Эркаклар ва кизлар учун неча ёшда турмуш курган тугри булади

Эркаклар ва кизлар учун Munosabatlar

Эркаклар ва кизлар учун неча ёшда турмуш курган тугри булади

Ҳар куни дунё бўйича жуда кўплаб жуфтликлар муносабатларини расмийлаштарадилар. Булар орасида хар хил ёшдаги жуфтликларни учраца бўлади.

Аммо, статистикага ишонадиган бўлсак, уларнинг яримидан кўпи (тахминан 60%) жуфтлик, афсуски никоҳини бекор қилишади. Бундай бўлишининг сабаблари нимада? Енг асосий омилларидан бири бу ҳам бўлса жуфтликларнинг ёши. Қайси ёшда никохдан ўтиш енг омадли саналади?

Албатта фақат ёшни енг асосий омил деб ҳисоблаш, бу нотўғри. Чунки психологлар яшаб ўтган йилини емас, балки унинг психологик, ҳиссиётлик ва ёшига мос етуклигини ҳам инобатга олишади. Ҳозирги кунда улар жуда кўп текширувлар олиб боряптилар.

Сабаби бахциз оилалар сони борган сари ошиб боряпти. Бу текширувда никоҳнинг ширин ва аччиқ дамларини бошларидан ўтказган ва никоҳларини бекор қилишган жуфтликлар ҳам қатнашяптилар. Еътиборли тарафи шундаки, расмий никоҳдан ўтган жуфтликлар орасида 23 ва 28 ёш оралиғида бўлган жуфтликларнинг никоҳи жуда кам ҳолатларда бекор бўлар екан.

Айнан мана шу ёшда расмий никоҳдан ўтиш жуда мувофақиятли саналаркан. Сабаби бу ерда бўлгуси жуфтликлар енди жуда ёш ва енгилатак ёш емаслар, ҳаётда ўз ўринларини топиб олган, дунёга бўлган кўз қарашлари, олдига қўйган мақсадларига интилишлари билан ажралиб туришади. Қолаверса бу ёшдагилар ҳеч қандай севги ниқобларсиз ва қалбларни кўр қилувчи ҳис туйғуларсиз, оилавий ҳаётга анча реал кўз билан қарашади.

Шу билан бир қаторда тахмини 25 ёшда бўлган ёшлар, ишончли қолаверса бир қанча иззат нафсли ҳисобланишар екан. Бу ёшда инсонлар уддабурон ва кўнгилчан бўлишар екан. Уларнинг муросага келиш жуда осон кечар екан.

Сиз тез-тез дўқ урасизми?

Сиз тез-тез дўқ урасизми? Адреналин оқими миянгизни тез-тез тўлдириб турадими? Бордию бирон кимса бирон бир нарсани сиз истагандек қилмаса қонингиз қайнайдими?

Одамга, унинг хатоларини кўрсатиш учун унга фақат овозни баландлатиб, дўқ уриш керак деб ўйлайсиз. Лекин бу нотўғри. Ўзингизни тинчлатаман деб, унга бор қаҳрингизни тўкасиз. Бундай қилиб ўзингиз енгил тортасиз, аммо бир нарса ҳаёлингиздан четта қолади. У ҳам бўлса, сизнинг барча салбий енергиянгиз енди ўша одамга ўтиб кетди. Енди булар сизда емас, ўша одамнинг қалбида қайнаяпти.

Агарда реакциянгиз тинч бўладиган бўлса ёки келиб чиққан вазиятга муносабатингиз бироз ҳазил билан амалга ошса, унда халиги одамнинг виждони ва уялиши ҳафа бўлиш туйғуси билан қопланмайди. Шунда унинг ўзи қилиб қўйган хатолари устида фикр юритиб, уларни тўғирлашга бел боғлайди.

Енг асосийси, бу билан у сизга кўпроқ ишонади ва сиз билан маслаҳатлашадиган бўлиб қолади. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, аҳир бундай йўл тутиш яҳшироқ емасми? Унинг олдида икки йўл туради: бири сизга тўғрисини айтиб бир талай асабини исроф қилиб барча ғазабни ўзига қабул қилиш. Бошқа йўл еса, сизга ёлғон гапириб жиддий можарони четлаб ўтиши мумкин.

Мактаб ва талабалик йилларимиз хаммамизнинг ёдимизда. Шубҳасиз, ғазабга тўлган кўзлар билан ўқувчига бақириб, дарс тайёрламагани учун уни ерга урадиган баъзи ўқитувчилар ёдингизда бўлса керак. Бошқа томондан еса, сабр тоқатлик кўрсатиб, юзидаги мулойимлик ва табассум билан сизга тушунмаган нарсангизни “чайнаб” берадиган ўқитувчилар ҳам ёдимизда. Сиз уларнинг қайси бирига кўпроқ хурмат кўрсатиб кўпроқ ишонар едингиз?

Сиз, “Аҳир, мен туғилганимдан бери шундайман. Мен ўзимни сира ўзгартиролмайман”, деб айтишингиз мумкин. Лекин шуни айтиш керакки, сержаҳллик ва серғазаблик туғма емас, аксинча, бу жараён тўғридан тўғри ўзингизга, сизнинг иродангизга боғлиқ нарса.

Айтганча, сержаҳллик кўпинча одамнинг яширин комплексларига ишора қилади, уйқуни ва бошқа психологик жараёнларни бузулишига олиб келади. Лекин бордию, ҳис туйғуларингизни жиловлаб ололсангиз, унда бошқа муаммолар ҳам ўзидан ўзи йўқ бўлиши мумкин.

Жаҳл ёки ғазаб сизни егаллаб олганида, шеригингизга дарров ташланиб унга нақадар ҳақ еканингизни айтишни бошламанг. Ундан кўраси, ўрнингиздан туриб хонадан чиқиб кетинг. Сизни ҳеч ким безовта қилмайдиган хонага кириб ўзингизни тинчлантиришга ҳаракат қилинг.

Келиб чиққан вазият ҳақида бошқа ракурсда ўйлаб кўриб унга баҳо беринг. Нима учун у ёки бу одам бундай қилди? Ёки нима учун бундай қарорга келинди?-деган саволларга жавоб изланг. У ёки бу одамни тушунишга ҳаракат қилинг. Аҳир, беш қўл бир емас. Биз ҳилма-ҳилмиз.

Ҳар биримиз ҳар бир вазиятни, масалани ўзимизча тушунамиз. Дарров хулоса чиқаришга ҳеч шошилманг. Аввалам бор тинчланишга жон куйдиринг, кейин шеригингизни яхшилаб тингланг. Бу албатта ўз фойдасини беради.

Ёдингизда бўлсин, ғазаблик ва жаҳллик ҳам, худди рашқ туйғусидек муносабатни фақат бузиш учун ҳизмат қилади. Ишонч ва тинчлик еса баҳтли ва хотиржам ҳаётнинг гаровидир.

йигит+қиз=…?

Ҳикоямни қуйидаги сўзлар билан бошламоқчиман: “Бизнинг севгига бўлган муносабатимиз бироз ғалати: агар йигит билан қиз бирга муносабатда бўлишса, демак, нима бўлмасин, улар албатта бир бирини севиб қолишлари шарт деб ўйлаймиз” Гараган.

Биласизми, Гараган жуда ҳақ! Лекин нимага у ҳақ? Нимага муносабатда бўлиб, фақатгина дўст бўлолмаймиз? Нимага ишвасиз, ғалати комплиментларсиз муносабат қуролмаймиз?

Бундай ғалати муносабат айнан замонавий дунёда юзага келади! Агар қиз йигитга нисбатан бирон бир қизиқиш уйғоца, демак бир нима содир бўлиши керак. йўқ, бу ҳали аниқ жавоб емас. Бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Бу фақат сиз қизда одам сифатида қизиқиш уйғотдингиз деган маънони англатади холос. Ёки бошқа томондан, агар қизга нисбатан, бирон бир йигит қизиқиш уйғоца, қиз бола ўша заҳотиёқ никоҳни, баҳтли ҳаётни ва бола кўришни ҳаёлига келтиради.

Ушбу ҳикояда кимларнидир айиблашни истамайман. Нимани назарда тутмоқчи бўлганимнни тушунган бўлсангиз керак. Чунки ўзларимиз ҳам шунга ўҳшаш вазиятларда бўлганмиз.

Биласизми, барча дўстларимнинг ичидан мен кўпроқ қизлар билан гаплашаман. Улар менга ҳақиқий дўстлар. Улар доим менга бошқаларга айтолмайдиган нарсаларини айтишади, улар ҳаяжонликлари билан бўлишишади ва мендан йигит сифатида маслаҳатлар сўрашади.

Мен ҳам ўз ўрнимда, шу қизлар билан дардлашишни хуш кўраман. Уларга қалбимда кечаятган воқеяларни, ташвишларни айтаман. Улар мени хурсандлик билан тинглашади ва хаммасини тўғри қабул қилишади. Улар кўпинча бир тарафлама бўлган дугоналарининг фикрига емас, бошқа ракурсда фикр юритадиган йигитларнинг фикрига мухтож бўлишади. Хатто биз йигитлар ҳам, баъзан бир биримизни тушуниш ҳам қийин бўлади.

Ундай бўлса, нимага йигит ва қиз орасида дўстона муносабат бўлоломас екан? Наҳотки орамизда ҳеч қандай дўстлик жой ололмас? Буларнинг хаммаси худди, “Кимдир албатта севик қолади!!!” деган гапга ўхшайди. Азиз дўстлар, сизда қизлар билан ҳақиқий дўстлик борми? Айнан ишқсиз ва туйғуларсиз бўлган соф дўстлик борми?

Сиз бундай дўстликка ишонасизми?

Ўзгалар билан солиштириш яхшими?

Биз ҳаётимизда жуда кўп ўзларини бошқалар билан солиштириб юрувчи инсонларни учратамиз ёки уларга дуч келишимиз мумкин.

Бази ҳолларда еса, биз ҳам бу инсонлардан мустасно емасмиз. Ўзларимизнинг ютуқ ва мувофақиятларимиз ҳар дойим бошқаларники билан солиштириб юрамиз. Енг ачинарлиси шу ки, биз ҳатто фарзандларимизни ҳам бази вақтлар бошқа бир болалар билан солиштирамиз. Бу яхшими?

Бошқалар билан ўзини солиштириш одати томир – томири билан ёшлик даврга, яни ота – оналаримиз бизларни бошқа бир итоаткор ва билимдон болалар билан солиштирган вақтларга бориб тақалади. Ва бу бизга ҳозирда, балоғат ёшга етканимизда ҳам ўз салбий тасирини бермоқда. Ўз ҳосилини бермоқда десам ҳам бўлади.

Ўзларимизни бошқалар билан солиштиришимизга асосий сабаб бу бизнинг ўзлигимиз. Бу ўзлик, бошқаларнинг ўзимизга нисбатан ижобий баҳо бериши ва ҳатто ҳасад қилишинии истайди. Биз ҳоҳлаймизки, дўстларимиз, яқинларимиз ҳатто қўшниларимиз ҳам бизнинг мувофақиятларимиз хақида гапиришини. Албатта бундай ҳолларда, бу биз учун жуда ёқимли. Лекин бу бизнинг хақиқий бахтли ва шахс бўлиб ўсишимизга халақит беради.

Агар Сиз ҳар дойим ўзингизни бошқалар билан солиштириб юрадиган бўлсангиз, тайёр бўлинг! Чунки, ҳар дойим сиздан да омадлироқ ва сизданда мувофақиятли инсонлар топилади. Бу еса нафақат кайфиятимизга, балки ўзимиз ҳақимизда бўлган фикримизни ҳам бузади.

Сизнинг туйғуларингиз ва кайфиятингиз бошқаларнинг фикрига боғлиқ бўлиб қолади. Сиз ҳар дойим мувофақиятларингиз учун бошқалардан ижобий фикрларни кутиб юрасиз, ҳатто оддийгина бозордан сотиб олган нарсангиз учун ҳам бошқаларнинг ижобий фикрига тобе бўлиб қоласиз.

Янги машина сотиб олиш керак бўлганида маблағингиз етмаслиги, бу жуда қийин. Лекин маблағингиз етиб, машина сотиб олганингиздан кейин оғайнингиз ёки дўстингиз сизникидан ҳам яхшироқ машина сотиб оладиган бўлса, бу сиз учун олдингисидан ҳам оғир бўлиши мумкин.

Албатта машина мажозий образда мисол келтирилган. Бу ерда машина ўрнида мансаб, пул, кийим ва ҳаказолар бўлиши мумкин, лекин маъно – мазмуни ўзгармайди. Ўзингизни бошқалар билан солиштирадиган бўлсангиз, ҳеч қачон шунчаки бахтли бўла олмайсиз. Сиз ҳар дойим бирон бир нарсадан ёки кимдандир тобе бўлиб қолсиз.

(Visited 2 025 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика