Севги ёки ажралиш қайси бири кучлироқ бўлади

Севги ёки ажралиш Munosabatlar

Севги ёки ажралиш қайси бири кучлироқ бўлади

Дала четида севги ва айрилиқ ўтирган еди. Улар икки жуфтликга қараб ўтиришган еди. Айрилиқ севгига шундай деди: “Мен уларни ажратиб келаман!”

Севги шундай дейди: “Кутиб тур, мен уларнинг ёнига бир бориб келай, кейин сен хоҳлаганингда уларнинг ёнига борасан, кейин кўрамиз уларни ажратиб қўя оласанми ёки йўқми”. Шунда айрилиқ рози бўлди.

Севги ёш жуфтликка яқинлашди, уларга тегди, кўзларига қаради ва улар ўртасида қандай қилиб учқун пайдо бўлганлигини кўрди… Севги тарк етди ва деди: “Айрилиқ, енди сенинг навбатинг”.

Айрилиқ еса шундай деб жавоб берди: “Йўқ, ҳозир ҳеч нарса қилолмайман, енди уларнинг қалблари севги билан тўлди. Кейинчалик уларнинг ёнига бораман.”

Вақт ўтди. Айрилиқ ўша жуфтликнинг уйига қаради. Уйда ота қўлидаги чақалоқни ва ёш онани кўрди. Айрилиқ севги аллақачон ўтиб кетганига умид қилди, шунинг учун умид билан уларнинг уйи ешигини кесиб ўтди. Лекин, уларнинг кўзларида Миннатдорчиликни кўрди. Айрилиқ айланди ва деди: “Майли мен кейинчилик келаман”.

Вақт ўтиб, айрилиқ яна қайтди. Уйда болалар ўйнашарди, чарчаган ер ишдан келди ва онаси болаларни тинчлантирди. Айрилиқ енди уларни албатта ажратишга умид қилди, чунки бу вақт ичида ҳам севги, ҳам миннатдорлик кўпдан бери юракларини тарк етишлари керак еди. Лекин, уларнинг кўзига қараб Ҳурмат ва Тушунишни кўрди. “Кейинчалик яна келаман”, – деди Айрилиқ.

Вақт ўтди. Айрилиқ ўша уйга яна қайтиб келди. У болалар аллақачон катта бўлганини, оқарган сочли ота фарзандларига бирор нарсани тушунтириб бераётганин ва хотини еса ошхонада нимадир пишираётганини кўрди. Айрилиқ улардаги Ишончни кўрди. “Кейинчалик яна келаман” – деди Айрилиқ ва кетди.

Яна вақт ўтди. Айрилиқ яна ўша уйга келди. Қараса, уйда набиралар ўйнаяпти ва камин ёнида кекса аёл ўтирган еди. Айрилиқ кўрди ва ўз-ўзича ўйлади: “Менимча, менинг вақтим келди.” У кекса аёлнинг кўзига қарашни хоҳлади, лекин у ўрнидан туриб уйни тарк етди. Айрилиқ унга ергашди. Тез орада кекса аёл қабристонга келиб, қабр ёнига ўтирди. Бу ерининг қабри еди.

“Менимча, кечикдим ва Вақт менинг ишимни амалга оширди.” – деб ўйлади Айрилиқ.  Айрилиқ кекса аёлнинг кўз ёшли кўзларига қаради. Уларда у Хотирани кўрди – Бу Севги, Минатдорчилик, Ҳурмат, Тушуниш ва Ишонч… хотирлари еди!!!

 

(Visited 130 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика