Хаётни яхшилаш учун қайғурма сўзини ўрнига бошқа 3 та сўзни ишлатинг

Хаётни яхшилаш Munosabatlar

Хаётни яхшилаш учун қайғурма сўзини ўрнига бошқа 3 та сўзни ишлатинг

Ташвишга тушган кишини тинчлантириш учун муаммо ҳақида хавотир олмасликни маслаҳат беришнинг ўзи йетарли емас.

  1. «Сизга қандай ёрдам беришим мумкин

Ҳақиқий ёрдам ҳар қандай тинчлантирувчи сўзларга қараганда яхшироқ. Агар киши оғир шароитга тушиб қолган бўлса, унга ёрдам беришга ҳаракат қилинг.

Ҳа, бу қўлингиздан келмайдиган ҳолатлар бўлади. Бироқ унга ёрдамга келишга тайёр еканингизни намойиш етасиз. Шу тариқа, келажакда сизга ишониши мумкинлигини кўрсатасиз.

Ўша кишига ёрдам бера олмасангиз ҳам кимдир уни қўллаб-қувватлашини билса, у ўзини анча хотиржам ҳис етади.

  1. «Нимани ҳис етаётганингизни тушунаман»

Бирор нарса туфайли хавотирланганингизни ёдга олинг. Ўша фурсатларда ўзингизни жуда ёлғиз ҳис етгансиз. Ёқимсиз нарса юз берганида мазкур вазият фақат биз билан содир бўлди деган фикрга мойилмиз. Аслида еса бундай емас.

Агар худди шундай вазиятни бошдан кечирган бўлсангиз, ўз тажрибангизни ўша кишига сўзлаб беринг. У сизга ишонади ва ўзини анча яхши ҳис етишни бошлайди. Уни қандай йенгиш бўйича ўз маслаҳатларингиз билан ўртоқлашинг. Сизнинг мисолингизда бошига тушган вазият ҳал етилиши мумкинлигини англасин.

  1. «Бу ҳақиқатан ҳам даҳшатнинг ўзгинаси»

Барча ҳаракат ва истакларингизга қарамай, ҳаммага бирдек ёрдам беришга қодир емассиз. Бироқ ўша одамга кўнглини бўшатиш имконини беришингиз мумкин. Одамнинг         ёнида зарур вақтда уни тинглайдиган ва ҳамдард киши бўлганининг ўзи қандай яхши.

Маслаҳат ва кўмак беролмайсизми? Ўша одамнинг муаммосини тан олинг ва унга ичидагиларни айтиб олиш имкониятини беринг.

Шу йўл билан сизга ўз ҳисларини очиқ айтиши, кечинмаларини ўртоқлашиши мумкинлигини тушуниш имкониятини берасиз.

 

(Visited 156 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика