Эркакларнинг асабга тегадиган киликлари хакида малумот

Эркакларнинг Erkaklar

Эркакларнинг асабга тегадиган киликлари хакида малумот

 

Аёллар: Биз еркакларни ҳурмат қиламиз ва уларга ишонамиз. Биз хато қилганда улар ҳам бизни кечиришада ва бизлар ҳам кечирим берамиз.

Лекин биз еркакларнинг асабга тегадиган одат ва қилиқлари ҳақида гапиришдан ҳеч чарчамаймиз.
Видео ўйинлар. Ёш йигитлар видео ўйин ўйнаган вақтда реал ҳаётдан чиқиб кетишади. Агар улар дўстлари билан ўйнаса, биз аёлларга умуман еътибор берилмайди, ҳатто кўчага чиқиб кецангиз ҳам ҳеч ким билмайди.

Яширин ҳис-туйғулар. Кўпчилик еркаклар ҳақиқий ҳис-туйғуларини яширадилар. Бунга мағрурлик ёки бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Бу еса аёлларни жаҳлини чиқаради ва улар шу нарсаларни билишни ёки бўлишишни хоҳлашади.

Барча аёллар ёмон ҳайдовчилардир – деган гап. Бундай фикрлаш аёлларга ёқмайди, чунки еркакларнинг ўз аёлларини барча аёлларга ўхшатишини хоҳламайди.

Тартибсизлик. Бу нарса аёлларнинг анчагина асабига тегади.

Унутувчанлик. Унутувчанлик кўпчиликнинг муаммоси бўлиши мумкин. Агарда сиз уйга сут олиб келишни унутган бўлсангиз, бу унчалик асабга тегмайди. Аммо бирор бир муҳим кун (тўй куни, туғилган кун)ҳақида унуцангиз, анчагина қийин аҳволга тушишингиз аниқ.

Албатта кўпгина ер-хотин муносабатларида низолар келиб чиқади. Аммо бир бирига кечиримли бўлиш керак! Чунки мустаҳкам оила қуриш, бу икки инсонинг жавобгарлигидир. Ер ва хотин бир бирларини тушунишлари учун иккиси ҳам ёрдам беришлари керак бўлади.

Ҳўш Еркаклар, юқоридагилар қанчалик тўғри?
Агар тўғри бўлса ўз дўстларингиз билан бўлишишни унутманг ва коммент орқали ўз фикрингизни қолдиринг!!!

Мукаммал аёл ва еркак ҳақида масал

 

Уйланишдан қочиб келган бир 90 ёшли еркакдан сўрашибди:

-Шундай қилиб сиз уйланмадингиз ва бунинг сабабини ҳам ҳеч кимга айтмагансиз. Умрингизнинг оҳирги дамларида бизга сабабини тушунтириб беринг. Агарда қандайдир сир бўлса, буни бизга очиб беринг ва балки бу нарса бошқаларга ёрдам бўлар.
Кекса шундай жавоб берди:

-Ха менда бир сир бор. Мен турмушга қарши емасман, аммо мен доим мукаммал аёлни қидирганман. Мен вақтимни қидирувга ўтказдим, шундай қилиб ҳаётим ўтиб кетди.

-Наҳотки бутун ер юзида, миллионлаб инсонлар орасида ягона мукаммал аёлни топмаган бўлсангиз?
Кекса кўз ёшлари билан жавоб берди:

-йўқ, биттасини топган едим. Сўраган киши ҳайратда қолди.

-Нима бўлди, нима учун уйланмагансиз?
Кекса жавоб берди:

-Ўша аёл ҳам мукаммал еркакни қидирган еди…

 

«йўқ» — сизнинг енг яхши дўстингиз

Инсонларга ва ёмон одатларга тез-тез “йўқ” деб айтиб туриш, муҳим ишларни бажаришга ва ўзимизни ривожлантиришга кўпроқ вақт қолар екан.

Машҳур филъмлар ва китоблар бизларни доимо «Ҳа» дейишга ўргатишади, бу ҳам бошқа бир тарафдан нотўғри ҳисобланади. Албатта, янгиликларга очиқ бўлиш керак, бироқ ўзингиз ҳақида ва қизиқишлар ҳақида унутмаслик керак.

Калифорния университетининг тадқиқоти шуни кўрсатдики, қачонки инсонга «йўқ» айтиш керак бўлган вақтда, кўпгина инсонлар стрессни ҳис қилишади ва иш депрессиягача бориши мумкин.

Бироқ кўпгина мувоффақиятга еришган инсонлар, шу сўзни ишлатишга ўрганишимиз зарурлиги таъкидлашади ва “йўқ” ҳаётингизни яҳшироқ қилиши мумкин екан. Кўплаб инсонлар “йўқ” жавобини айтганда ўзларни ноқулай ҳис қилишар екан ва “Билмайман”, “Ишончим комил емас”, “Балки, мен қилолмайман” деган жавобларни беришар екан. Бу нарса суҳбатдошни ҳам чалғитиши мумкин, чунки шу каби жавобларни “Балки, Ҳа” деб ҳам қабул қилиниши мумкин.

Албатта, бу ерда ҳеч кимга ёрдам бериш керак емаслиги ёки фақатгина ўзингизни ўйлаш кераклиги ҳақида гап кетмаяпти. Бунда бошқаларга яхши кўриниш мақсадида, инсон ўзининг нималарга қодир еканлиги кўрсатиш мақсадида ёки ўз манфати йўлида қилинадиган ишлар ҳақида бормоқда. Масалан, инсон ўзини кучли кўрсатиш мақсадида барча нарсаларга “Ҳа” дея ҳаракат қилиб, охир оқибат на ўз иши, на бошқани ишини тугата олмаслигини кўп маротаба гувоҳи бўлганмиз.

Руҳшунослар, ўйлаган нарсангизни очиқ айтишни тавсия қилишади. “йўқ” сўзини айта оладиганлар кучли ирода егаси ҳисобланади. Шу каби инсонлар ўз салбий одатларига, хоҳишларига ҳам “йўқ” жавобини айта оладилар. Масалан, ғийбат қилмасликка, смартфондан кўп фойдаланмасликка, ёмон сўзларни ишлатмасликка ва шунга ўхшаш одатларга.

Агарда сиз “йўқ” жавобини бермоқчи бўлсангиз, аммо буни ҳеч қилолмасангиз ва сиз ҳар доимгидек “Ха” жавобини айтишга тайёр бўлсангиз, озгина танаффус олиб ўйлаб кўринг.

(Visited 499 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика