Севги огриклар олиб келадими муносабатлар хакида фойдали маслахатлар

Севги Munosabatlar

Севги огриклар олиб келадими муносабатлар хакида фойдали маслахатлар

 

Ҳозирда кўпчилик инсонлар муносабатнинг яхши емаслигини таъкидлашмоқда. Нима учун муносабат бўлмаяпти? Бу савол барчани қизиқтириб келмоқда. Ва кўпинча қийинчилик вазиятларда биз бошқа инсонни айблашни бошлаймиз. Шундай кейин барча севги оғриқ олиб келиши ва унинг машақатлари қийинлигини айтишади. Лекин муносабат бўлмагани учун битта инсон айбдор бўлмайдику? Чунки муносабатни икки киши қуриши керак емасми?

Балки сиз муносабат қуришни хоҳламаётгандирсиз? Балки сиз бошқа инсон учун (руҳий) ўлишга ва ўзингизни бошқага бағишлашга тайёр емасдирсиз?

Бир руҳоний бўлган екан. Кунлардан бир кун у бир ёш жуфтлик билан гаплашиб турганда, руҳоний уларнинг муносабатларидаги қийинчиликларда ёрдам бермоқчи еди. Ва ёш қиз шундай гап айтди: “Мен роҳат олишни хоҳлайман, ўзимни шу муносабатларда яхши ҳис қилишни хоҳлайман”.

Шунда руҳоний бундай жавоб берган: “Агарда сен бундай муносабатларга интилган бўлсанг, ундан кўра ер ўрнига ит сотиб олсанг бўлармиди! Турмушнинг маркази – бу роҳат емас. Турмушнинг марқази – бу севги”.

Агарда Назаретҳ гуруҳининг “Лове Ҳурц” қўшиғини ешитган бўлсангиз, унда “Лове Ҳурц” кўшиғи яни “Севги оғриқ олиб келади” (Севги оғриқ олиб келади. Агарда у оғриқ олиб келмаса – демак бу севги емасми?).

Нима учун севги оғриқ олиб келади? Чунки биз қандай қилиб севишни билмаймиз. Чунки бизда бошқа инсонлардан ўз кутишларимиз бор ва ушбу кутишларимиз амалга ошмаса, биз оғриқни ҳис етамиз. Бироқ севги – бу бериш қобилияти ва қайтаришни кутмаслик қобилиятидир.

Авваламбор муносабатларда, бир–бирингизни чин юракдан яхши кўринглар. Чунки севги кўп хатоларни ювади. Бир хил фикр қилиш, бир–бирингизга меҳр–муҳаббат кўрсатиш, якдиллик билан ҳамфикр бўлиш – севгининг мустаҳкам асосидир!

Севги ҳақида бир чиройли гап бор екан: “Севги сабр–тоқатли ва меҳрибондир. Севги ҳеч ҳам ҳасадга йўл қўймайди, бошқаларга мақтаниб, кеккаймайди. Севги одобсизлик, худбинлик, жаҳл қилмайди ва аксинча далда беради.

Севги ноҳақликдан севинмайди, аксинча ҳақиқат қарор топганда шодланади. Севги барча нарсани кўтаради, ҳеч қачон ишончини йўқотмайди, ҳар шароитда умид сақлаб, ҳар нарсага тоқат қилади.”

Дўстлар севиш ва севимли бўлиш осон иш емас. Севган вақтда инсон кўп қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Бироқ севги бу оҳирги мақсад емас – балки бу жараёндир. Севинглар ва севимли бўлинглар!

(Visited 170 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика