Одамларнинг кўнглини олиш
Дунёда кимнидир ниманидир қилишга ундашнинг фақат битта йўли бор. Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳа, фақат ягона йўл. У ҳам бўлса ўша кишини шу ишни қилишни хоҳлашга мажбур етиш. Унутманг: бошқача усули йўқ. Албатта пешонасига тўппонча тираб, бирор кишини соатини тортиб олишингиз мумкин.
Ходимингизни ишдан бўшатиб юбориш билан қўрқитиб ишлашга мажбур қилишингиз мумкин. Болангизни уриб-сўкиб айтганингизни қилишга мажбурлайсиз ҳам. Бироқ бу қўпол усуллар охир-оқибат кўнгилсиз оқибатлар келтириб чиқариши муқаррар. Демак сизда нимадир қилиш иштиёқини уйғотиш учун мен сиз хоҳлаган нарсани беришим керак. Бу ана шу ягона йўлдир.
Сиз нимани хоҳлардингиз? Австриялик машҳур олим, 20 аср руҳшуносларининг намоёндаси доктор Зигмунд Фрейднинг фикрича, бизнинг барча хатти ҳаракатларимиз замирида икки мақсад ётади: интим кўнгилхушлик ва буюк бўлиш истаги.
Америкалик файласуф Жон Дюи еса буни бошқача ифодалайди. Унинг таъкидлашича, ҳамманинг еътиборида бўлиш истаги инсон табиатига хос енг теран интилиш екан. Еслаб қолинг: «Ҳамманинг еътиборида бўлиш истаги». Бу табиий ҳол. Шундай қилиб сиз нимани истайсиз? Унчалик кўп нарса емас, бироқ ўша озгинани ҳам чиндан хоҳласангизгина еришишингиз мумкин.
Деярли етук ёшдаги ҳар бир кишининг истаги асосини қуйидагилар ташкил етади:
1. саломатлик ва ҳаётни асраш;
2. озиқ-овқат;
3. уйқу;
4. пул ва пулга сотиб олиш мумкин бўлган буюмлар;
5. у дунёдаги ҳаёт;
6. жинсий қониқиш;
7. фарзандларининг бахти;
8. ўзининг аҳамиятини хис қилиш
Бу истакларнинг барчаси деярли қондирилади. Фақат биттаси бундан мустасно. Бу – буюк бўлиш истаги бўлиб, жуда камдан кам ҳолларда рўёбга чиқади. Линколън бир мактубини шундай сўзлар билан бошлаган екан; «Ҳамма ҳам хушомадни ёқтиради».
Уилям Жеймс еса : «Кишилар томонидан қадрланиш истаги инсонга хос қатъий интилишдир», деган еди. Бу кишини доимо жонҳалак қилиб келадиган, қондириб бўлмайдиган ташналикдир. Айнан муҳим шахс бўлишга интилиш истаги туфайли саводсиз баққол омбордаги бочкалар остидан топиб олган ҳуқуқий мавзудаги китобларни ўқий бошлайди.
Сиз ўша баққолнинг кимлигини биласизми? У Линколън еди. Мухим шахс бўлиш истаги сизни сўнгги урфда кийинишга, охирги русумдаги автомобилда юришга ундайди. Бу истак Диккенсни ўлмас асарлар ёзишга, Кристофор Ренни тошлардан симфониялар яратишга илхомлантирган еди. Сизнинг кўнглингизни нима олади? Бу хақда фикрингизни билдиринг.