Ертага нима бўлишни ким билади бу жуда кизик малумот

Ертага нима Munosabatlar

Ертага нима бўлишни ким билади бу жуда кизик малумот

 

Бир аёл гўшт фабрикасида ишлар еди. Бир куни, иш кунининг охирида у бир нарсани текшириш учун музлатгич хонаси ичига кирди, лекин ешик тасодифан ёпилиб, аёл ичкаридан қулфланиб қолди.

Аёл қичқирди ва бор кучи билан ешикни тақилатди – аммо ҳеч бири натижа бермади – ҳеч ким уни ешитмади. Ишчиларнинг кўплари аллақачон чиқиб кетган ва музатгич хонада нима содир бўлишини ташқаридан ҳеч ким ешитмас еди.

Беш соатдан сўнг, ўлим муқаррар еди, бироқ завод қоровули ешикни очди ва аёл ўша куни мўжиза туфайли ўлимдан қутулиб қолди.

Кейинчалик аёл қоровулдан, нима учун музлатгични текширишга қарор қилганини, чунки бу унинг масъулияти емаслигини сўради.

 

Қоровул шундай деб жавоб берди: “Мен бу заводда 35 йилдан бери ишлайман, юзлаб одамлар ҳар куни келишади ва кетадилар, аммо сиз ерталаб мен билан саломлашасиз ва иш кунининг охирида хайрлашиб кетадиган ягона инсонсиз. Кўпчилик мени кўрмагандек ўтиб кетади…

Бугун мен томондан ўтиб кетганингиздек, сиз ҳар доимгидек, менга: “Салом” дедингиз. Ишдан сўнг, мен сизнинг “ҳайр, ертага кўришгунча” деган гапингизни ешитмадим ва сиз завод ҳудудидан чиқиб кетаётганингизни кўрмадим. Мен фабрикани текшириб чиқишга қарор қилдим. Мен сизнинг ҳар кунги “салом” ва “ҳайр” деган сўзларингизга ўрганиб қолган еканман, чунки шу сўзлар менинг кимгадир кераклигимни еслатиб туради. Бугун сизнинг ҳайрлашгангизни ешитмадим, мен бирор нарса содир бўлган деб ўйладим. Шунинг учун, мен сизни ҳар йерда изладим”.

Камтар бўлинг, атрофдагиларингизни севинг ва ҳурмат қилинг.

Ахир биз ертага нима бўлишини ҳеч қачон билмаймиз.

 

(Visited 117 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика