Хафа булиш бу фақат миянгизда психология бу қизиқ малумот
Бир куни шогирд ўз устозидан сўради:
– Устоз, сиз илоҳий ҳикматни англаб олдингиз, сиз ҳар доим тинчлик ва яхши кайфиятда бўлгансиз. Ҳеч ким сизни безовта қилмайди, сиз ҳеч кимга ғазабланмайсиз. Менга ҳам буни ўргатинг.
– Яхши, мен ўргатаман, бунинг учун сумка ва картошка олиб кел.
Шогирд устоз айтганидек ҳамма нарсани қилди.
– Агар кимдандир ғазаблансанг ёки хафа бўлсанг, ўша инсоннинг исмини картошка устига ёзиб қўй ва сумкага сол”, – дейди устоз шогирдига.
– Фақат шуни қилиш керакми? – деб шогирд ҳайрон қолди.
– Йўқ, қайерга бормасанг ҳам, ҳар доим бу сумкани ўзинг билан бирга олиб юришинг керак. Ҳар сафар кимдандир ғазаблансанг ёки хафа бўлсанг, у сумкага картошка қўшиш керак.
– Яхши, – деди шогирд.
Бироз вақт ўтди. Шогирднинг сумкаси оғирлаша бошлади. Бундан ташқари, биринчи картошкалар ёмонлашиб, ёқимсиз ҳид чиқаришни бошлади.
Кейин шогирд устозига келиб:
– Мен бу оғир ёмон ҳидни енди кўтаролмайман. Менга бирон бошқа нарса таклиф қилинг.
Доно устоз унга жавобан:
– Хафа бўлганингда ва одамлардан ғазабланган пайтда қалбингда бошқа нарсаларни олиб юрасанми?
Бир марта хафа бўлиб, тош қалбингизга қандай тушганини сезмайсиз.
Вақт ўтиши билан бу тошлар жуда кўпайиб кетади. Ҳодисалар одатга айланиб кетади, одат характер бўлиб қолади, бу ўз-ўзидан зарарни келтириб чиқаради. Мен сенга бу нарсани ташқи томондан қараш имкониятини бердим. Кейинг маротаба, сенга яна бир тош керакми ёки йўқми?… Хафагарчилик – бу фақат сизнинг бошингиздаги нарсадир. Бошингизни бу нарсадан озод қилишни ўргансангиз, ҳақиқатан ҳам бахтли одам бўласиз.