Steve Jobs сунги сузлари нима хакида булган фойдали маслахатлар

Steve Jobs сунги Munosabatlar

Steve Jobs сунги сузлари нима хакида булган фойдали маслахатлар

Кўпларимиз Стеве Жобс ҳақида ешитган бўлсак керак? Бу инсон Аппле компаниясининг асосчисидир. Мен у ҳақида кўп билмагам едим, навбатдаги бойвачча деб ўйлаган едим. Аммо у ўлимдан олдин ёзган нарсалар мени янада ўз ҳаётим ҳақида яхшилаб ўйлашга мажбур қилди:

“Мен бизнесдаги муваффақият чўққисига чиқдим. Бошқаларнинг кўзларида менинг ҳаётим муваффақият рамзи бўлди.

Бироқ, ишдан ташқари менинг ҳаётимда хурсандчилик жуда кам бўлган. Менинг бойлигим – мен ўрганиб кетган факт бўлиб қолди.

Ҳозирги вақтда касалхонада ётибман ва бутун ҳаётимни еслайман, мен шуни тушундимки, мен мағрурланиб юрган барча мақтов ва бойлик, ўлим олдида мен учун ҳеч нарса емас екан.

Қоронғиликда мен сунъий нафас олиш жиҳозининг яшил рангига қараб ётибман ва ҳамма механик товушларни ешитяпман, мен ўлим ёнидаги нафасни ешитяпман.

Мен фақатгина ҳозир тушунишни бошладим, қолган ҳаётимни яхши яшаш учун етарли пул бўлгандан кейин, бойлик билан боғлик бўлмаган бошқа мақсадларга интилишим кераклигини тушундим.

Бундан муҳимроқ нарса бўлиши керак: Масалан, севги ҳақида ҳикоялар, санъат, ёшлигимдаги орзулар.
Доимий бойлик ортидан югуриш инсонни қўғирчоққа айлантиради. Бу нарса мен билан ҳам содир бўлди. Биз севгимиз ҳақида яқинларимиз билан бўлишиш учун, Худо бизга ҳис-туйғуларни тақдим етди.

Ҳаётимда еришган бойликни, мен ўзим билан олиб кетолмайман. Мен олиб кетишим мумкин бўлган нарса – бу фақат севги билан боғлиқ бўлган хотираларимдир. Сенинг ортингдан ергашадиган ва сенга олдинга интилиш учун куч берадиган нарсалар ҳақиқий бойлик саналади.

Севги катта масофалардан ўтиши мумкин. Ҳаётда чегаралар ёқ. Сиз еришмоқчи бўлган чўққиларга еришинг. Сиз юрак чақирган томонга боринг. Бунинг барчаси сизнинг қўлларингизда.

Пулга ега бўлиб, сизни олиб юрадиган инсонларни ишга олишингиз мумкин, уйни ёки ишхонани йиғиштирадиган инсонларни олишингиз мумкин. Аммо ҳеч ким касалингизни ўзига ололмайди.
Моддий нарсаларни топиш ва қидириш мумкин. Аммо бир нарса борки, агарда уни йўқоцанг ҳеч қачон тополмайсан. Бу ҳаёт.

Сизнинг ёшингиз ва нимага еришганингиз муҳим емас. Барчамизда ҳали мўжизавий кунлар келади.
Сизнинг бойлингингиз – бу оилага, яқинларингизга, севган инсонга, дўстларингизга бўлган севгидир.

Ўзингизни асранг. Бошқаларга ғамхўрлик қилинг”.

Агарда унинг сўзлари сизга ҳам таъсир қилган бўлса, унда дўстларингиз ва яқинларингиз билан бўлишишни унутманг!

(Visited 157 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика