Севишгаларни бир бирига яқинлаштирадиган саволлар фойдали маслахатлар
Бир неча йил муқаддам Ню-Ёрк Тимес газетасида “Кимнидир севиб қолиш учун, буни қилинг” (“То Фалл ин Лове Wитҳ Анёне, До Тҳис”) номли мақола чоп етилди. Мақола муаллифи Мандй Лен Cатрон, Стонй Броок Университетида ўтказилган Артур Ароннинг ишини назарда тутади.
Одатда психологик тадқиқотлар оммавий тарқалганда, улар баъзи маъносини йўқотади. Тадқиқотнинг ҳақиқий мақсади 36 саволдан иборат бўлиб, бу нарса севиб қолишга ёрдам бериш емас, балки уларни бир-бирига яқинлаштиришдир.
Доктор Елаине Ароннинг айтишича, ушбу саволларга дўстлар билан яқин муносабатда бўлиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур саволларга биргаликда жавоб беринг ва бу саволдан саволга уланиб кетади. Сиз ҳар бир саволга жавоб беришингиз шарт емас, лекин қанчалик кўпроқ очиқ жавоб берсангиз, шунчалик яқин бўласиз.
1.Агар сиз хоҳлаган инсонни таклиф қила олсангиз, кимни кечки овқатга таклиф қилган бўлар едингиз?
Сиз машҳур бўлишни хоҳлайсизми? Қайси соҳада?
Қўнғироқ қилишдан аввал сиз нима гапиришни ўйлайсизми? Нима учун?
«Мукаммал кун» сиз учун нимани англатади?
Охирги марта қачон ўзингиз учун қўшиқ куйлагансиз? Кимгадир учун?
Сизда 90 ёшгача яшаш имконияти мавжуд. Сизда 60 йиллик ақли ёки 30 ёшлик танани сақлаб қолишингиз мумкин. Қайси бирини танлаган бўлар едингиз?
Сиз қандай қилиб оламдан ўтишингизни тахмин қила оласизми?
Ўз жуфтингиз билан бир хил деб ҳисоблаган учта нарсаларни санаб бера оласизми?
Ҳаётингизда нима учун кўпроқ миннатдорсиз?
Агар сиз тарбиянгизда бирор нарсани ўзгартиришингиз мумкин бўлса, нимани ўзгартирар едингиз?
Тўрт дақиқада ичида, ўз жуфтингизга ҳаётингиз тарихини иложи борича батафсил баён қилинг.
Агар ертага ерталаб уйғониб, бирор бир қобилиятга ега бўлсангиз, бу қандай қобилият бўлар еди?
Агар кристалли шар ўзингиз ҳақингизда, ҳаётингиз, келажагингиз ёки бошқа бирор нарса ҳақида сизга айтиб берадиган бўлса, нима деб сўраган бўлар едингиз?
Узоқ вақтдан бери шуғулланишни истаган нарсангиз борми? Нима учун сиз ҳали ҳам бу билан шуғулланмайсиз?
Ҳаётингизда енг катта ютуқни айтиб беринг.
Дўстликда кўпроқ нимани қадрлайсиз?
Еслашга арзигулик енг муҳум воқеа нима?
Енг ёмоничи?
Агар тез орада ўлишингизни билганингизда, ҳаётингизда нимани ўзгартирар едингиз? Нима учун?
Дўстлик сиз учун нимани англатади?
Ҳаётингизда севги ва муҳаббат қандай аҳамиятга ега?
Жуфтингизнинг бешта ижобий хусусиятларини айтиб беринг.
Оилангиз қанчалик илиқ ва дўстона? Сизнинг болалигингиз бошқалардан кўра бахтлироқ бўлганини ҳис қиласизми?
Онангиз билан бўлган муносабат қандай?
“Биз” билан бошланган учта тўғри гапни ўйлаб кўринг. Масалан: “Биз иккаламиз ҳам бу хонада ўзимини … ҳис қиламиз”
Гапни тугатинг: “Мен яқин инсон билан … бўлишишга тайёрман”
Сизнинг жуфтингиз/шеригингиз сиз ҳақингизда билиши керак бўлган нарсалар билан бўлишинг.
Ўз жуфтингизда нималарни ёқтиришингизни айтинг. Ростини айтинг, бу сиз билмаган одамга айтмаслик керак бўлган нарса бўлиши керак.
Ўз ҳаётингиздаги ноқулай бир ҳикояни айтиб беринг.
Сиз охирги марта қачон бошқа одам олдида йиғлагансиз? Ёлғизликдачи?
Жуфтингизда нима ёқтирганингизни айтинг.
Ҳазил қилиш мумкин бўлмаган жиддий нарса борми? Агар шундай бўлса, бу нима?
Тасаввур қилингки, сиз ўляпсиз, ҳеч ким билан гаплаша олмайсиз. Қайси айтолмаган сўзлардан афсусланасиз? Нима учун уларни ҳали ҳам айтмадингиз?
Ўз уйингиз ёняпти ва барча оила аъзолари ва чорва молларини қутқариб олингандан сўнг, яна бир нарсани қутқариш имконига ега бўлдингиз, фақат битта нарса. Бу нима бўлар еди? Нима учун?
Оила аъзоларингиздан кимнинг ўлими сизни кўпроқ хафа қилади? Нима учун?
Ўз муаммонингиз ҳақида жуфтингиз/шеригингизга айтиб беринг ва у шундай вазиятда нима қилиши мумкинлиги ҳақида сўранг. У ҳам ҳудди сиздек ўз муомолари билан бўлишсин ва сиз ҳам уни қандай ҳал қилишингиз мумкинлигини айтиб беринг.
Бу саволларга биргаликда жавоб беринг, ёки сиз ҳали яқинроқ бўлишни истаган ҳамкор ёки дўстингиз бўлмаса, ўзингиздан сўранг. Биринчидан, у яқинлашишга ёрдам беради, иккинчидан – шахсиятингиз ҳақида янги қирраларни очади.