатга ега бўлган инсонларга “Балиқ ўзига чуқур жойни, инсон еса янада яхшироқ жойни излайди” деган ибора тўғри келади. Ҳозирда биз худбин сўзи билан бир қаторда егоист сўзини ҳам кўп ишлатамиз.

Агар бу сўзни аниқлаб қараб ўтадиган бўлсак «Его» (лотинчадан его – Мен) деб таржима қилинади.
Инсон ўзлигини ҳар дойим ҳамма нарсадан устун қўяди. Бундай инсон бўлиш осонми? Албатта виждони қийналмайдиган инсонлар учун бу жуда осон.

Лекин яна бир нарсани есдан чиқармаслик керак, бу ҳам бўлса бумеранг қоидаси. Инсонлар Сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, Сиз ҳам улар билан шундай муносабатда бўлинг.

Албатта инсон биринчи галда ўзини ҳурмат қилиб билиши керак. Буни соғлом худбинлик деб номласак ҳам бўлади. Чунки қачонки инсон ўзини ҳурмат қилиб билар екан, яни ўз қиззиқишлари, фикри, шундагина у бошқаларнинг ҳам қиззиқишларига ва фикрларига ҳурмат билан қарай олди.
Худбинлик ҳақида қандай фикрдасиз?

(Visited 240 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment