Манна нима учкн кизлар эркакларни хурмат килишади

кизлар эркакларни Erkaklar

Манна нима учкн кизлар эркакларни хурмат килишади

 

Улар ҳаётни қизиқроқ қилишади, қўлларини узатишади, ешикларни очишади, шоколад ва кўйлакларни олиб беришади. Улар бизни ишдан кутиб олишади. Улар жасурдур.

Улар, “гап бўлиши мумкин емас”, “муаммо йўқ” деб айтишади ва ростдан ҳам муаммолари йўқ. Улар бизни меҳмондан олиб келгани келишади, уйга олиб келишади ва адёл билан ёпишади. Улар бизни макияжсиз (бўянмаган ҳолатда) яхши кўришади ва ҳатто бизни қўлларида кўтаришади. Улар ота бўлишади ва фарзандларимизга ўз фамилиясини беришади. Улар бизни ҳимоя қилишади.

Уларнинг гаплари ҳатти-ҳаракатлари билан тўғри келади. Улар биздан кўра ҳаммасини яхши билишади. Уларга доим қаердалигимиз жуда қизиқ. Улар бизнинг инжиқликларимизга чидашади ва ҳатто ўз дўстларига “унинг ҳарактери яхши емас” деб ҳам айтишади. Улар бизни кечиришади, аммо бизлар, еътибор берсангиз, уларни кечирмаймиз… Улар кучли!

Мен еркакларни ҳурмат қиламан. Фақат еркакларни, еркак жинсида бўлганларни емас.

Қулоқларинг бор–ку, наҳотки ешитмасанг?!

 

Ўз ўзинга савол бериб кўр: Мен ешитаманми? Мен ўз яқинларимни ешитаманми? Ўз виждонимни ешита оламанми? Атрофдагиларничи?

Агарда ешитишга ҳаракат қилиб кўрсак, бизларни огоҳлантиришади, маслаҳат беришади ва тўғри йўлга йўналтиришлари мумкин. Ана шундагина биз ўзимизни ва яқинларимизни кўпгина муаммолардан сақлашимиз мумкин.

Афсуски, кўпинча биз бошқа инсонларнинг огоҳлантиришларига ва сўзларига аҳамият бермаймиз, ўз қароримизни юқороқ қўямиз. Барча тарафлама, дунёнинг барча бурчакларидан бизни дунё охири ҳақида огоҳлантиришади ва ҳаётингиз кайси даражасини, ҳозир ва кейин бизни нима кутётгани ҳақида ўйлашга имконият беришади. Биз бу ишораларни кўришни истамаймиз, буларнинг ҳаммаси сафсата деб айтамиз ва янада чуқурроқ гуноҳга ботамиз.

Ёрдамга чақириш ҳақида нима дейсиз? Ахир биз ешита олмасак, ёрдам беролмаймизку!
Яқин инсоннинг илтимосини ешитиш жуда муҳимдир. Бизнинг ёрдамимиз уларни тинчлантириши ва юпатиши мумкин. Қачонки инсонлар атрофида содир бўлаётганини ешитишни хоҳламаганда ва еътибор қаратмаганда, ўзларининг инсоний қадрларини йўқотиб борадилар.

Бир доно инсон шундай деган екан: “Кўзларинг бор–ку, наҳотки кўрмасанг?! Қулоқларинг бор, нега ешитмайсан?! Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланг.”
Ешитишни унутманг! Ҳозир яхшиликга ўзгариш ва ешитишнинг айни вақтидир.
Сиз бошқа инсонларни (ота-она, хотин, ер, фарзанд, дўст) ешитишни биласизми?

Бир хил бўлманг, бирга бўлинг

Гоогле ҳайвонларнинг орасидаги енг ғайриоддий дўстликни намоиш етувчи қисқа видео лавҳаларни бирлаштириб енг яхши видеони тақдим етди.

жустифй;”>Ҳайвонлар дўст бўлиб олган бўлса, демак инсонлар ҳам истаганда дўст бўлишлари мумкин, чунки дўстлик учун бир хил бўлиш шарт емас, фақатгина доим яқин бўлиш керак.

Бақириш ёки жим туриш?!

Нима учун инсонлар бир бирлари билан жанжаллашиб қолишганларида доимо бақиришади? Кўчада ёки бозорда икки ёки уч киши жанжаллашиб ёки бирон бир нарса устида тортишиб қолишганида бақир чақирга гувоҳ бўламиз. Инсон ёнингда турганида унга бақириб гапиришнинг нима кераги бор? У сизни ешитмайди деб ўйлайсизми?

Қачонки инсонлар бир бирлари билан норози ёки жанжаллашиб қолганларида, уларнинг юраклари ўзоқлашади. Бу ўзоқлашган масофани босиб ўтиш ва бир бирини ешитиш учун бақириш керак бўлади! Инсон қанча кучли ғазабланса, шунча қаттиқ бақиради! Шундай емасми?

Улар севиб қолишганларидачи? – унда нима бўлади? Албатта бу ҳолатда улар бақирмайдилар, аксинча секин гапирадилар. Уларнинг юраклари бир бирига яқин бўлади, орасидаги масофа еса жуда қисқа. Бундай ҳолатда сўзлар жуда паст овозда гапирилади. Баъзида еса масофа ҳам йўқдай туюлади ва барчаси сўзсиз тушунарли бўлади.

Жанжал вақтида юракларимизни бир биридан ўзоқлашишига йўл қўймаслигимиз зарур. Орамизда пайдо бўлган жарликни янада кенгайтирадиган гапларни айтиш керак емас. Чунки бир кун келиб, орамиздаги масофа шунчалик катта бўлиб қолиши мумкинки, кейин орқага йўлни йўқотамиз.

Ушбу мақола сизга ёққан бўлса дўстларингиз билан бўлишинг ёки коммент орқали ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин!

(Visited 641 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика