Конфуцийдан енг яхши маслахатлар топлами фойдали маслахатлар

Конфуций Munosabatlar

Конфуцийдан енг яхши маслахатлар топлами фойдали маслахатлар

Конфуций – Хитойдан чиққан қадимги донишманд ва файласуфдир, у уйғун жамиятни қуриш ғояси билан чиққан инсондир.

Бугунги кунга ҳам тўғри келадиган маслаҳатлари билан жуда машҳур бўлган ажойиб инсон саналади.
Унинг маслаҳатларини китобларда, Интернет оламида намойиш қилишади. Унинг сўзлари ҳаётни яхши давом еттиришга ката ёрдам беради….

1. Ҳаётингизда нима қилсангиз ҳам, уни бутун қалбингиз билан қилинг.

2. Сизнинг тўхтаб қолмаслигингиз муҳим, секин боришингиз муҳим емас.

3. Агар кимдир орқангиздан тупурса, демак сиз улардан олдиндасиз.

4. Сиздан кўра яхшироқ бўлган дўстларни танланг.

5. Сиз нафратланган инсон, сизни аллақачон мағлуб етган.

6. Уч нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди – вақт, сўз ва имконият. Шунинг учун: вақтни сарфламанг, сўзларни танланг, имкониятни бой берманг.

7. Агар сиз ғазаблансангиз, ҳаракат қилишингиздан аввал қандай оқибатларга олиб келишини ўйланг.

8. Агар сиз мақсадга ериша олмасангиз, мақсадни ўзгартирманг – ҳаракатларингизни ўзгартиринг.

9. Муваффақият – тайёргарликка боғлиқ, тайёргарликсиз сизни муваффақияцизлик кутиши аниқ.

10. Икки киши билан бирга бўлсам, уларнинг ҳар бири мен учун ўқитувчи сифатида хизмат қилиши мумкин. Мен улардаги яхши нарсаларни излайман ва уларга тақлид қиламан. Ёмон нарса кўрсам, уни ўзимда тузатишга ҳаракат қиламан.

(Visited 160 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика