Кизларга кайси турдаги эркаклар ёкади фойдали маслахатлар

Кизларга Erkaklar

Кизларга кайси турдаги эркаклар ёкади фойдали маслахатлар

 

Биз аниқ биламизки, барча еркаклар турличадир. Қизларга ёқиб қолиш истаги биз йигитларда табиатан мавжуддир. Қизлар йигитларга қараганда нимани ҳис қилашади? Қандай йигитлар қизларга ёқади?

Турмуш ўртоқ танлаш вақтида қизларга еркакдаги қайси сифатлар асосий ҳисобланади? Албатта ҳаммани қарашлари турли хил, аммо бир нечта асослар борки, улар ҳаммага ёқиб қолади. Кўпчилик қизларда ” ҳақиқий еркак ” деган тушунча бор: Ушбу ибора ўзига кўп сифатлар жамлайди.

Қизлар доимо кучли, мулойим ва олийжаноб еркакни кўпроқ қадрлашади. Ҳазилкашлик, ҳам албатта муҳим мезон! Хурсанд бўлиш ва кулиб юришни ҳамма яхши кўради. Еркакнинг романтиклиги ҳар даврда қизларни ўзига тортади.

Ўз севгилиси учун ақл бовар қилмас ҳаракатлар ҳар қандай қизнинг нигоҳини ўзига қаратади ва яна аёллар қулоқлари билан севишади деб айтишади. Чиройли гапиришни биладиган еркак доимо аёлнинг юрагига йўл топади. Кўп маротаба уйланган ва ажрашган еркаклардан еса, аксинча қизлар ўзларини олиб қочадилар.

Еркак фақат бир аёлга содиқ бўлиши, еркак кишининг енг муҳим сифатларидан биридир. Шунингдек, ўз севгисига ёлғон аралаштирмаслик, йиғит ва қиз ўртасидаги ишонч пойдевори ҳисобланади. Моддий статус албатта муҳим, бироқ ундан муҳимроғи бу – саҳийликдир. Чунки енг бой инсон ҳам зиқна бўлиб чиқиши мумкин. Оддий инсон еса қандай бўлмасин, ўз севгисини хурсанд қилиш учун йўл топади.

Ижтимоий тармоқлар – инсон қадр қимматига таъсир қилади?!

Яқинда илмий ходимлар бир тадқиқот устида иш олиб боришди ва бу тадқиқот натижасида шу аён бўлдики, агар интернет фойдаланувчиларни ижтимоий тармоқлардан чеклаб қўйилса – бу уларнинг қадр-қимматига таъсир ўтказаркан.

Тадқиқот учун ҳар хил ёшдаги одамлар танланиб, улар тадқиқот ўтказувчилар томонидан икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳ иштирокчиларига “Фаcебоок” ва “Тwиттер” ижтимоий тармоқлари хизматидан фойдаланишга рухсат берилди, лекин уларда бу ижтимоий тармоқларда комментлар колдиришга рухсат етилмади. Иккинчи гуруҳ иштирокчиларига еса умуман ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат етилмади.

Натижада аниқландики, интернет ресурсларига кириш хуқуқлари ёки имконияти чекланган одамларда ўзига нисбатан бўлган қадр-қиммати пасаяркан.

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларга ўрганиб қолган одамни бутунлай интернетдан узиб қўйиш – У учун салбий таъсирни ўтказади. Бундай ҳолатда У ўзини ижтимоий ҳаётдан бутунлай ажралгандек ҳис етади.

Ҳозирги кунда инсонни (айниқса ёшларни) бир кунга ижтимоий тармоқлардан узиб қўйиш жуда қийин. Инсон бир кун ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаса ўзини ноқулай ҳис қилиши мумкин екан. Наҳотки ижтимоий тармоқлар бизнинг ҳаётимизга шунчалик завқ бағишлайди? Бу яхшими ёки ёмонми?

Ёмон об-ҳаво ишлаш қобилиятини оширади?!

Ҳар доимгидек тиниб-тинчимаган олимлар ўз тадқиқотлари орқали қизиқарли маълумотларни оммага тақдим етмоқдалар. Шулардан бири, Америка олимларининг исботлашича, ёмон об-ҳаво меҳнат унумдорлигини анча яхшилантира олар екан.

Текширувчилар банк ва офис ҳодимларининг ишлаш статистикасини тасвирлаб беришди. Маълум бўлдики, ушбу ишлаш жойларида талабчанлик билан ишчиларнинг меҳнат унумдорлигига катта еътибор берилади.
Маълум бўлишича, ўртача маълумотларга кўра ҳодим ёмон об-ҳавода тезроқ ишларни бажариши мумкин. Яхши ва қуёшли об-ҳавода еса ҳодимлар тез-тез назоратни йўқотишлари, еринчоқлик қилишлари ва уларнинг самарадорлиги тушиши мумкин. Ёрқин қуёш нурлари қўйилган мақсадларнинг бажарилиши учун қўпроқ вақт олиши мумкин екан.

Тадқиқот муаллифларининг ҳисоблашича, дераза ортида бўлган ёмон об-ҳаво ортиқча чалғиб кетишга имконият бермайди. Дераза ортидаги негатив ишда еътиборлироқ бўлишга олиб келади.

Аввалги ўтказилган тадқиқот бўйича, қуёшли об-ҳаво инсоннинг романтик ҳолатини кўчайтириши ва шундай кунларда, севишганлар бир бирилари билан қўпроқ вақт ўтказиши мумкин екан.

Бахт учун нечта дўст керак?!

Ўзингизни бахтли ҳис қилиш учун, 5 дан кам бўлмаган дўстлар билан муносабат қилишга ҳаракат қилинг.
Кўпчиликка маълумки, муносабат ҳаётимизни янада яхшироқ қилиши ҳақида илмий исбот ҳам керак емас: чунки хамма ўзининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шу ҳақида билади. Бироқ бахтли бўлиш учун қанча дўст орттириш керак?

Ушбу ҳисобга текширувчиларнинг аниқ жавоби бор. “сўровлар шуни кўрсатдики, агарда инсонда 5 ёки кўпроқ дўстлари бўлса, кимлар билан муҳим муамоларни муҳокама кила олса, шу ҳолдагина инсон ўзини (60%) жуда бахтли деб ҳисоблаши мумкин “, – бу хақида машхур америкалик психолог ва тадқиқотчи Михай Чиксентмихайи ўз китобида (Финдинг Флоw) айтиб ўтган.

Албатта, кўплаб бошқа олимлар бошқа сонлар хақида айтишади: масалан, Британиялик руҳшунос Ричард Танни тадқиқотларга кўра, 10 дан ортиқ дўстларга ега бўлган инсонлар, 5 дўстларга ега бўлганлардан ўзини бахтлироқ ҳис қилишар екан.

Кўриниб турибдики, алоқаларнинг миқдори сизнинг муомилангиз, бошқа шахсий сифатларингиз, ҳамда ташқи ҳолатларга боғлик. Лекин, айнан дўстларингиз ҳаётингизни бахтли қилишини, улар билан бўлган муносабат, ёлғизликдан кўра кўпроқ бахт олиб келишини есда тутиш лозим.

 

(Visited 2 022 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика