Дустингиз борми дуст хакида

Дустингиз Munosabatlar

Дустингиз борми дуст хакида

Доно халқимизда бир ажойиб гап бор: “ юз сум пулинг бўлмасин юзта дўстинг бўлсин”- ўйлаймизки ушбу гап хар жихатдан тўғри айтилган гапдир. Чунки яхши кунимизда хам, ёмон кунимизда хам кунимизга ярайдиганлар бизларнинг дўстларимиздир.

Шунга қарамасдан дўстликни хар хил моддий бойлик билан, ёки кимлигинга қараб ўлчайдиган қўштирноқ ичидаги дўстларимиз хам топилади. Нима деб ўйлайсиз уларни дўст деб аташимиз тўғри бўладими? Албатта кўпчилигимиздан йўқ деган жавобни ештишимизга ишонамиз.

Лекин минг афсуслар юўлсинки хаётда хар хил инсонларни учратишимиз мумкин. Албатта дўстлик хақиқий бўлса бу жуда ажойибдир. Агар хар биримиз дўстоигимизга хеч қандай зарар етмаслигига ишонолсак бу яхши. Шунинг билан бирга дўстлигимизга путур етқазадиган хар хил қаршиликларни хам билишимиз зарурдир.

Бу қаршиликларни еса истаганча топишимиз мумкин. Шулардан бирини мисол қилиб келтирайлик. Агар сиз ким биландир чин дўст бўлсангиз, атрофингизда дўстлигингизни бузмоқчи бўлганлар хам истаганча топилади. Агар кимдир келиб сизга дўстингиз хақида нимадир ёмон гап гапирса дархол шу гапга ишониб қолманг.

Текширишдан кўра, дўстингиз билан очиқча гаплашиб олганингиз маъқулдир. Гаплашганингизда хам хеч нарсани яширмасдан очиқча гаплашганингиз мақулдир. Яна дўстлигимизга путур етқазадиган нарсалардан бири, Агар сиз ўйласангиз дўстингиз асосий ўз вақтини фақат сиз билан ўтқазиши керак деб.

Демак сиз бироз нотўғри ўйлаяпсиз. Бу хам дўстлигингиз учун путур етқазиши мумкин. Жуда бўлмаганда дўстингиз сиздан тезда зерикиб қолиши мумкин. Шунинг учун дўстликни сақлаб қолиш учун хам кўплаб сабр тоқат хамда донолик талаб етилади. Хеч қачон дўстларимизни нимадир орқали ўзимизга боғлаб қўймаслигимиз керак. Дўстлик қанчалик еркин бўлса у шунчалик мустахкамланиб боради деб биз ишонамиз.

Бундан ташқари дўстингиз ега бўлган нарсаларга хам ўзингизни шахсий мулкингиз деб қараманг. Уни асраб авайлашга харакат қилишингиз мумкин. Шуни яхши билингки барибир ушбу нарсалар дўстингизни шахсий мулкидир. Мулк топилиши мумкин. Лекин дўстингизни йўқоцангиз уни топиш амримахол.

Шунинг учун хам юқорида дўстликни асраб авайланг деб гапириб ўтдик. Яна мухим нарсалардан бири. Хеч қачон бировларни олдида дўстингизни устидан кулманг. Асло дўстингизни камситманг. Бу нарса дўстингиз учун ва дўстлигингизни сақлаб қолишингиз учун жуда мухимдир. Агар дўстларингиз кўп бўлса, демак сиз дунёдаги енг бой одамсиз деб бемалол айтаоламиз. Сизда ҳақиқий ва ишончли дўстингиз борми? Фикрингизни кутиб қоламиз.

 

Сизнинг нечта дўстингиз бор? Сиз доимо дўст орттириш учун харакат қиласизми? Дўст орттириш учун нималар қилиш керак? Албатта кимдадир битта ёки икита хақиқий дўсти бўлиши мумкин. Балки кимдадир ундан хам кўпроқдир. Лекин сиз уларнинг хаммасини хам хақиқий дўст деб биласизми? Агар жавобингиз ха деган жавоб бўлса, унда иккинчи савол пайдо бўлади. Қайси пайтларда уларнинг хақиқий дўст еканлигига амин бўлгансиз?

Манашу бир нечта саволларимиз орқали дўстларимиз хақида бироз бўлсада аниқ нимадир билиб олишимиз мумкин. Балки кимдадир умуман дўсти йўқдир. Шундай кишилар бор бўлса уларга хам, ўзимизнинг кичкина маслахатимизни бериб ўтмоқчимиз.

Тўғриси хозирги кунда хақиқий дўст топиш бироз мушкил иш. Шундай бўлишига қарамай барча инсонларга нисбатан ишончсизлик билан қараш бизлар томонимиздан бироз нотўғри бўларди. Дўст топишимиз учун ўзимиз бировга хақиқий дўст бўла олишимиз керак. Мен бир инсонни таниганимга беш олти йиллар чамаси бўлиб қолди. Мен у киши билан дўст емасман. Оддий бир танишмиз холос. Гапнинг тўғриси шу олти йил давомида у кишини ким биландир дўст бўлганини кўрмадим.

Айрим кишиларнинг айтишига қараганда, бу дўстимиз ким биландир узоқ вақт дўст бўлолмас екан. Сабаби характери жуда оғир киши емиш. Шу гаплардан кейин мен у билан дўстлашишга харакат қилиб кўрдим. Тўғриси дўстлигимиз бошида, у киши тўғрисидаги барча гапларга ишонгим келмади. Лекин орадан унчалик кўп вақт ўтмай, у киши тўғрисидаги барча гапларга амин бўлдим.

Шунинг учун хам юқорида бир фикирни айтиб ўтдик. Биров билан дўстлашишдан олдин, ўзимиз унга дўст бўлишимиз лозим. Хурматли дўстлар ўйлаймизки дўстлик учун керакли бўлган енг мухим омиллардан бири, дўстингизга нисбатан доимо очиқ бўлинг. Дўстингиздан айрим нарсаларни яширманг. Ўйлаймизки дўстингиз билан доимо сирлашсангиз бўлади. Албатта агар дўстингиз хақиқий дўст бўлса ва унга нисбатан ишонсангизгина.

Агар ўзингиз дўстингизни алдашга харакат қилсангиз, унда, яъни дўстингизда ўзингизга нисбатан ишончини йўқотасиз. Фақат дўстингизга нисбатан емас барча инсонларга нисбатан доимо ростгўй бўлинг. Чунки Ёлғон нафақат инсонларга балки бутун борлиқни яратган егамизга хам тўғри келмайди. Ишонч бу дўстликни сақлаб қолувчи енг мухим омиллардан биридир.

Бундан ташқари доимо мехмондўст бўлинг. Агар дўстингиз сизникига келса доимо очиқ чехра билан кутиб олишга харакат қилинг. Доимо хаётингизда дўст орттиришга харакат қилинг. Бор дўстларингизни еса қадрига етиб, уни асраб авайлашга харакат қилинглар. Илтимос, фикрингизни шу ерда билдиринг? Балки, сизнинг фикрингиз бошқаларга ёрдам берар.

(Visited 714 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика