Муносабатларни яхшилашга ёрдам берадиган 2 та олтин қоида
Психологларнинг таъкидлашича, бахт муносабатлар асосий қоидалар асосида қурилади яъни бир хил фикрлаш, бир хил ҳаётий ўринлар, бир бирига максимал даражада еришиш истаги… Ва бу нарсалар икки оддий қоидага асосланган. Агарда бу қоидалар еътиборга олинмаса, муносабатлар аста-секин ўз таъмини йўқотиши ва иккласи учун ҳам оғриқли бўлиши мумкин.
Биринчи қоида
Муносабат осон бўлиши керак. Яъни, бошидан бошлаб. Унга ўрганиб олиш учун вақт керак емас, унга ёқиш учун кийинишга катта еътибор беришга ҳожат йўқ. Жуфтингиз билан сизга қулай, ёқимли ва осон бўлсин.
“Оддий муносабатлар”да ҳақиқий ҳис туйғуларни яшириш ёки қаттиқ ҳафагарчиликлар олиб келиш шарт емас. Оддий муносабатларда иккила тараф ҳам тезроқ нарсаларни тушунишни, нима учун бундай бўлаётганини ва нима учун кечирим сўраш кераклигини билишни истайди.
Иккинчи қоида
Муносабатлар қувонч келтириши керак. Биргаликда қувониш, кулиш, кинога бориш ва ҳакоза.. Қувонч келтирадиган муносабатлардан ҳеч ким узоқлашмайди. Бу шундай принцип! Агар чин дилдан севсангиз, сиз учун осонроқ, қизиқарли ва яхши бўлишга ҳаракат қиласиз. Оддий муносабатларда одамлар бошқаларнинг ҳисобидан бахтли бўлмайди.