Инсонларни узгартириши мумкун булган харакатлар

Инсонларни Munosabatlar

Инсонларни узгартириши мумкун булган харакатлар

1. Имконият бўлиши билан инсонларни қўллаб-қувватланг ва далда беринг!
2. Ҳеч қачон инсонларни устидан кулма ва камситма!

3. Инсонлар ҳақида доимо яхши гапиринг. Агарда бошқалар ҳақида ҳеч қандай яхши нарса айтолмасангиз,

ундай бўлса гапирмаганингиз яхшироқ!

4. Инсон ишларига еътиборли бўлинг, шунда уларни мақташга имконият бўлади!

5. Инсоннинг яхши тарафларига еътибор беринг!

6. Танқид қилма!

7. Бошқалардан устунлигингизни кўрсатманг!

8. Доим ўз хатоларингизни ва айбингизни кўринг ва кечирим сўрашни унутманг!

9. Сизни ешитишлари учун, буйруқ беришдан кўра, таклиф беринг!

10. Аччиқланиш – инсон ёрдамга ва далдага муҳтож еканлиги ҳақида ишора!

11. Яхши ешитувчи бўлинг ва камроқ гапиринг!

12. Яхши фикр бошқа инсондан чиқиши мумкин еканлигини кўрсатинг!

13. Инсон ноҳақ бўлса, уни гапини бўлиб қўёлмайсиз. Ўз фикрини айтмагунча, у ўзиникида туради!

14. Ҳар қандай бахсни тўхтатмоқчи бўлсангиз, ўзингизни ноҳақ деб тан олинг. Шунда можаро сабаби йўқ бўлади ва бахс ҳам тўхтайди!

15. Сабабсиз инсонларга совға беришни ўрганинг!

16. Агарда нимадир сизни аччиғингизни чиқарса, чидаб туринг, жим туринг, туйғуларни ушлаб туринг!

17. Инсонларда ўзингизга қизиқиш уйғотманг, балки сиз улар билан қизиқинг.

18. Табассум қилинг!

19. Одамларга тўлиқ исми бўйича мурожат қилинг!

20. Одамларда яхши кайфият қолиши учун, муносабатни яхши тугатишга ҳаракат қилинг!

21. Кечиришни ўрганинг!

Ҳаёт ҳақиқати…

Бир донишманд самога тушибди ва Фаришта билан учрашибди.

— Сен йердаги ҳаётингни қандай яшадинг? – деб савол берибди Фаришта.

— Мен доим ҳақиқатни топиш илинжида бўлдим – деди донишманд.

— Бу ажойиб! – деб мақтади Фаришта. – Ҳақиқатни топиш учун сен нималар қилдинг, ҳақиқатни кўриш учун нималар билан шуғулландинг?

— Донолик одамлар орқали йиғилиб борилган ва бу нарса китобларга ёзилиб борилган, шу сабаб мен жуда кўп ўқидим – дея жавоб берди донишманд Фариштага.

Фаришта табассум қилди.

— Самовий донолик инсонларга дин орқали берилади, шу сабаб мен муқаддас китобларни ўқидим ва муқаддас жойларни зиёрат қилдим – деди донишманд.
Фариштанинг табассуми янада ёришди.

— Мен саёҳатларда бўлдим, бошқада кўплаб донишманд инсонлар билан суҳбатда бўлдим улар билан баҳс мунозаралар қилдим ва бизнинг баҳс мунозараларимиздан еса ҳақиқат пайдо бўлар еди.
Фаришта хайрихоҳлик билан табассум қилди.

Донишманд гапида тўхтади….Фариштанинг юзи еса қайғуга тушди ва юзудаги табассум йўқолди.

— Мен нимадирни нотўғри қилдимми? – ажабланиб сўради донишманд.

— Тўғри, лекин сен Севги ҳақида ҳеч нима гапирмадинг – деб жавоб берди Фаришта.

— Ахир менда Севги учун мутлақо вақтим бўлмаган, мен ҳақиқатни топиш илинжида бўлганман! – деб мағрурона жавоб берди донишманд.

— Севги бўлмаган жойда ҳақиқат бўлмайди…Ҳақиқат фақат Севги бор жойда пайдо бўлади! – деб маъюс жавоб берди Фаришта ва кўздан ғойиб бўлди.

Ҳукм қилишга шошилманг…

Бир гўзал қизча иккита олма ушлаб турар еди. Шу вақтда унинг онаси келиб, табассум ва мулойимлик билан кичкина маликадан сўради:

“Асалим, сен онанга икки олмадан бирини бера оласанми?”.
Қизча бир неча сония онасига қараб турди, кейин еса бирдан қўлидаги бир олмани тишлади ва иккинчи олмани ҳам тезда тишлади.

Шу вазиятда онанинг табассуми йўқолди ва у хафа бўлганини кўрсатмасликга ҳаракат қилди.
Шу пайт қизча бирданига тишлаган олмалардан бирини узатди ва шундай деди: “Ойижон олинг, бу енг ширини”
________________________________________
Хулоса:

Сиз қанчалик ёши катта, тажрибали ва билимдон инсон бўлишингизда қатъий назар, ҳеч қачон бошқаларни ҳукм қилишга шошилманг. Уларга тушунтириш учун имконият беринг. Сиз кўриб турган нарса алдамчи бўлиши мумкин.

Масалан, дўстларингиз орасида кимдир умумий ҳисобни тўламоқчи бўлса, шу ишни бошқалардан бойроқ бўлгани учун емас, балки у дўстликни пулдан юқори қадрлагани учун қилади.

Ким низодан кейин биринчи узур сўраса, буни шунчаки нотўғри бўлгани учун емас, балки улар оддий бахсдан кўра муносабат муҳим еканлигини тушунишади.

Сизга ёрдам бериш учун тайёр бўлганлар, бу нарса шарт бўлгани учун емас, балки улар сизни дўст сифатида кўргани учун қиладилар.

(Visited 142 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика