Эркаклар ва аёллар муносабатини идеаллаштириш яхшиликка олиб келмайди
Агарда инсонлар ўз муносабатларини бир-бири учун яратилган, идеал деб тассавур қилса, аксинча шундай инсонлар ўз жуфти билан алоқани ёмонлаштирар екан.
Ҳар бир инсоннинг севишганлар орасида қандай муносабат бўлиши кераклиги ҳақида ўзига яраша тушунчаси мавжуд. Руҳшуносларнинг кузатишлари бўйича севги муносабатлари ҳақида икки тушунча мавжуд екан:
1. Севги тушунчаси, икки инсоннинг мутлоқ бирлик тушунчасидир яъни бунда “биз бир-биримиз учун яратилганмиз”, “менинг иккинчи аниқ жуфтлигим” ва ҳакозо
2. Бирлашган ҳолдаги саёҳат тушунчаси яъни “муносабатни биргаликда қуришга ва ривожлантиришга ҳаракат қиламиз”, “биз бирлашган куч билан барча нарсалардан ўтамиз”.
Икки тушунча ҳам муносабатларга турлича таъсир ўтказади, айниқса конфликт пайтида бу нарса яққол кўринади. Ҳамда бунинг ҳеч ажабланарни жойи йўқ, агарда инсонлар ҳақиқатдан ҳам “бир-бири учун яратилган бўлса”, нима учун уларда конфликт ҳолатлари бўлади?
“Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатдики, муносабатни идеаллаштириш натижасида жуфтликлар ўртасидаги муносабат ёмонлашиши мумкин, бироқ “бирлашган ҳолдаги саёҳат тушунча” еса муносабатга ривожланиш олиб келиши мумкин” – деб Торонто университетининг олими Спайк Ли айтиб ўтди.
Руҳшунослар инсонларнинг муносабатларини аниқлаш учун улардан “бирлик” ёки “саёҳат” сўровномасини тўлдиришни сўраганлар. Шундан сўнг иштирокчилар ўз жуфтликлари билан конфликтлар ҳақидаги саволларга жавоб беришлари керак бўлган ва оҳирида ўзларининг муносабатларига баҳо беришди.
Аниқ бўлдики, “бирлик” тушунчасига ега бўлган жуфтликлар ўтиб кетган конфликтларни еслаганда, улар ўз муносабатларига паст баҳо беришди, бироқ “саёҳат” тушунчасига ега бўлган жуфтликларга бу нарса таъсир қилмаган ва бахо беришга ҳам таъсир кўрсатмаган.
Руҳшунослар “ўз жуфтликларини идеаллаштирмасликка, аксинча муносабатни еса икки бирлашган инсоннинг саёҳати деб қабул қилиш” керак деб маслаҳат бердилар. Чунки бунда икки жуфтлик барча қийинчиликларни ва тўсқинликларни бир-бирига таянган ҳолда ўтиб боришга қарор қилишади.
Ўзингизни алдаманг!
Тассавур қилинг, Cиз учун қадрли бўлган инсон Сизга нисбатдан ёмон иш ёки ҳаракат содир қилди. Сиз у билан муносабатни тўхташни хоҳлайсиз. Лекин бу инсон сизга жуда ҳам яқин дўст бўлган. Балки ўзингизга:
“Уни тушуниш керак…” – деб айтарсиз, балки юз берган ҳодисада дўстингиз қийин ҳолатда бўлган деб ўзингизни овунтирарсиз. Жудаям тўғри, агар инсон биз учун қадрли ва қимматли бўлса нима учун уни тушунишимиз ва кечиришимиз керак емас?
Аммо шундай вазиятлар ҳам бўладики, баъзи нарсаларни тушунишимиз қийин бўлади. Шу вазиятларда биз яқин инсонни тушунишимиз ва албатта уни қабул қилишимиз керак бўлади. Қабул қилиш – бу яхшику?!
Айнан шу вақтда биз бошимизни егиб айтамиз: “Ҳа албатта, мен тушунаман ва қабул қилишни ҳам ўрганишим керак”. Агарда биз учун бу инсон билан муносабатимиз қадрли бўлса, унда албатта биз уни қабул қилиб, тушуниб ва кечирим беришимиз керак бўлади.
Бироқ муаммо шундаки “Нима учун?” деган саволга жавоб беришни яхши кўрмаймиз! Сабаби, қачонки бизга нисбатан ёмон иш ёки ҳаракат содир қилишганда, биз у инсонни тушунишимиз ва кечирамиз мумкин, лекин шу билан бирга муносабатларимизни тўхтатишимиз ҳам мумкин.
Муносабатнинг бузулишига бизнинг тушунмаслигимиз ёки кечирим бермаслигимиз сабаб бўла олмайди. йўқ! Енди англаб етамизки, келажакда шу ҳаракатни содир қилган инсондан нима кутишни биламиз.
Албатта биз бу инсонни қилган ишини тушунишимиз мумкин, кечиришимиз ва ҳатто муносбатимизни тўхтатмасликка харақат қиламиз, лекин ендиликда унга нисбатдан еҳтиёткорлик билан муносабат қиламиз.
Балки кейинчалик биз у инсонга ёрдам ҳам берармиз, бу муносабатларимиз тикланиши учун емас. йўқ! Балки биз у инсонга ўхшамаганлимизда. Фарқи шунда.
Гоҳида севги кўзларимизни кўр қилади. Дўстларимиз ва биз учун қадрли бўлган инсонларга нисбатан севги. Ҳаттоки биз уларнинг бир қандай ишларини кўрмасликка ҳаракат қиламиз. Лекин кейинчалик шу билан бирга афсусланиш ҳам келиши мумкин. Қўрқоқлар доим – қўрқиб яшашади. Қалбаки инсонлар – қалбакилигича қолишади. Ким доим пулни танласа – у доимо пулни танлайди.
Биз қанчалик уларни ёмон ишларига кўп кўзларимизни юмсак, кейинчаллик бизга қийин бўлади. Биз инсонлармиз. Дўстларни орттирамиз ва йўқотамиз. Барчамиз хато қиламиз. Кимдир кўп, кимдир камроқ. Хато қилгандан кейин албатта шу вазиятдан тўғри чиқиб кетишимиз керак бўлади. Бошқа инсон хато қилганда бизга уни қабул қилиш қийин бўлади. Бироқ есдан чиқарманг: “биз ҳам хато қилишимиз мумкин”