Турмушда еркак киши идиш ювса оила бузилиб кетадими фойдали масахатлар

еркак киши Erkaklar

Турмушда еркак киши идиш ювса оила бузилиб кетадими фойдали масахатлар

Бу вазифа оилавий муносабатларда бошқа ҳар қандай уй ишларидан кўра кўпроқ муҳим рол ўйнаши исботланган.

Кундалик ҳаётда ювилмаган идишлар ҳар куни тўпланади. Оғир куннинг охирида, плита ёнида бир неча соатдан кейин ва ёш болаларга ғамхўрликдан кейин, ер-хотин олдида бир савол туғилади: идишларни ким ювади?

Eркак киши

Турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларнинг динамикасини ўрганувчи замонавий оилалар кенгаши, ушбу саволга жавоб оилавий муносабатларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтади.

Тадқиқот давомида турли хил уй ишлари, жумладан, озиқ-овқат сотиб олиш, кир ювиш ва тозалаш каби масалалар ўрганилди. Маълум бўлишича, оилавий муносабатларда аёллар учун бошқа уй ишларига қараганда идишларни ювиш масъулиятини бўлишиш янада муҳимроқ бўлган.

Оилада фақатгина аёл идиш ювадиган бўлса, кўпроқ низолар келиб чиқар екан, оилавий ҳаёт бахт келтирмас ва жинсий алоқада муаммолар олиб келар екан. Ушбу масъулиятни бир хил даражада ушлаган жуфтликларда бу нарсалар яхшироқ екан.

Тадқиқот муаллифи Даниел Карлсоннинг айтишича, уйдаги енг ифлос ва ёқимсиз вазифаларни аёллар амалга оширар екан. Бу кўпинча бошқа одамлар ортидан йиғиштириш, ювиш, ҳожатхонани ювиш ёки идиш ювишларни ташкил етади. Шу вақтда еркаклар ахлатни олиб чиқиб, ташлаб келиши ёки машинасини ювиши мумкин. Улар кундалик ҳаётда бошқаларнинг ахлоқсизликларига дуч келмайди.

Сўнгги бир неча ўн йилликда еркакларнинг уй ишларидаги иштироки ошди. Бугунги кунда еркаклар 1965-йилги икки соатдан фарқли равишда ҳафтада тўрт соат уйда ишлашади. 1999-йилдан 2006-йилгача идишларни биргаликда ювиб турадиган жуфтликлар 16% дан 29% гача ўсди. Бошқа томондан, бу кўрсаткич оилада ҳеч нарса ўзгармаган аёллар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Ювиладиган идишлар кўп ҳаракат талаб етмайди, лекин сизнинг муносабатларингизни кучайтириши мумкин. Уларни бирга бажариш жуда осон ва тезроқдир. Мисол учун, бир киши идишларни ювиши, иккинчиси еса қуритиши мумкин. Ёки кимдир идишларни ювади, иккинчиси еса идиш-товоқ машинасига жойлаштиради.

Карлсон шундай дейди: “Мен рафиқам билан биргаликда ҳамма нарсани қилишимиз мумкин. Масалан, бирга ахлат ташлаб келишимиз ёки хожатхона тозалашимиз мумкин.” Бироқ, енг асосийси биргаликдаги идиш ювишдир. Бундай биргаликда қилинган уй ишлари жуфтликларни янада мустаҳкам қилади. Улар биргаликда ҳамма нарсани йенгиб ўтишлари мумкинлигини ҳис қилишади.

(Visited 330 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика