Никох узуги нима учун номсиз бармокка такилади?
Сиз ҳеч ўйлаганмисиз – нима учун биз никоҳ узугини айнан ён бармоғимизга тақамиз? Хитой фалсафасида ушбу саволга жавоб бор, бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб жавоб деб ўйлаймиз!
Хитой маданияти ва урф-одатларига кўра, катта бармоқ ота-онанинг рамзи. Курсаткич бармоқ еса ака ва сингиллар рамзи. Ўрта бармоқ – бу сиз ўзингиз. Ён бармоқ ҳаётдаги умр-йўлдошиз рамзи. Жимжилоқ бармоқ еса болалар рамзи.
Жимжилоқни, катта, кўрсаткич ва ён бармоқларни юкоридан бирлаштириб, ўртача бармоқларни еса биринич қаторда бирлаштиришга ҳаракат қилиб кўринг. (расмда кўрсатилган)
Бармоқларингизни бирлаштирганингиздан кейин қуйидаги нарсани кўзатишингиз мумкин:
Катта бармоқлар ҳаракатланиши мумкин, бу бизга ота-оналаримиз хар доим бизнинг ёнимизда бўлаолмаслигини билдиради.
Кўрсаткич бармоқлар ҳам катталардан кўра камроқ ҳаракатланиши мумкин. Бизнинг акаларимиз ва сингилларимиз фақат болалигимизда ёнимизда бўлишлари, кейин еса йўлларимиз бўлинишини билдиради.
Жимжилоқлар болалар рамзи, улар ҳам ҳаракатланиши мумкин: болалар ўсиб кейин ота-она ўйини тарк етишади.
Енди еса ён бармоқларни ҳаркатлантиринг. Хайратдамисиз? Сиз уларни ҳаттоки ажратаолмайсиз.
Хитойда ер хотин оилавий ҳаётдаги хурсандчилик ва қийинчиликлардан ажралмасдан бирга ўтишади. Ахир бу ажойиб емасми?