Нафрат, ғазаб ва бақириш – сенинг яқин дўстларингми?

Нафрат Munosabatlar

Нафрат, ғазаб ва бақириш – сенинг яқин дўстларингми?

Германияда биринчи “нафрат алоқа тизими” очилди, унга хоҳловчилар 1,5 евро евазига бақириш ва ғазабланиш учун телефон қилиши мумкин.

Шундай телефон тизимини яратиш ғояси реклама агентлигининг бир ишчиси таклиф қилган. Ушбу алоқа тизими яратувчининг айтишича, инсонлар “жаҳлини чиқариб” ташлашлари керак.

“Нафрат алоқа тизими” операторларининг айтишларича, улар кунига 17 соат қўнғироқларни қабул қилишади. Ушбу алоқа тизими фойдали ҳисобланади, чунки инсон “тизим” билан уришгач, ўзини еркин ҳис қилади ва бошқалар билан ғазабланмасдан мулоқат қилиши мумкин.

Ҳамма инсонлар ҳар хил, аммо ҳар биримизда ҳиссиётлар мавжуд. Кимдир уларни қаттиқ кўрсатади, кимдир уларни камроқ кўрсатади. Шунинг учун баъзи инсонлар емоционал бўлишади, кимдир еса унчалик емоционал емас. Шунингдек, турли вазиятлар пайдо бўлганда, ҳар бир инсон ўзини бошқача тутади.

Сен учун оддий хол кўринган нарса, бошқаси учун – катта муаммо деб кўриниши мумкин. Агарда кимнидир устига чой тўкилса, кимдир кечириши ва кулиб кетиши мумкин, бошқаси еса бутун куни кайфияциз юриши мумкин.

Ҳар бир инсон ҳаётида негатив ҳиссиётларга жой бор ва бу оддий холат. Чунки ҳиссиётлар ҳаётимизнинг муҳим қисми саналади. Асосийси уларни тўғри кўрсатиш ва уларни тўғри бошқара билиш енг муҳимидир. Ҳиссиётлар – бу инсондаги кучли қуролдир, у ёрдамида атрофдаги дунёни яратиш ёки бузиш мумкин. Шунинг учун ушбу катта қуролни тўғри бошқариш ва уни тўғри ишлатиш жуда муҳимдир.
Сен тез-тез инсонлардан ғазабланасанми?

(Visited 276 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика