ДЖИМ КЕРИДАН хаётда керак буладиган фойдали маслахатлари

ДЖИМ КЕРИДАН

ДЖИМ КЕРИДАН хаётда керак буладиган фойдали маслахатлари

Биз Джим Керрини машҳур ва буюк комик актер деб биламиз. Унинг иштирокидаги барча филмлар доим инсон кайфиятини ко`тариб келган. Аммо унинг ҳаётга бо`лган муносабати, фил`мдаги ижро етган образлардан бутунлай фарқ қилади.

“Менинг руҳим менинг танамда чегараланмаган, менинг танам чексиз руҳимда ётади. Мен доимо айтишни истаган нарсалар ҳақида гапириб келганман, токи инсонлар ҳеч қачон руҳ мувозанатини о`з орзуларида, бойликда, ёки шон-шарафда топиб бо`лмаслигини билишсин. Мен о`з тажрибамдан биламанки, бошқаларга ко`рсатган та`сиримиз – бу енг қиммат валюта. Ҳаётда олган ҳамма нарса ё`қ бо`либ, парчаланиб кетади. Биздан фақат юрагимизда бо`лган нарса қолади.

Тинчлик учун сиз нима қила оласиз? Сизнинг қобилиятингиз очилиши учун у нима қила олади? Мана шуни сиз англаб етишингиз лозим… Сиз о`йинга кириб, уришга қарши чиқишингиз мумкин, аммо ҳақиқий тинчликни англаб етишингиз учун, о`зингиздаги зирҳни ечишингизга то`г`ри келади.

Менинг Отам яхши комик актёр бо`лиши мумкин еди. Лекин У о`з кучига ишонмагани учун бухгалтер касбини танлади. Мен 12 ёш бо`лганимда, отам ишидан ҳайдалди ва оиламиз тирикчилиги учун ко`п нарсаларни қилди. Мен Отамдан ко`п нарсани о`ргандим. Енг асосий олган сабог`им – севмаган иш билан шуг`уланганда омадсизликга учрашингиз мумкин, таваккал қилинг ва қалбингиз бо`йича иш тутинг.

Купларимиз дунёга ижобий та`сир қилишни хоҳлаймиз, аммо буни қаерда ва қачон қилиш кераклигини билмаймиз. Бутун ҳаётимизни мактабга, кейин еса ишга баг`ишлаймиз. Лекин кейинчалик ко`пларимиз қалбимиз ва унга хурсандчилик олиб келадиган нарсалар ҳақида унутганлигимизни англаб етамиз.

Бундан ташқари – бизга доимо нима “яхши”-ю, нима “ёмон”, нима қилишимиз ва ким бо`лишимиз кераклиги ҳақида о`ргатиб келишади. Бу нарса кейинчалик “бошқалар мен ҳақимда нима о`йлашади” деган қо`рқувга олиб келади! Кундаликли иш билан банд бо`лганимизда, биз ко`нглимизга ва қизиқишларимизга қарамаймиз, натижада ко`плар о`зини езилган ҳис қилади ва доимо депрессия ҳолатида юришади.

Узимизни синган деб ҳис етамиз, сабаби ҳеч ким бизга о`з хоҳишларимизга интилишни ва таваккал қилишни о`ргатмаганку. Бизга фақат бу дунё қоидаси бо`йича о`йнашимиз кераклигини айтишган халос.

Ҳеч нимадан қо`рқманг. Қо`рқув ҳаётимизда муҳим бир рол` о`йнайди. Қо`рқув сизга қандай та`сир қилишини фақат сиз ҳал киласиз. Сиз бутун ҳаётингизни нима содир бо`лишини “тасаввур қилиб” ва келажак ҳақида “қайг`уриш” билан о`тказиб юборишингиз мумкин.

Аммо ҳозир ва бу ерда содир бо`лган нарсалар ва айни вақтда қабул қилинган қарорлар муҳим. Ҳаётимиз жуда қисқа, шунинг учун рамка ташқарисига чиқишдан қо`рқманг, ва таваккал қилинг. Натижа ҳақида о`йламанг, юрак чақуруви билан юринг ва саёҳатдан завқ олинг. Сиз доим о`з орзуингизга қараб қадам қо`йишингиз мумкин, у кичкина бо`ладими ёки каттами – бу муҳим емас.”

(Visited 22 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment