Турмуш курган аёлларда стресга сабаб нима? Бу кизик

Турмуш курган Munosabatlar

Турмуш курган аёлларда стресга сабаб нима? Бу кизик

 

Турмушга чиққан аёллар, турмушга чиқмаганларга қараганда, катта стрессга дуч келади. Улар оғир юкни ҳис қилишади, оилага еътибор ва ғамхўрлик қилишади. Улар бош оғриғидан, чарчоқдан ва салбий туйғулардан азоб чекишининг еҳтимоли кўпроқ. Бу муаммоларнинг асосий сабаби, болалар емас, балки ерлар екан. Сўралганларнинг 46 фоизи болалар турмуш ўртоқларига қараганда камроқ асабийлаштиришини тан олишди.

Еркаклар қандай қилиб, аёлнинг психологик аҳволининг ёмонлашувига сабаб бўлади? Муносабатларда стрессдан қочиш учун нима қилиш мумкин?

Ер яна битта бола каби ўзини тутади

Кўп еркаклар 43 ёшгача ўзларини кичик болалар каби тутади. “Йетти ёшли бола – бу йетти ёшли боладир. Бироқ 7 ёшли болакай каби ўзини тутадиган 35 ёшли еркак бу муоммо, чунки у боладан кўра кўпроқ масъулиятли бўлиши керак”, – дейди сўралган аёллардан бири.

Кўпинча, оталар болалари билан қувноқ бўлишади. Шу сабабли ота билан бўлган вақт ҳудди дам олиш ва ўйин-кулги сифатида қабул қилинади. Оналар боланинг тарбияси, саломатлиги ва ривожланишига ғамхўрлик қилади. Улар боланинг кундалик ҳаётида кўпроқ иштирок етадилар. Улар кўпинча кўрсатмалар беришади ва баъзи нарсаларни тақиқлашади. Натижада, болалар уларни зерикарли ва қатъий одам деб қабул қилишади. Бу ҳам ота-она, ҳам бола-она ўртасидаги зиддиятларга ва жанжалларга сабаб бўлади.

Йечим

Бирликда бўлинг. Агар бирон ота-она болага бирор нарсани тақиқласа, иккинчиси бу қарорни қўллаб-қувватлаши керак. Биргаликда ҳаракат қилиш ва иложи борича нарсаларни олдиндан келишиб олиш керак.

Болага кундалик ғамҳўрлик қилишни тенг баҳам кўриш ҳам муҳим аҳамиятга ега. Болалар ўзларини спорт бўлимига, шифокор кўригига ёза олмайди ёки ўзлари витаминлар танлай олмайдилар.

Бироқ, ҳар иккала ота-она ҳам буни қила олади: ер ўз аёли маъсулятининг бир қисмидан озод қилиши ва ўғил-қизларининг кундалик ҳаётида кўпроқ иштирок етиши керак. Оналар вақти-вақти билан назоратни бўшаштириши яхшироқдир. Баъзида кўпгина тақиқлардан кўра, бола билан шунчаки ўйнаш фойдалидир.

Аёллар катта миқдордаги уй ишларидан қийналишади

Ҳар бешинчи она, уй ишларида турмуш ўртоғидан ёрдам йўқлиги билан доимий стрессни манбаи деб ҳисоблайди. Хотинлар оиланинг уй-рўзғор еҳтиёжларига кўпроқ вақт сарфлайдилар, ерлар еса дам олишга кўпроқ вақт ажратадилар. Қоида тариқасида, аёллар нафақат пазандачилик ва тозалик билан банд, балки уй тўловларни тўлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва оилавий бюджетни режалаштиришади.

Албатта, бу кундалик ташвишлардан воз кечиб бўлмайди, лекин бу нарсалар жуда кўп вақт сарф қилсалар, улар бундан стрессга туша бошлашади. Уй ишлар одатий ишдан кўра кўпроқ стрессни келтириб чиқариши исботланган. Инсон офисда ўзини керакли деб ҳис қилади ва кейинчилар ҳақиқий мукофотга ега бўлади.

Йечим

Оддий ва енг аниқ маслаҳат, ерлар ўз хотинларига уйда ёрдам беришлари керак. Уйда масъулиятни тенг тақсимлаш муваффақиятли никоҳнинг асосий омилларидан биридир.

Ҳар иккала турмуш ўртоқ бир-бирининг саъй-ҳаракатларини ҳурмат қилишлари керак. Уй иши даромад келтирмаса ҳам, у жуда муҳимдир. Аммо, агар ер шу ишни ярмини қилишга вақт ажраца, ҳамма нарса тезроқ бажарилиши мумкин ва қолган вақтни ер-хотин биргаликда сарфлаши мумкин.

Аёл ўзини айбдор ҳис қилади ва бўш вақти йўқлигидан азоб чекади

Сўровномада иштироқ етган аёлларнинг аксарияти вақтнинг йетишмаслигидан шикоят қилишади. Айниқса, ишлаётган аёллар, чунки улар кечқурун дам олиш ўрнинга, уй ишларини бажаришади. Шунинг учун улар чарчаб қолишади ва хато қилишади.

Оила ва уй масъулияти аёлга тегишли екан, агар бирор нарса нотўғри бўлиб кеца, аёл ўзини айбдор деб ҳис қилади. Айбдорлик, ўз навбатида, стрессни келтириб чиқаради ва кундалик ишларни бартараф етишга тўсқинлик қилади.

Сўралганлардан бири шундай деб изоҳ берди: “Мен фарзандларимга еримнинг иштирокисиз ўзим қарашим кераклигини ҳис қиляпман. Менимча, агар бирор нарса нотўғри бўлса, бу менинг айбимдир.”

Йечим

Аёллар вақт чекловларини сезмасликлари ва ўзларини айбдор деб билмасликлари учун ерлар нафақат уй ишлари ва болаларни парваришида ёрдам бериши, балки бутун оила масъулиятини биргаликда қилиши зарур. Агарда ер-хотин муоммоларни очиқдан-очиқ муҳокама қилишса, биргаликда бирор қарор қабул қилишса, бу нарса кўплаб мураккаб муоммоларни ҳал қилишда ва стрессни олдини олишда катта ёрдам беради.

Аёллар ўз вақтларини бошқариш кўникмаларини ривожлантиришлари керак, чунки ҳатто ери ёрдам берса ҳам, яна жуда кўп муҳим нарсаларга вақт ажратиш керак.

Иккала ер-хотин учун муҳим еслатма, оиладаги сурункали стресс кўпинча ажралишга ва соғлиқнинг бузилишига олиб келади. Шунинг учун, сиз бир-бирингизга ғамхўрлик қилишингиз ва ўзингизни ва турмуш ўртоғингизни салбий ҳис-туйғулардан ҳимоя қилишингиз керак.

Сиз оилада уй ишларини бўлишиб оласизми? Уй ишларини бажаришда стресс олиб келадими? Ўз фикрларингиз билан бўлишинг!

 

(Visited 153 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика