Камбагаллик ва бойлик хакида масал

Камбагаллик ва бойлик Munosabatlar

Камбагаллик ва бойлик хакида масал

Бой ота ўз ўғлига камбағал инсонлар қандай кун кечиришларини кўрсатмоқчи бўлибди, евазига еса ўзи катта дарс олибди!

жустифй;”>Бир куни бир бой ота ўз ўғлини мамлакат бўйлаб саёҳатга олиб чиқибди, унинг мақсади – ўғлига қандай қилиб пулсиз яшаш мумкинлигини кўрсатмоқчи бўлган. Бир неча кун улар бир камбағал оиланинг фермасида ўтказишибди.

Уйига қайтиб келганида ота ўғлидан саёҳат унга ёққан ёки ёқмаганлигини сўради. “Ёқди” – жавоб берди ўғли. “Кўрдингми, инсонлар қанчалик камбағал бўлиши мумкин?” – савол берди отаси. “Ҳа, кўрдим!” – жавоб қайтарди ўғли. “Саёҳатимиздан қандай дарс олдинг?” – яна сўради отаси.

Ўғли еса шундай жавоб берди: “Мен кўрдимки, бизда битта ит, уларда еса тўртда. Бизда бассейн боғ ўртасигача, уларда еса охири кўринмайдиган сой. Бизнинг боғимизда чироқлар бор, уларда еса кечаси юлдузлар порлаб тўради. Бизнинг терасса олдинги ховлигача, уларда еса уфқгача. Биз яшаётган жой унча катта бўлмаган ер, уларда еса тўгамас далалар. Биз озиқ-овқатни сотиб оламиз, улар еса ўзлари етиштиришади. Бизнинг атрофимизда ҳимоя учун деворлар бор, уларда еса дўстлари бор”.

Ўғлининг бу жавобидан отаси ҳайратда қолди. Ўғли фикрини давом еттириб деди: “Мен енди тушундим, қанчалик биз камбағалмиз!”

Бу ҳиқояни дўстларингиз билан бўлишишни унутманг!

 

(Visited 477 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика