Одамлар билан гаплашишнинг 12 та қоидаси бу қизиқ

Одамлар билан Munosabatlar

Одамлар билан гаплашишнинг 12 та қоидаси бу қизиқ

Ҳар қандай сўзлашувда қўл келувчи чиройли муомала қоидалари.

Қуйида келтирилганларнинг барчасини инглиз юристи Метю Ҳейл 1692 йилдаёқ ўз ворисларига ёзиб қолдирган. Бу маслаҳатлар бугунги кунгача ўз долзарблигини заррача йўқотмаган.

1. Ёлғон сўзламанг

Ёлғон — инсониятга қарши катта жиноятдир. Ҳақиқациз жамиятнинг хавфсизлиги кафолатланмаган. Ёлғон сўз гапирувчига зарар қилади: нафақат уятга қолдиради, балки кишида одат пайдо қилиб, ҳатто ўзи истаган вақтда ҳам рост сўзлашга қийнала бошлайди. Вақт ўтиши билан сўзловчи ўзининг ёлғон гапираётганини ҳам сезмай қолади.

2. Қўлингиздан келмайдиган ишдан сўз очманг

Тилингиздан тасодифан асоссиз гап чиқиб кетувчи вазиятлардан узоқ туринг. Ишончингиз комил бўлмаган нарсаларга бошқаларни ишонтиришга уринманг. Ёки сўзлаётган гапларингиз шунчаки тахмин ёки шахсий фикрингизлигини очиқланг.

3. Камгап бўлинг

Бекордан-бекорга орага суқилманг. Озроқ гапириш евазига ўзгаларни тинглаш имкониятини яратинг ва янги билим, заковат ва малакага ега бўлинг.

4. Вазмин бўлинг

Баҳслар қайнаган вақтда бақира кўрманг, ўзингизни қўлга олинг. Рақибингизни баланд овоз билан емас, соғлом ақл билан жим қилинг.

5. Сўзловчининг гапини бўлманг

Инсон сўзлаётганда ҳар не бўлса ҳам унинг гапини бўлманг. Охиригача тингланг. Шунда сиз уни яхшироқ тушунасиз ва нисбатан муносиброқ жавоб беришингиз мумкин бўлади.

6. Сўзларингизни чамалаб боринг

Аввало ўйланг ёки сукут сақланг. Айтмоқчи бўлганларингизни маъносига еътибор қаратиб, ибораларингизни чамалаб олинг. Бемулоҳаза одамлар сўзлашни бошламагунларича ўйлашмайди. Ёки гапириб бўлгандан кейин ўйлашади.

7. Ёқимсиз кишиларнинг камчиликларини кузатинг

Ўзига бино қўйган ва сурбет кишилар орасига тушиб қолсангиз, уларнинг камчиликларига еътиборингизни қаратинг ва еҳтиёт бўлинг. Шунда суҳбат давомида ҳам, умумий муомалада ҳам уларнинг хатоларидан қочишнинг уддасидан чиқа оласиз.

8. Ўзингизни мақтаманг

Мақтанманг ва ўз-ўзингизни баҳоламанг. Сизни мақтовчи фақат сизнинг тилингиз бўлса, бу обрўйингиз ўта паст ва тезлик билан қулашда давом етаётганидан далолатдир.

9. Инсонлар орқасидан салбий гаплар сўзламанг

Даврангизда кимдир йўқ бўлса, унинг ортидан иложи борича фақат яхши сўзлар айтишга ҳаракат қилинг. Салбий мулоҳазаларга лойиқ бўлмаган кишилар ҳақида ҳеч қачон ёмон сўзламанг. Бу турдаги сўзлашувлар инсонга яхшироқ бўлишга ёки бошқаларни ҳимоя қилишга хизмат қилсагина истисно бўлиши мумкин.

10. Нуқсонларни мазах қилманг

Инсонларнинг туғма камчиликлари ҳақида ҳазил қилманг ва бундай ҳазилларга қўшилиб кулманг. Бу турдаги хатти-ҳаракат жуда ёмон таассурот қолдиради.

11. Салбий мулоҳазалардан еҳтиёт бўлинг

Ҳеч кимни танқид қилмасликка, таҳдид қилмасликка ва кимнингдир томонига қаҳрли сўзлар айтмасликка ҳаракат қилинг. Кишининг хатосини кўрсатишингиз керак бўлса, ешитувчи кишига нохуш бўлмаслиги учун уни маломат ва гинасиз айтиш йўлини топинг. Ваҳоланки бу каби таъналар ҳеч қачон фойда бермайди, аммо дилни оғритади ва катта еҳтимол билан инсонни сизга қарши қайрайди.

12. Ғазабланманг

Агар иккинчи шахс қизишиб кетиб сизнинг томонингизга номақбул сўзлар гапирса, яхшиси унга ачининг ва жаҳл отига минманг. Сукут ёки ўта боадаб жавоб бунга енг яхши реаксиядир. Улар ё шовқин солувчини юмшатиб афсусланишга мажбур қилади ёки унга жазога айланади. Ҳолат қандай тус олмасин, мулойимлик ва хушмуомалалик ўз асабларингизни асрашга ёрдам беради, шунингдек ақлли ва доно инсон сифатида қабул қилишларига сабаб бўлиб, обрўйингизни оширади.

 

(Visited 233 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика