Омад ва омадсизлик хакида фойдали маслахат

Омад ва омадсизлик Munosabatlar

Омад ва омадсизлик хакида фойдали маслахат

Хитойдаги бир қишлоқда камбағал чол яшаган еди. Унинг фақатгина бир ажойиб оқ оти бор еди.  Ҳатто, бойлар ва шоҳ шу отни сотиб олмоқчи бўлган, аммо чол отни сотолмаслигини айтар еди, чунки у унинг дўсти бўлган ва дўстлар сотилмайди.

Лекин бир куни ерталаб чол отини отхонадан тополмади. Қишлоқдаги баъзи одамлар унга ачинишди ва баъзилар еса ичиқоралик қилишди. Одамлар отни йўқотиш қандай бахцизлик еканлигини муҳокама қилишар еди, лекин чол ҳотиржам қолиб ва бу воқеани муносиб қабул қилди.

Бир неча кундан кейин от қайтиб келди ва ўзи билан бир неча бошқа гўзал отларни ҳам олиб келди. Қишлоқнинг баъзи одамлари чол учун ҳурсанд бўлишди, баъзилар еса ичиқоралик қилишди. Енди барча чол қанчалик бахтли еканлигини ва бахцизлик ўзи билан омадни олиб келганини муҳокама қилишар еди. Фақат чол бу воқеага ҳеч қандай баҳо бермасдан барчасини шундайлигича қабул қилди.

Чолнинг ягона ўғли янги отларни минишни бошлади ва йиқилиб иккита оёғини ҳам синдирди. Ҳар доимгидек баъзи одамлар ачинишни бошлашди, баъзилар еса омадсизлик ҳақида ғийбат қилишар еди. Чол еса ҳар доимгидек хотиржам еди.

Орадан бир ҳафта ўтгач шаҳарда уруш бошланди, барча еркаклар ва йигитлар уришга олиб кетилди, фақат чолнинг ўғли қолди, чунки унинг иккита оёғИ ҳам синган еди. Одамлар яна омадсизлик омадга айланиб кетгани ҳақида гапира бошлашди.

Аммо доно чол шундай жавоб берди: ҳеч қандай воқеани ҳукм қилиш керак емас, фақат Худо буни қила олади. Биз учун ҳар бир воқеабу ҳақиқат, ҳаёт бундай лаҳзалардан иборат ва бизнинг вазифамиз уларни қабул қилиш ва яшаш, аммо ҳукм қилиш емас!

 

Катта ҳаётда ўзингиз учун қандай ҳақиқатни очдингиз?

 

  • Сиз ҳеч қачон барча саволларга жавоб тополмайсиз.
  • Ҳар қандай нуфуз осонлик билан шубҳа ва сўроқ остига тушиши мумкин. Бу фақат вақт масаласи.
  • Агар шижоат билан қидирмасангиз, вақт деган нарсани тополмайсиз. Вақтда шунчаки фойдаланиш керак.
  • Ҳеч ким ва ҳеч қачон сиз ҳақингизда ўйламайди. Умуман олганда инсонлар, асосан, фақат ўзлари ҳақида ўйлашади.
  • Ақлли бўлишдан кўра, меҳрибон бўлиш қийиндир.
  • Ҳар қандай инсон сизга зарар йетказиши мумкин. Бу ҳам, фақат вақт масаласи.
  • Ҳаёт – адолациз. Сиз буни ёдда тутишингиз керак ва у билан яшашни ўрганишингиз керак.
  • Ҳамма нарса манога ега бўлмаслиги мумкин. Баъзан бу маънони кутиш керак.

Сизчи, катта ҳаётда ўзингиз учун қандай ҳақиқатни очдингиз? Юқоридагиларни тўғри деб ҳисоблайсизми?

 

Мен бир марта бировнинг деразасига қарадим …

 

Кўп инсонлар йиллар давомида ўз ҳаётида ҳеч нима ўзгартирмасдан яшайдилар. Улар ҳар куни ишга бориб, уйга келишади ва бир хил ҳаракатларни амалга оширишади.

Менда бир одат бор: бир жойга борганимда албатта деразаларга қараб бораман. Йўқ, мен тўхтаб ва тикилиб қарамайман, қизиқарли нарса кўриш умидида шунчаки назар ташлайман.

Биласизми мен нимани кўрдим? Бу деразаларда мен кўрган барча одамлар, қандай айцам… Тирикдай? Бир ойнада оила кечки пайт овқатланаётган еди, барча кулмоқда ва бахтли табассум улашмоқдалар. Бошқа ойнада гўзал ёш она ўзининг жажжи болалари билан ўйнаб ўтирган еди. Учинчи ойнада, севишган ер-хотин биргаликда филм томоша қилар еди. Бир марта еса икки болани кўрдим, улар бир-бирини ёстиқ билан уришар еди ва бундан жуда ҳам ҳурсанд едилар.

Буларни барчасини кузатиш жуда қизиқ еди! Лекин бир кун ўйланиб қолдим ва мени ғамгинлик босди. Бошқа инсонлар менинг ойнамга назар солсалар нимани кўришади? Хонада кийимлар ҳар хил жойда ёйилиб ётар, пала-партиш ётиш жойи ва компютер олдида ўтирган озғин йигитча… Муҳим емас, улар қачон қарашади, сешанба ёки шанба куни – холат ҳар доим бир хил бўлади.

Ушбу нарса ўзимни ва ҳаётимни ўзгартириш учун яхши туртки бўлди. Умид қиламанки, қачон-ки ойна пардаларим очиқ бўлганда, кимдир менинг ойнамга қарайди ва “Бу йигит ғалати … Тирикдай?!” – деб ўйлашлари аниқ.

 

(Visited 486 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика