Жахил чикканда кандай йўл тутиш сиз учун фойдали бўлади

Жахил чикканда

Жахил чикканда кандай йўл тутиш сиз учун фойдали бўлади

Таниқли блоггер қандай қилиб уч босқичда хотиржамликка еришиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Бошқа одамнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга уринманг, балки ўз муносабатингизни ўзгартиринг. Еҳтимол, бу кўпчиликни ғазаблантиради. Нима учун кимдир сизни жаҳлингизни чиқарса сиз ўзингиздаги бирор нарсани ўзгартиришингиз керак? Чунки шундай қилиб сиз ҳар қандай кишидан кўнглингиз хотиржам бўлади.

Сиз учраган барча инсонларни ўзгартиришга ҳаракат қилсангиз, сиз ўзингизни бахцизликка олиб борасиз.

Тасаввур қилинг-а, бутун ер юзаси шиша бўлаклар билан қопланган. Уни юқоридан бирор нарса билан ёпишга ҳаракат қилишингиз мумкин, аммо буни қилишнинг иложиси йўқ. Пояфзал кийиш анча осонроқдир. Бу ҳам жаҳлингизни чиқарадиган одамларга нисбатан қўлланилади.

Ғазабланганингизга еътибор беринг. Сизнинг онгиз шу инсонни ёқтирмаслигига еътибор беринг. Сиз уни айблашни бошлайсиз, унинг ёмонлигини ўйлайсиз, нима учун у шу қадар ғайритабиий муносабатда бўлаётгани ҳақида фикр юритасиз.

Бундай фикрлар сизга ёрдам бермайди. Улар фақатгина бошқалар билан муносабатларни кескинлаштиради ва мураккаблаштиради. Уларни қолдиринг. Тинчлик топишингиз учун қуйидаги учта қадамни бажаринг:

Бу инсоннинг ўзини тутиши ёқмаслигини тан олинг. Сиз ҳозирги ҳолатдан мамнун емассиз. Лекин бу билан сиз баъзи ҳақиқатларни инкор қиласиз. Ҳаётда ҳамма нарсада очиқ бўлинг ва ҳеч нарсани рад етманг.

Тасаввур қилинг-а, сиз дарё қирғоғида туриб унинг йўналишини ўзгартирмоқчисиз. Бунинг иложи йўқ ва сиз фақат хафа бўласиз. Енди бошқа одам дарё еканлигини тасаввур қилинг. Уни ўзгаришини орзу қилишингиз, сизга хафагарчилик олиб келиши мумкин.

Шу инсон қандай бўлса, уни шундай қабул қилишга ҳаракат қилинг. Азоб, камчиликлар ва одатларга ега бўлган оддий одам сифатида унга қаранг. Уларнинг баъзилари сизга ёқмаслиги мумкин, лекин бу табиийдир.

Ҳамма нарсага очиқ бўлинг. Бошқаларни рад қилманг.

Ҳар бир инсонни ўз азоблари билан кўришга ҳаракат қилинг ва уни ўзлигича севинг.

Бу сизни ўзгартиради. Сиз ҳукм қилмасдан бошқа одамлар билан муносабат қуришни ўрганасиз.

Ҳукм қилманг ва сиз ҳукм қилинмайсиз!

 

(Visited 11 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment