- Севги курбонлик талаб қилади деганлар адашадими фойдали маслахатлар
- Лекин,кимнидир севиш,ўзидан бутунлайин воз кечиш дегани емас!
- Сизнинг одамингиз сизни яқинларингиздан йироқлаштирмайди. Бирор инсонни севиш,уни коинотнинг марказига айлантириш дегани емасдир.
- Худо барчамиз учун тўғри инсонни тайёрлаб қўйган,шуни унутманг ва севги билан улашинг!
Севги курбонлик талаб қилади деганлар адашадими фойдали маслахатлар
Ҳаётимизда кўп қизларни кўрамизки, улар севиб қолиб, барча ҳаётдаги қизиқишларини ва барча ишларини йиғиштириб қўйишади. Лекин бу тўғрими?
Сиз учун муҳим бўлган нарсалар енди иккинчи даражали бўлиб қолишди. “Келажагим енди ўзгаради, орзу истакларимга енди еришишим қийин бўлади” – деб ўйлайсиз.
Лекин, кимнидир севиш, ўзидан бутунлайин воз кечиш дегани емас!
Муносабатларингиз мустаҳкам бўлсин деб, орзуларингизни қурбон қилишингиз керак емас. Сиз учун бўлган инсон мақсадларингизни қўллаб-қувватлаши керак. Сизнинг асосий мухлисингиз бўлиб, у сизнинг ёнингизда туриши керак. Сиз йиқилганингизда сизни қўллаб-қувватлашга тайёр туриши керак. У билан сиз барча нарсаларга қодир еканлигингизни ҳис қилишингиз керак.
Бирор инсонни севиш, у иштирок етмайдиган ишларни унутиш кераклигини англатмайди. Сизнинг хоббингиз бўлиши мумкин. У инсонга тегишли бўлмаган қизиқишларингиз бўлиши мумкин. Дўстларингиздан ҳам вос кечишингиз зарур емас!
Сизнинг одамингиз сизни яқинларингиздан йироқлаштирмайди. Бирор инсонни севиш, уни коинотнинг марказига айлантириш дегани емасдир.
Унга меҳр ва еътибор беришингиз керак. У сизнинг барча рўйхатларингизда биринчи ўринда бўлиши керак. Лекин у учун, бутун қизиқишларингиздан воз кечишингиз керак емас.
Тўғри шахс сизни еркин яшашингизни хоҳлайди. У сизни бахтли бўлишингизни хоҳлайди, ҳатто у атрофингизда бўлмаганида ҳам.
Муносабатлар деб, сиз дўстларингиздан, қизиқишларингиздан ва севган нарсаларингиздан воз кечишингиз керак емас, чунки сиз барчасига ега бўлишингиз мумкин, танлаш зарур емас!
Худо барчамиз учун тўғри инсонни тайёрлаб қўйган, шуни унутманг ва севги билан улашинг!