Севги нйранглари хакида нималарни биласиз?

Севги Munosabatlar

Севги нйранглари хакида нималарни биласиз?

 

Ёшликда : “Агарда нозлансанг, мен сени севмайман” деган ибораларни кўп ешитган бўлсангиз керак. Лекин аслида улар қуйидагини назарда тутганлар: “Менга қулоқ солгин”. Севган йигитингиз (қизингиз) сизга хар хил бахоналар топганда: “Сен биринчи бўлиб тирноқларингни тишлашни тўхтатгин (ишлашни, аёллар романларни ўқишни, шўрва тайёрлашни бас қилгин ва хаказо) балким шунда уйланиш ҳақида гаплашамиз”. Аммо бу ерда нима назарда тутилмоқда: “Менга сенинг тирноқ тишлашларинг ёқмаяпти”.

Албатта бу бир мисол.

Хўжайинингиз сизга: “Биз ишчиларимизни қадрлаймиз, биз жуда аҳил жамоамиз. Шунинг учун ҳам камдан кам ҳолларда кимдир ўз ҳоҳиши билан жамоамизни тарк етишни истайди”. Аслида еса: “Биз сенга яхши муносабат қиламиз, агарда сен яхши ишласанг”.

Мана булар найрангнинг (манипуляция) хусусияти.

Енг айёр ва раҳмсиз найранглар кўпинча оилаларда ишлатилади. Агар фарзанд ўзига нисбатан шундай муносабатни сезса, У – енг қадрдон инсонлари уни тўлиқ қабул қилишмаётгани, улар уни борлиги учун емас, балки у қилган ёки қилмаган ишлари учун севишини англай бошлайди.

Манипуляция севишганлар ўртасидаги муносабатларда ҳам яхшиликка олиб келмайди. Бундай муносабатни тарозининг бир бошига севги, иккинчи бошига еса қандайдир шарт қўйишдек гап. Агар шундай бўладиган бўлса, демак севги – вақти кеганда уни бирон бир хизматга ёки пулга алмаштирса бўладиган молга ўхшаб қолади.

Браян Дайсоннинг 30 сонияли нутқи

Тассавур қилинг, ҳаёт бу – ўйин ва сиз доим бешта шар билан жонглёрлик қиляпсиз. Ушбу шарлар – Иш, Оила, Соғлиқ, Дўстлар ва Руҳ. Ҳамда сизнинг вазифангиз шу шарларни доимо ҳавода ушлаб туришдир.
Вақт ўтиб, сиз Иш шари резинадан қилинганини тушунасиз. Агарда билмасдан сиз уни тушириб юборсангиз, у дарҳол яна сакраб орқага қайтиб келади. Бироқ қолган тўртта шарлар Оила, Соғлиқ, Дўстлар ва Руҳ – бу шишали шарлардир.

Агарда сиз улардан бирини тушириб юборсангиз, у албатта бузилган, шилинган, жиддий жароҳатланган ёки бутунлай синиб кетади. У хеч қачон олдингидай бўлолмайди. Сиз буни билишингиз керак ва буни содир бўлмаслиги учун ҳаракат қилишингиз лозим.

Самарили ишлашга ҳаракат қилинг ва уйга ўз вақтида кетинг. Керак бўлган вақтингизни оилангизга, дўстларингизга ва тўлиқ дам олишга ҳам бағишланг. Қадрли нарса фақатгина уни қадрлаганда қимматбаҳодир.

(Visited 281 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика