Оилада жанжални тухтатиш аёллар ишими? Фойдали маслахатлар

Оилада жанжални Munosabatlar

Оилада жанжални тухтатиш аёллар ишими? Фойдали маслахатлар

 

Сир емас, оилавий ўчоқни сақлаб турадиган, уйда шинамлик ва иссиқлик сақлайдиган бу аёллардир.

Бироқ охирги йилларда аёллар ишини қайсидир даражада еркакларникига ўхшатдилар. Бунга қарамай, олимларнинг фикрига кўра, агарда оилавий низолар ҳақида гап кетадиган бўлса, уларни ечиш албатта аёл бўйнида қолади.

Янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ер-хотин орасидаги иссиқ “жанжаллар” пайтида негатив емоцияларни бошқариш борасида, аёлнинг ҳатти-ҳаракати еркак ҳаракатларидан кўра муҳим ролъ ўйнайди.

Руҳшуносларнинг таъкидлашича, низо келиб чиққан тақдирда диққатни низо сабабларига емас, балки ушбу низони ечиш жараёнига кўпроқ еътибор бериш керак. Натижада жуфтликларда қаерда аёллар низо пайтида тез тинчланиб ва низони ечишда ҳаракат қилганлари сабабли кейинги вақтларда қисқа ёки узоқ муддатда жуда бахтли едилар.

Ваҳоланки олимларнинг белгилашича, ҳудди шундай емоциялар, ғазаб ва нафратланишга ўхшаган нарсалар орқали оилавий муносабат вайрон бўлиши мумкин. Ҳозирда кўплаб олимлар ва текширувчилар, ажралишнинг сабабларини қидиряптилар ва албатта уларни сақлашга интилишмоқда.
Оила – муқаддас! Уни асраб қолиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир.

Ҳурмат талаб қилинмайди, унга еришилади!

Хаётда хар биримиз жамиятнинг бир қисми ва оиламизнинг бир аъзоси бўлишни ёки мухим ва қадрли еканимизни, ва бошқалар бизни хурмат қилишларни жуда-жуда хоҳлаймиз. Агарда фарзанд ота-онасини хурмат қила билмаса, ота-она ўзини қадрсиз ва мен улар учун хеч ким емасман деб ҳис қилади.

Ёки аксинча ота-она ўз фарзандини хурмат қила билмаса, фарзанд ўзини шу оиланинг аъзоси емасман деган фикрга келади. Бундай мисолларни жуда хам кўп келтириш мумкин. Иш жойимизда, дўстлар орасида, оилада, курсдошлар орасида ва жамиятда бизни хурмат қилишларини истаймиз. Лекин нима учун кўпгина холларда бизни ҳурмат қилишмайди?

Мен сизларга бу ҳикояни айтиб бермоқчиман.

Отам -оиламиздаги ягона пул ишлаб топувчи инсон. Унинг иши жуда оғир бўлиб, бу ундан жуда кўп вақт ва меҳнат талаб қилади. У уйда оила билан кам вақт ўтказади, чунки у доим иш билан банд. Мен шуни биламанки, оиламизда ҳеч ким у билан яқин емас, ҳеч қайсимиз ҳеч қачон ўзимизни унга дўст ёки яқин инсон деб ҳис қилмаганмиз. Менинг отам жуда қаттиққўл инсон, ҳамма нарса учун унинг ўзининг қонун-қоидаси бор…

Кўпинча у уйга келганда, кечки овқат хали тайёр бўлмаган бўлса, ҳаммага шундай заҳрини сочиб кетадики… Бундай пайтларда отам бизга “Уйга пул олиб келсам, сенларни боқсам , сенлар учун ҳамма нарсани тайёр қилаётган бўлсам ҳам, сенлар мени умуман ҳурмат қилмайсанлар” деб бақиришни бошлайди. У бизга “Янги муаммо чиқаришдан бошқа ҳеч нарсага ярамайсанлар” дейди.

У яна бизга хатто, ишда ҳам уйдагичалик асаби бузилмаслигини айтади. У бизга “Ялқовликларинг учун уйда ҳам ҳеч нарса қилмайсанлар, ҳатто бирортанг пул ишлаб топишни билмайсан” деб айтади. У бизга биз усиз ҳеч ким емаслигимизни, ундек отамиз бўлмаганда, кўчада яшаётган бўлишимиз мумкинлигини айтади. Мана жуда кўп вақтдан бери аҳвол шу.

Мен тез-тез ўз- ўзимдан сўрайман: “Отам ўз хатти-харакатлари билан оиласини бир оз бўлса ҳам ҳурмат қиладими? Отам уйга пул олиб келиши учунгина биз уни ҳурмат қилишимиз керакми? Ҳурмат қозониш шунақа бўладими?” Ўйлашимча, дадамга ўхшаб ҳурмат талаб қилмаслик керак.

Кўнгли ранжиган, дилсиёҳ одамлар кишига ҳақиқий ҳурмат кўрсатолмайди деб ўйлайман. Албатта, отам сўраганларини (кечки овқатни ўз вақтида тайёр қилиш, кийимларини ўз вақтида ювиб дазмоллаш) бажарсак, бу уни ҳурмат қила бошлаганимиз учун емас, балки ундан қўрққанимиз учундир.

Хақиқатдан хам оилада бизни жахлдорлигиз, иш жойимизда қаттиқ қўллигимиз, дўстлар ва қариндошлар орасида пулимиз учун бизни ҳурмат қилишади. Лекин бу хақиқий ҳурматми?…

Менинг фикримча, бошқаларга бақириб, дағдаға қилиш билан ҳурмат қозониб бўлмайди, чунки одамлар сиздан кўпроқ нафратланади ва сиздан ўч олишни хоҳлайди. Ҳурмат қилиш тўғрисида оддийгина ҳақиқат мавжуд: ҳурматни талаб қилиш емас, уни қозониш керак.

Одамлар бошқаларни ҳурмат қилиш билангина ўзлари ҳурмат қозонишлари мумкин. Агар ҳурмат талаб қилаверсангиз, айниқса, зўравонлик қилиш билан, сиз унга ҳеч қачон еришмайсиз, чунки одамлар сизга бўлган ҳурматини йўқотади ёки сиздан қўрқишни бошлайди.

Ҳурмат қилсанг, ҳурмат топасан ёки ота-онангни хурмат қил токи барака топиб узоқ умр кўрагайсан деб ота-боболаримиз бежиз айтишмайди. Агар сиз бошқаларни сизга хушмуомала бўлишини хоҳласангиз, сиз ҳам уларга хушмуомала бўлинг.

Агар сиз одамларни сизга ёрдам беришини хоҳласангиз , сиз ҳам уларга ёрдам беринг. Агар сиз одамларни сизга ғамхўрлик қилишини хоҳласангиз, сиз ҳам уларга ғамхўр бўлинг. Бу ҳақиқий ҳурматга еришишнинг жуда оддий йўлларидир.

(Visited 195 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика