Хаётни нима билан олчаланади фойдали маслахатлар
Джордж Карлин 70-80-йилларнинг машхур аскиябози ва ҳажвиячиси, унинг хотини вафот етганида у бугунги кунга ҳам долзарб бўлган бир ажойиб мақола ёзган еди. Унинг мақоласи қуйидагича ёзилган еди:
“Бизнинг вақтимиздаги соғлом ақлга зид фикр шундаки, биз юқори биноларга егамиз аммо сабримиз паст, йўлларимиз кенг аммо қарашларимиз тор.
Кўпроқ ҳаражат қиламиз, аммо камига егамиз, кўп ҳарид қиламиз, аммо кам қувонамиз. Катта уйларга ега бўламиз, аммо кичкина фикр юритамиз, яхши кулайликлар жуда кўп, аммо вақтимиз кам бўлади. Яхши таълимга ега бўламиз, аммо ақлимиз заифроқ бўлади, яхши билим, аммо вазиятларни ёмон баҳолаймиз, кўпроқ експертларга ега бўламиз, аммо кўпроқ муаммоларимиз ҳам бўлади, яхши тиббиётга егамиз, лекин жуда кўп касаликларга егамиз.
Кўп ичамиз, кўп чекамиз, кўп ҳаражат қиламиз, камроқ кулиб турамиз, тез хайдаймиз, тез ғазабланамиз, ухлашга кеч ётамиз, чарчаган бўлиб уйғонамиз, камроқ ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
Жуда кўп гапирамиз, жуда кам севамиз ва жуда кўп нафратланамиз. Қандай қилиб тирик қолишни биламиз, аммо қандай яшашни билмаймиз. Инсон ҳаётига йиллар қўшамиз, лекин йилларга ҳаётни қўшмаймиз.
Ойгача бориб қайтдик, аммо қийинчилик билан йўлни кесиб ўтиб, янги кўшнилар ва инсонлар билан дўстлашамиз. Коинот фазони завқ етиб, руҳий фазо ҳақида унитамиз. Катта ишлар қиламиз, аммо енг яхшиларни емас.
Ҳавони тозалаймиз, аммо руҳимизни кир қиламиз. Ўзимизга атомни бўйсундирамиз, аммо фъел атворимизни емас. Кўпроқ ёзамиз, аммо кам ўрганамиз. Кўп нарсаларни режалаштирамиз, аммо камига ега бўламиз. Шошилишни ўргандик, аммо кутиб туришни емас.
Янги компъютерларни кашф етамиз, улар кўп маълумотларни сақлашади ва кўп нушаларни чиқаришади, бироқ кам муносабат қиламиз.
Бу вақт тез овқатланиш ва ёмон ошқозон вақти, катта одамларни ва кичкина руҳлар, катта маошларни ва қийин ўзаро муносабат. Оилавий даромадларни ўсиши ва ажралиб кетишининг ривожланиши, чиройли уйларни ва бузилган оилавий ўчоқларни вақтидир.
Қисқа масофа вақти, бир фойдаланиш учун тагликлар, бир маротабали ахлоқ, бир кеча учун алоқа; ортиқча вазм ва хамма нарса қиладиган дорилар: бизни қўзғаттиради, тинчлантиради, ўлдиради.
Есингизда тутинг, кимни севсангиз уларга кўпроқ вақт ажратинг, чунки улар сизлар билан вақтинча бўлишади.
Еслаб туринг ва яқин инсонни, ота-онани кучоқлаб туринг, чунки ягона ҳазинани сиз юрақдан бера оласиз ва у бир тийин ҳам турмайди.
Естда тутинг ва севган инсонизга айтинг “севаман” деб, бироқ олдин ҳақиқатдан ҳам буни сезишингиз керак. Биргина ширин сўз инсонни нақадар баҳтли қилиши мумкин.
Естда тутинг, яқин инсонларингизни қадрланг, чунки бир кун бу инсон ёнингизда бўлмаслиги мумкин.
Севги учун вақт топинг, муносабат учун вақт аҳтаринг. Чунки ҳаёт нафас билан ўлчанмайди, ҳаёт руҳимиз завқ оладиган вақтлар билан ўлчанади!”