Нима учун мен уни бошка севмайман

севмайман Munosabatlar

Нима учун мен уни бошка севмайман

йигит ва қиз бир бирига мафтун бо`либ, севги лаззатига берилиб яшайди. Улар никоҳ қилади. Бир неча ой ёки йил давомида хаммаси яхшидек туюлади, лекин, четдан олиб қарасангиз, уларнинг муносабатлари илгаридек мустаҳкам ва лаззатли емас.

Илгариги муносабатлар, сог`инишлар, севгининг куйдиришлари худди ёмг`ир остида қолган олов каби о`чиб боради. Атрофдагиларнинг саволларига, улар “Хаммаси яхши”, дея жавоб беради, лекин, ҳақиқатни олиб қараганингизда, улар хатто ажрашиш ҳақида ҳам о`йлаб ко`рган. Икки севишганлардан со`расангиз, сабабни бир-биридан топади.

Нима учун? Яқин муносабатларнинг мана бундай совиб боришига нима сабабчи екан? Гап, хаёт ва тирикчилик қийинчиликларидами? Ёки қо`ни-қо`шни ва қариндошларнинг гапларидами? Балки, бунга бутун дунё сабачидир?

Гап шундаки, севги тушунчаси, “ОЛМОҚ” ёқи “ҚАБУЛ ҚИЛМОҚ” фе`лларидан анча узоқдир. Биласизми нима учун? Чунки, севмоқ фе`ли, “БЕРМОҚ” фе`лига яқиндир. Севиш тушунчаси, беришни, олдиришни, қурбон қилишни, бег`араз ё`қотишни, кечиримни, о`зингиздан воз кечишни ва севган инсонингизга хизмат қилишингизни англатади.

Севган инсонингизни севар екансиз, демак, буни нафақат со`зда, балки, амалда хам, ҳар куни, ҳар соатда, ҳар сонияда ко`рсатишингиз керакдир. Севган одамингизга хизмат қилинг, у учун ҳар куни о`зингизни қурбон қилинг. Ахир, СЕВГИ, бу ОЛИШНИ емас, аксинча, БЕРИШНИ англатади. Олишни кутиб о`тирманг! Севгингизни беришга шошилинг!

Хикоя ёқдими? Давомини истайсизми? Фикрингизни қолдиринг.

(Visited 156 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика