Хаётни узгартириш йуллари хакида фойдали маслахатлар

Хаётни узгартириш Munosabatlar

Хаётни узгартириш йуллари хакида фойдали маслахатлар

Бир куни машхур инсон саҳнага чиқиб ва чўнтагидан $20 чиқаради. Хонада 200 га яқин одам бор еди. Шунда у деди:

-Ким ҳозир $20 га ега бўлишни истаса қўлини кўтарсин

Хонада жимлик пайдо бўлди, кейин секин қўллар кўтарилиши бошланди. Шу вақтда машҳур инсон шундай деди:

-Мен шу $20 бирингизга бераман, бироқ олдин мен бир ишни қилишимга ижозат беринг…

У пулни иккала қўли билан ғижимлашни бошлади. Кейин у яна сўради:

-Ким ҳамон унга ега бўлмоқчи?

Шунга қарамасдан қўллар кўтарилганча қолди.

-Яхши -деди  у. – Агарда мен шундай қилсамчи?

У пулни йерга ташлади ва кейин оёқлари билан босишни бошлади ва кейин яна сўради:

-Сиз ҳамон унга ега бўлмоқчимисизлар?

Кўплаб қўллар кўтарилганча қолди.

-Дўстлар, биз ҳозир сиз билан муҳим бир дарсни ўргандик. Пул билан нима қилишимга қарамасдан, сизлар барибир унга ега бўлмоқчисиз, чунки бу нарса унинг баҳосига таъсир қилмади. Бу пули ҳамон $20 бўлиб қолди.

Кўпинча биз ҳаётимизда йиқиламиз. Ҳаётимиздаги вазиятлар ёки инсонлар бизни йерга уриб езишлари мумкин. Шу вақтда биз ўзимизни баҳосиз (кераксиз) ҳис қиламиз. Аммо сиз билан содир бўлган ёки бўлиши керак бўлган вазиятларга қарамасдан биз ўз баҳойимизни йўқотмаймиз.

Кир ёки тоза, букилган ёки синган бўлишидан қатъий назар бизни севганлар учун биз доимо бебаҳо қоламиз. Биз ҳар томонлама жабрланишимиз, езилишимиз мумкин, аммо синмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Мушкул аҳволга тушсак ҳам умидимизни йўқотмаслигимиз лозим. Ҳаётимизнинг асосий бахоси биз киммиз ёки кимни билишимиз емас, балки аслида Ким еканлигимиздадир.

Барчангиз муҳим инсонларсиз буни ҳеч қачон унутманг!

 

(Visited 431 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика