Эркаклар ва аёллар учун сиз никох куруш учун таёрмисиз?

Эркаклар ва аёллар Erkaklar

Эркаклар ва аёллар учун сиз никох куруш учун таёрмисиз?

 

Ҳар бир одамнинг ҳаётида қандайдир муҳим қарорлар, қадамлар бўлади. Шу қарорлардан бири бу – никоҳ.

Бу жиддий қарор ва бу қарорга менинг бутун кейинги ҳаётим боғлиқ бўлади. Бу қарор ҳаётда бир марта ва умр охиригача бўлади, хато қилмаслик учун жуда еҳтиёт бўлиш лозим. Баъзи одамлар ёқмаса, бирга яшаб кета олмасак, ажрашиб бошқаси билан турмуш қураман деб ўйлашади.

Аммо камдан-кам одамлар биринчи оиласи бузилганидан кейин, иккинчиси билан бахтли бўлиш еҳтимоли камайганини билишади. Ҳалқимизда “Етти ўлчаб бир кес” деган мақол бор. Бу мақол никоҳ қурмоқчи бўлганларга ҳам тўғри келади. Никоҳ биз ўйлаганимиздан анча жиддийроқ ва чуқурроқдир.

Никоҳ қуришдан олдин ҳар бир одам маълум соҳаларда тайёргарлик кўриши лозим. Албатта, агар тайёргарлик кўрилмаса, никоҳ қуриб бўлмайди демоқчи емасмиз, аммо никоҳга тайёргарлик кўриб, етукликка еришган одамга осонроқ бўлади.

Никоҳ етукликка еришиш учун емас, балки етук инсонларга мукаммаллашиш учундир. Нима ўйлайсиз қайси соҳаларда биз никоҳ қуриш учун тайёргарлик кўришимиз зарур?

1. Жисмоний

– тўйдан олдин ёшлар шифокор билан учрашиб, маслаҳатлашса, жуда яхши бўлади. Шу орқали улар ҳар хил тушунмовчиликларнинг олдини олган бўлади.

2. Ижтимоий

– бошқа инсонлар билан муносабат қуришни билиш ва бунга тайёр бўлиш. Дўстлашишни, яхши дўст бўлишни билиш керак, бу никоҳдаги ер ва хотин ўртасидаги муносабатга ҳам тегишли. Ёш йигит/қиз катталар билан ҳам, кичиклар билан ҳам муомала қилишни билиши керак. Улар турли вазиятларга сабр-тоқат қилиб мослашиши, керак бўлса, ўзгариши ва муросага келиши зарур. “Бошқалар сенга қандай муносабатда бўлишини истасанг, уларга ҳам шундай муносабатда бўл”.

3. Аҳлоқий

– кечиримли бўлиш, ҳар қандай вазиятда ўзини қандай тутишни билиш, ўз хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериш. Ҳар бир гапни ўйлаб гапириш, гапирганда қўллаётган сўзларига еътибор бериш керак.

4. Ҳиссий

– ўз ҳис-туйғуларини жиловлашни билиш. Ўз ҳис-туйғуларини тўғри ифодалаш, бошқаларникини еса қабул қилишни билиш зарур. Ишдан кайфияти бузилиб уйга қайца, аламини бошқалардан олмаслиги керак. Ерини/хотинини айблаб, унга танқид билан ташланмасдан, фикрини тўғри ифодалаши керак: “Сен мени хафа қилдинг” емас, балки “Мен хафа бўлдим, бу … мени ранжитди…”.

5. Моддий

– Оиланинг молиявий муҳтожлигини таъминлаш, бу йигит кишининг жавобгарлигидир. Тўй бир кунда ўтади кетади, аммо хаёт давом етади. Сиз оила қурганингиздан сўнг уларни моддий тарафдан таминлай оласизми? Сабаби моддий муҳтожлик хам оиладаги келишмовчиликларни биридир. Шунинг учун ёшлар никоҳдан аввал бирон бир касбга ёки хунарга ега бўлсалар бу ҳам бахтли оила қуришнинг бир калитидир.

Бу соҳалардан биронтасида тайёр бўлмаслик, никоҳга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бу одамлар ушбу қобилиятларсиз турмуш қура олмайди ва улар никоҳда бахтга ериша олмайди дегани емас. Оиладаги бахт вақт талаб қилади. Шуни билинки юқорида санаб ўтилган соҳалардаги тайёргарликлар, бу сизнинг бахтли оила қуришингиз учун қўйилган илк қадамлар бўлиб хизмат қилади.

 

(Visited 671 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика