Янги ишга кирганлар учун фойдали маслахатлар хакида

Янги ишга кирганлар Munosabatlar

Янги ишга кирганлар учун фойдали маслахатлар хакида

 

Нотаниш коллективга тушиб қолганимизда баъзи бир қийинчиликлар билан тўқнашамиз: янги жой, янги инсонлар, янги қонун-қоидалар. Агарда Сизни янги иш жойингизда яхши кутиб олсалар, ишонаверинг – Сиз омадлисиз. Агар ундай бўлмасачи? Ҳар қандай вазиятда инсон ўзини қандай тутиш керак?

Янги келган ходимнинг коллективга ўрганиб кетиши кўпинча унинг ўзига боғлиқ. Бу йерда профессионал хислатлардан ташқари, шахсий фазилатлар муҳимроқ ўрин тутади. Келтирилган бир нечта маслаҳатларимиз сизга янги иш жойингизга тезда мослашиб олишингизда ёрдам беради.

1.Табассум қилинг!

Янги инсонлар билан танишганингизда ва улар билан мулоқот чоғида ҳар доим табассумда бўлишга ҳаракат қилинг. Муносабатга очиқ бўлинг. Агар барча ҳамкасбларингизнинг исмларини еслаб қололмасангиз, бунинг ҳеч ҳам қўрқинчли жойи йўқ. Муҳими ҳар бири билан дўстона муносабатда бўлинг.

2. Нишонлаш!

Янги иш жойингизда бир неча кундан кейин янги коллектив учун ишга кирганингизни нишонлаб беринг. Ишонинг, бу одат бўлиб қолган! Ушбу одатни бузманг. Бунга ижодий ёндашинг. Чойга торт олиб келинг, ёки тушликга лаваш сотиб олинг ва дисертни ҳар хил ширинликлар билан тўлдиринг. Ҳамма тушликни ўзига тайёрлаб олсин, тайёрлаш жараёнида суҳбат қилиш имкони ҳам туғилади.

3. Кузатувчан бўлинг!

Янги ҳамкасбларингизнинг ҳаётлари билан қизиқинг. Бошқа ҳамкасбларингиз ҳақида сўранг. Ким билан дўст бўлиш, ким билан еса баҳслашиш яхшиликга олиб келмаслиги ҳақида билиб олинг. Чиройли ешитилмаса ҳам миш-мишлардан хабардор бўлиб боринг, чунки бу Сизнинг фойдангизга ишлаши мумкин. Янги хабарлар Сизга коллективда ўз ўрнингизни топишга хизмат қилади. Бироқ ҳамкасбларингизни муҳокама қилишдан сақланинг.

4. Ташаббускор бўлинг!

Ҳаммани ишдан кейин қайергадир таклиф қилинг (музда учишга, кинога, кафега – қайерда бемалол мулоқот қилиш имкони бўлса ўша жойни танланг). Еътибор беринг, агар Сизнинг бўлимингиздаги ҳамкасбларингиз тушликга қайергадир бормоқчи бўлишса, Сиз ҳам улар билан бирга боришингизни айтинг. Буни қилишдан уялманг, ҳар доим инсонлар учун янги ходим билан мулоқот қилиш қизиқ бўлади.

5. Жамоа аъзоси бўлинг.

Жим юрманг, мияга келган қизиқ фикрларингиз ҳақида бўлишинг. Кўплар янги жой ва янги жамоат олдида нотўғри гапириб қўйишдан қўрқишади. Сиз бундай бўлманг, аслида ҳеч нима йўқотмайсиз! Ўйлаб кўринг, балки сиз айтган фикр кўпларга маъқул бўлар.

Агар Сизга ҳеч ким еътибор бермаган бўлса, фикрингиз ҳеч кимга ёқмаган бўлса, табассумингизга еса аҳамият ҳам беришмаган бўлишса ҳам хавотир олманг. Шунчаки Сизга ҳали кўникишга улгуришмаган. Бир неча кундан сўнг, ўзингизни яна кўрсатинг, Сизни баҳолашади ва албатта ҳурмат қилишни бошлашади. Еста тутинг, ҳар қандай шароитда ҳам иш жойида ижобий кайфиятда юриш ҳар доим ёрдам беради.
Касбга қараб инсонни ҳукм қилма!

Мен Италияда яшайман. Яқинда менга синфдош дугонам телефон қилган еди. У Италияга келмоқчилиги ва мен билан учрашиб вақт ўтказмоқчилигини айтди. Мен ҳам рози бўлдим.

Дугонам Италияга келди ва биз кўришдик. У менга Италияга келишининг асосий сабаби билан ўртоқлашди. У ўзига бой Италияликни топиб, унга турмушга чиқиш (ва албатта шу йерда қолиб яшашдир) нияти борлигини айтди. Ҳаммада ўзининг ҳаётдаги мақсадлари бор. У жуда чиройли қиз еди. Биз мен яхши кўрган ресторанга кетдик (ресторан шаҳардаги енг яхшилардан бири ва нархлари ҳам мос).

У йерда менинг дугонамга бутун кеча мобайнида бир официант йигит (25-30 ёшли) назарини узмади. Мен дугонамдан шу йигит ҳақида нима деб ўйлашини сўрадим.

Дуганам шундай деди: Келишган йигит, аммо афсуски у официант. Мен инжиқ емасман, аммо кутишларим катта!
Кейинчалик, ҳисоб бўйича тўлаб, чиқиб кетдик.

Билмадим, мен тўғри қилдимми ёки йўқ. Лекин ўша йигит менинг танишим еди ва у ресторан хўжайини еди. Нима учун у официант бўлиб ишлаб юрган деб ўйлаган бўлсангиз керак? Чунки Италияда кўплаб бар/ресторан ва бошқа жойларнинг хўжайинлари ўзлари ишлашади. Улар овқат, ичимликлар тарқатишга ёрдам беришади ёки касса ёнида туришади ва улар бу ишни “қора иш” деб ҳисоблашмайди!
Менинг дугонам Италиядан италияликсиз кетди, балки шуниси ҳам яхшироқдир.
Ҳеч қачон инсонни касбига қараб ҳукм қилманг!

(Visited 216 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика