Еркаклар ва аёллар ажрашиб кетмаслик учун фойдали маслахатлар ҳақида

Еркаклар ва аёллар Munosabatlar

Еркаклар ва аёллар ажрашиб кетмаслик учун фойдали маслахатлар ҳақида

Кўплаб журналлар муносабатларни сақлаб қолиш ҳақидаги мақолаларга тўла ва “романтик кеча уюштириш, шамларни ёқиш ва ҳоказо” каби маслаҳатларга бой. Бироқ, олимлар олиб борилган тадқиқотлар асосида бахтли ва мустаҳкам никоҳни сақлашнинг асосий омили ўзаро миннатдорчиликдир, деб тан олишди.

Ўзаро муносабатни сақламоқчимисиз? Бирбирингизга миннатдорчилик билдиринг.

 

Миннатдорчилик билдириш – никоҳда бахтли бўлишга боғлиқ бўлган енг муҳим нарса екан. Ушбу хулосани Георгиа Университетининг олимлари (АҚШ) ўрганиш натижасидан сўнг таъкидлаб ўтишди.

 

Ўзаро ҳурмат, турмуш ўртоқларнинг никоҳ ва бир-бирига қандай муносабатда бўлишига бевосита таъсир қилади, бу еса ўз навбатида иттифоқнинг қанчалик узоқ ва уйғун бўлишига боғлиқдир.

 

Иттифоқни йемирадиган омиллар ортиқча талаблар ва танқид қилишдир, шунингдек бир-бирини “еговлаш” ёки жимлик вазиятида қолиш ҳам никоҳни йемириши мумкин. Бундай ҳатти-ҳаракатлар, айниқса, молиявий муаммоларни ҳал қилишда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Миннатдорчилик еса, никоҳ муносабатларида катта ёрдам беради, сўниб бораётган муносабатга учқун бағишлайди ва ажралишни олдини олади. Бунда оддийгина “раҳмат”сўзи ўз кучини кўрсатади – деб тадқиқот муаллифи Аллен Бартон таъкидлаб ўтди.

Қандай қилиб миннатдор бўлишни ўрганиш мумкин?

 

Афсуски, бизнинг миямиз яхши нарсадан кўра, ёмонни кўпроқ еслаб қолади. Шунинг учун, танқид қилиш, “еговлаш” ва нолиш, мақташ ва кўнгилни кўтарадиган сўзлар айтишдан анча осондир.

 

Миннатдорчилик қобилияти муайян амалиётни талаб қилади, психологлар кундалик ҳаётда миннатдор бўлишга ёрдам берадиган қуйидаги қадамларни таклиф қилишади:

 

“Миннатдорчилик кундалиги” ни тутиб боринг. Сизга миннатдорчилик сўзларини кундаликка ёки смартфондаги “еслатмалар” бўлимида сақлаб қўйишингиз мумкин. Сиз ҳар куни шеригингиз ва муносабатингиз учун миннатдор бўла оладиган, камида 3 та нарсаларни ёзиб боринг.

 

Ижобий тарафларга еътибор беринг. Албатта, қайғу ва жаҳл каби ҳис туйғуларни тан олиш ва улар ҳақида гаплашиш катта аҳамият касб етади ва булар жуда муҳимдир. Лекин, ҳатто енг қийин кунда ҳам бир-бирингизга “раҳмат” айтишга сабаб топиш мумкин. Кундаликдаги оддий нарсаларга, масалан, ювилган идиш-товоқ ёки уй йиғиштириш каби ҳаракатларга “раҳмат”сўзини топиш мумкин.

 

Миннатдорчилик билдирганда самимий бўлинг. Агарда бундай ҳис-туйғуларни ўзингизда сезмасангиз, баланд парвоз гаплар билан миннатдорчиликни тасвирлашга шошилманг. Албатта, муносабатларда иккиюзламачилик учун жой бўлмаслиги керак.

 

Аниқ ва аниқ гапиринг, мавҳум ва ноаниқ гаплардан воз кечинг. Масалан, “Раҳмат, сиз яхшисиз” нинг ўрнига, “Болани болалар боғчасидан олиб келганиз учун раҳмат” деб айтиш яхшироқдир.

Сизчи? Иккинчи ярмингизга тезтез миннатдорчилик билдирасизми?

 

(Visited 193 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика