- Эркак ва аёллар Уялишдан кутилишнинг 6 та усуллари хакида фойдали маслахат
- 1. Уялчанглик келиб чиқиш сабабларини аниқлаш
- 2. Муаммони қараб чиқиш
- 3. Бошқаларнинг фикрларини ешитманг
- 4. Гапиришда доно бўлинг
- 5. Ўзингиз билан ўзингиз суҳбатлашинг
- 6. Очиқ инсон бўлинг
- 20 йил олдин уйланишга ваъда берди ва ўз сўзидан чиқди!
- Бизда яшаш учун вақт йўқ …
Эркак ва аёллар Уялишдан кутилишнинг 6 та усуллари хакида фойдали маслахат
Уялчанглик ёки тортинчоғлик ҳар бир инсондаги яхши фазилатлардан бири. Албатта бу яхши фазилат, лекин озгина уялчанглик ёки бўлмаса тортинчоғлик ортидан қўрқувни олиб келиши мумкин. Шу сабаб, биз уялчанглик ва тортинчоғликни енгиб ўтишга дойир маслаҳатларни кўриб чиқдик ва шулардан 6 тасини ҳавола қиламиз:
1. Уялчанглик келиб чиқиш сабабларини аниқлаш
Сиз уялчанглик келиб чиқиш сабабини топишингиз зарур. Бунинг учун Сиз биринчи марта уялишни ҳис қилган вақтни еслашингиз лозим. Балки бу мактабда бўлгандир, балки ота онангиз сизни уялтиришгандир ва шунда сиз биринчи марта уялгандирсиз. Ёки бўлмасам сиздаги уялчанглик ёки тортинчоғлик омадсиз муносабат сабаб пайдо бўлгандир. Нима сабаб бўлганда ҳам сиздаги қўрқув келиб чиқиши сабабларини топиш зарур – бу енг муҳим қадам ҳисобланади.
2. Муаммони қараб чиқиш
Тушунинг, сиздаги қўрқув ва уялчангликни уйғотган вазият аллақачон ўтмишда қолиб кетган. Сиз катта инсонсиз, сиз омадлисиз, чиройли ва сизда уяладиган ҳеч нарса қомаган.
3. Бошқаларнинг фикрларини ешитманг
Албатта сиз бошқаларнинг фикрларини мутлақо ешитмай қўйманг дегани емас. Бироқ, кимдир сизни нима учундир етарлича яхши инсон емаслигингизни гапираётган бўлса, бу ҳолда бундай инсонларни атрофингизда бўлишларига йўл қўйманг ва бундай инсонлар фикри билан яшаманг.
4. Гапиришда доно бўлинг
Яхши кийинган, ташқи кўринишидан тартибли ва гап сўзни жойига қўйиб гапирадиган инсонлар билан суҳбат олиб бориш ҳар дойим ҳам ёқимли бўлган. Бу фазилатга ега бўлиш барча учун фойдали. Сизда ўзингизга нисбатан ишонч пайдо бўлади, сабаби сиз фикрларингизни осонгина баён ета оласиз. Фикрларни осон баён ета олиш инсондаги қўрқув ва тортинчоғликни енгиб ўтишга ёрдам беради.
5. Ўзингиз билан ўзингиз суҳбатлашинг
Бу техника ўзингизга нисбатан ҳурмат пайдо бўлиши ва уялчангликдан халос етади. Ойна олдига бориб ўз ўзингиз билан суҳбатлашинг. Нима ҳақида суҳбатлашишнинг мутлақо фарқи йўқ. Суҳбат давомида ўзингизни кузатинг. Чехрангиздаги сизга ёққан ўзгаришлар, ёки ёқимли ҳолатларни топинг ва бошқалар билан суҳбатда бўлганингизда шуларни қўлланг.
6. Очиқ инсон бўлинг
Ҳар қандай кичик уялчанглик ёки тортинчоғлик ортидан катта қўрқув олиб келиши мумкин. Очиқ инсон бўлишга ҳаракат қилинг. Янги дўстлар ортиришдан ва муносабат қилишдан қўрқманг. Самимий ва ўзгача бўлинг, ахир одамлар биздаги айнан самимийликни ва ўзгачаликни қадрлашади.
20 йил олдин уйланишга ваъда берди ва ўз сўзидан чиқди!
Болалар боғчасидаги севги – албатта жуда ёқимли, лекин севги одатда болалар боғчасидан кейин дарҳол тугайди.
Бироқ, бу жуфтлик учун емас! Лаура Счеел ва Матт Гродскй болалар боғчасида учрашишди ва Матт бир кун келиб унга уйланишини ҳис қилди.
Мактабга борганларда улар алоқани йўқотишди. Кейинги 7 йил ичида улар бир бирини оилавий Янги йил расмларда кўрган едилар. Мактабдаги юқори синфларда, улар ўзаро дўст орқали тасодифан яна учрашиб қолишди.
Камида икки ҳафтадан сўнг улар учрашишни бошлашди. Турли мактабларда бўлганига қарамасдан улар доим учрашиб турар еди. Ҳар хил штатларда ўқишса ҳам алоқани узмасдилар.
Бир биримизга 2015-йил 23-майгача содиқ қолдилк ва ўша кунда Матт боғчадаги ўз сўзидан чиқиб унга уйланди. Бу воқеа ҳамма нарса бошланган жойда содир бўлди… яни болалар боғчасида.
Ноҳоят 2016-йилнинг декабр ойида жуфтлик тўй қилишди.
Бу романтик ертакга ўхшайди!
Ота ўз қизининг юрак уришини ешитиш учун, бутун мамлакатни велосипедда босиб ўтди
Ота ўз қизининг юрак уришини бегона танада ешитди. Унинг 20 ёшлик қизи бассейнда беҳуш топилган еди. Унинг юраги донор сифатида 10 кунлик умри қолган 21 ёшлик инсонга ўтказилган.
Ота ўз қизининг хотираси учун велосопедда 2300 км йўлни босиб ўтди.
Бизда яшаш учун вақт йўқ …
Бугунги кунда ҳар бир инсон бутунлай ақлдан озадиган ҳаёт тарзига ега. Барча қайергадир югуради, бир нарсалар қилади, кеч қолишдан қўрқишади.
Менда ҳам шунга ўхшаш ҳаёт еди. Барча ишларим ва фикрларим електрон огоҳлантиришлар, қўнғироқлар остида еди, кунимдаги ҳар бир дақиқа тузилган еди. Ва ҳар доим мен жадвалимда барча ишлар учун йетарли вақт топишга ҳаракат қилар едим, лекин доимо ҳам вақт йетмас еди.
Йетти йил олдин, мен ажойиб, тинч, беташвиш ва … секин ҳаракатланувчи қизнинг онаси бўлдим. Биз бир жойга кетаётганимизда у менинг ҳамёнимда лаб бўёғини қидиришни бошлар еди, ёки машинада унинг севимли ўйинчоғини хавфсизлик камари билан боғлашни сўрар еди. Биз кафеда ўтириб ва тезгина тушлик овқатини қабул қилишга ҳаракат қилган бўлсак, у олдида ҳар қандай аёл билан суҳбат бошлар еди. Биз сайрга чиққанимизда, у мушукни ёки итни силаш учун тўхтар еди.
Беташвиш қизим мен учун қандай марҳамат еканлигини тушунмас едим. Қизим менинг банд жадвалимни бузмоқчи бўлганда мен доимо айтар едим: “Бизда бу учун вақт йўқ!”. Мен қизимга фақат икки даҳшатли сўзларни айтар едим: “Тез бўл”.
Мен доимо кундалик ишларида уни шошилтирар едим: “Асалим, тезроқ бўлишимиз керак, акс ҳолда кеч қоламиз”, “Тезроқ ванна қабул қилиб ва ухлашга тайёрланг”. Бу сўзлар қизимни шошилтирмас еди, лекин мен уларни ҳар куни такрорлар едим. Еҳтимол, мен уларни “Мен сени севаман” сўзига нисбатан ҳам кўпроқ айтар едим.
Лекин бир куни ҳаммаси ўзгарди. Биз кичкина қизим билан мактабдан унинг опасини олгани бордик ва барча ҳаракат секин кўринди. Кейин кичкина қизим қўлларини чалиштирди ва деди: “Намунча секин бўлмасанг!”. Мен унинг сўзларида ўзимни кўрдим, доим шошилган ва норози – ва ичимдан бир нима синди.
Уша пайтда мен шиддатли ҳаёт тарзим менинг болаларимга зара йетказаётганини тушуниб қолдим.
Мен иккала қизларимга янада сабрли бўлишга ваъда бердим. “Тезроқ” ва “шошил” сўзларини ишлатмасликга ҳаракат қилдим. Қизим гулларни ҳидлаш учун тўхтаганда мен унинг ёнида туриб кузатар едим. Мен диққат билан унинг секин ҳаракатларини томоша қилар ва у ҳаётдан завқ олаётганини тушуниб турар едим.
Яқинда, қизим ва мен айланиб юрган едик ва музқаймоқ йейиш учун бир қаҳвахонага кирдик. Қизим ўтиб юрган одамларни кузатар еди, лекин бирдан мен унинг юзида хавотирни кўрдим ва у шундай деб сўради: “Онажон, биз шошилишимиз керакми?”. Менинг кўзларим ёшга тўлди. Мен уни қучоқлаб дедим: “Йўқ, азизим. Шошилма. Вақтимиз бор”.
Мен енди ҳеч қачон: “Бу учун вақтим йўқ!” – деб айтмаяпман. Ахир, бу ҳақида ўйласак “Бизда яшаш учун вақт йўқ” деган маънони англатади-ку?! Фақат битта ва тўғри яшашнинг енг осон йўли – тўхташ, вақтни унутиш ва кундалик ҳаётнинг ҳузуридан баҳраманд бўлишдир. Ишонинг менга бу ҳақиқат, мен буни ҳаётдан завқ оладиган мутахассис томонидан билиб олдим!