Яхши билан ёмони ажратишни биласизми? фойдали маслахатлар

фойдали маслахатлар Munosabatlar

Яхши билан ёмони ажратишни биласизми? фойдали маслахатлар

Сен қанчалик инсонларни таниб билишда адашасан? Уларга тўлиқ ва шубҳасиз ишонасанми? Аммо дунё бизни гўллик ва самимийлик икки хил нарса деб ўргатади. Инсонларни қандай қилиб ҳақиқий кимлигини билиш мумкин? Жавоб қуйидаги қисқа, аммо жуда доно масалда берилган:

Бир куни шогирд донишманддан сўради:

– Қандай қилиб одамларни таниб билишга ўрганиш мумкин, кимга ишонишим ва кимдан қўрқишим керак?

– Мен бошидан сенга кимдан қўрқишинг кераклигини айтиб бераман, – деди донишманд.

– Кўринишидан камтар бўлган инсондан еҳтиёт бўл! Агарда кимдир сенинг олдингда таъзим қилаётганини кўрсанг, сени бағринга босса ва унинг ғайритабиий қарашларини кузацанг, шундан сен қўрқишинг керак. Бу жуда муҳими!

– Қандай қилиб, устоз?” – шогирд ажабланди. – Менга тушунтиринг!

– Чунки у биринчи бўлиб сенга хиёнат қилади. – деб хўрсиниб жавоб берди донишманд.

– Унда мен кимга ишонишим керак? – деб шогирд сўради.

– Сен билан содда бўлган ва сенга ҳақиқатни айтадиган, нима бўлишидан қатъий назар сенга ёрдамингга тайёр бўлган инсонга ишон! Ҳақиқий камтарлик доимо сезилмайди, шунинг учун уни топиш осон емас. Лекин уни топсанг, у сенга ҳеч қачон хиёнат қилмайди. – деди донишманд.

 

(Visited 1 194 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика