Дунёдаги енг киммат 10 та лимузин ҳақида кизикарли малумотлар

Дунёдаги енг киммат Dunyodagi

Дунёдаги енг киммат 10 та лимузин хакида кизикарли малумотлар

 

Лимузинлар ҳамиша ҳашаматли ва фаровонлик лимсоли бўлиб келган. Ушбу машина ичидаги йўловчи лимузинда сафарнинг қанчалар қулай бўлиши мумкинлигини ҳақиқатан ҳис қилиши, автомобилнинг қўшимча имкониятларидан ҳам тўлақонли фойдаланиши мумкин. Лимузинларнинг ўта қиммат бўлиши ҳеч ким учун сир емас. Асосий комплектацияга ега бўлган машинани 100-300 минг доллар атрофида ҳарид қилса бўлади.

Аммо машинангиз бошқа лимузинлардан ҳам ўзгачароқ бўлишини истасангиз-чи? Ундай ҳолатда бошқалардан кўпроқ тўлаш ҳам керак!

Қуйидаги рейтингда нархи 1 миллион доллардан ортиқроқ бўлган лимузинлар намунаси келтириб ўтилади. Бу кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган машиналар емас, тўлақонли шароитлар билан таъминланган нозик автомобиллардир. Ишлаб чиқарувчилар уларни фақат махсус буюртма асосида тайёрлаб беришади, шу сабабли ҳам нархининг осмон қадар еканлигидан ҳайратга тушмаймиз.

10. Лимузин Ламборгҳини Авентадор: нархи номаълум

2013йилда Cарс оф Старс компанияси Ламборгҳини Авентадор лимузинининг консепциясини ишлаб чиқди. Автомобил6,5 литрли В-12 Ламборгҳини двигатели билан жиҳозланган. Бундан ташқари машинанинг бетакрор ташқи кўриниши ва техник сифатлари аъло даражада, ички таркиби еса биринчи синфга тегишли ҳамма тўпламлар билан жиҳозланган. Машина салонига 7 нафар инсон сиғиши мумкин бўлган Л шаклидаги диван ўрнатилган. Бундан ташқари ички соҳада плазма телевизори, иПод тиргаклари, шампан виноси учун мўлжалланган бар ҳам бор.

9. Лимузин Мерcедес-Бенз С-600 Пуллман: 1 миллион доллар

Мерcедес-БензС-600 Пуллман лимузини дунёнинг бир қарча автокўргазмалари пайтида омма қаршисига ҳавола қилинган. Унинг сотувга чиқарилган санаси еса 2015 йилда бўлган. Машина Майбач лимузини ўрнини босган, сабаби ушбу компания Роллс Ройcе ҳамда Бентлей билан ортиқ рақобатлаша олмай Мерcедес-Бенз қўлига ўтган.

Лимузиннинг узунлиги 7 метрдан ортиқ. Унинг устки қисми қизиш таъсирларига нисбатан чидамли бўлиб, йенгил портлашга ҳам бардош бера олади. Автмобилнинг нархи еса 1 миллион долларга тенг.

8. Лимузин Тҳе Миллион Еуро Мини: 1,35 миллион доллар

 

Дунёдаги енг қиммат нархга ега пуштиранг Мини Cоопер айнан мана шу. Лимузин қоғозистонлик малика Регина Абдураззоқовага тегишли бўлиб, унинг салон қисмида 47 дюймли телевизон екрани, 70 ТФТ мониторлари мавжуд. Автомобилнинг ўзи еса 30 та тўхташ сенсорлари ҳамда 20 та камера билан жиҳозланган. Корпус қисми миллион дона Сваровски кристаллари билан безатилган бўлса, ҳар бир ғилдирак қисмига 8 сентиметрли кристаллар илова қилинган. Машина ойналарини қорайтириш учун 50 грамм соф олтин керак бўлган. Автомобилнинг якуний нархи 1,35 миллионга тенг дея баҳоланган.

7. Майбач Ландаулет: 1,4 миллион доллар

Майбач компанияси 2013 йилга қадар ҳашаматли лимузинлар ишлаб чиқариш билан шуғулланар еди. Гарчи ушбу компания маҳсулотлари Роллс Ройcе ва Бентлей машиналаридан ҳашаматлироқ бўлса ҳам, нархларнинг қиммат еканлиги сотувнинг рақобатчиларга бой берилишига олиб келди.

Ландаулет модели компания анъаналарига содиқ қолган равишда ва  1920 йилларда машҳур бўлган машиналар асосида яратилган. Унга В-12-шаклидаги 62С би-турбо двигатели ўрнатилган, ҳаракатланувчи том қисми еса йўловчиларга сафар пайти қуёш нурларидан баҳраманд бўлиш учун имкон яратган. Автомобил салони оқ чарм билан қопланган бўлиб, гранит ҳамда тилла деталлар билан безаб чиқилган. Машинанинг нархи 1,4 миллион долларга тенг.

6. Лимузин Тҳе Миднигҳт Ридер: 2,5 миллион доллар

Тҳе Миднигҳт Ридер лимузини 1986 йилда яратилган бўлиб, дунёдаги енг катта лимузин саналади. Унинг кабина қисми еса юк машинаси кабинаси билан бир ҳил. Салонда 3 ҳил сектор жойлашган, бу йерга 40 нафар одамни сиғдириш мумкин. Ҳар бир сектор қуввати 1800 ВТ лик акустик тизим билан жиҳозланган. Машина ичида ҳақиқий базм ҳам уюштириш мумкин, сабаби унинг бир бурчагида ДЖ учун ўрин ҳамда бар мавжуд. Дунёдаги енг оғир лимузин сифатида ҳам рекорд ўрнатган ушбу машинанинг баҳоси 2,5 миллион долларга тенгдир.

5. Лимузин Тҳе Беаст: 3 миллион доллар

Тҳе Беаст лимузинини классик услубдаги, аммо жозибадор танк деб ҳам аташади. Машина АҚСҲ президенти учун буюртма қилингани боис корпус қисми бронланган ва ўққа бардош беради. Cадиллаc лимузинларнинг умумий сони атиги 12 та, улардан 3 тасигина мунтазам равишда фойдаланилади. Айни пайтда АҚСҲ президенти томонидан ишлатилаётган машинанинг номи «Cадиллаc # 1» бўлиб, бу каби машинанинг асос комплектацияси нархи 300 000 доллар.  Аммо ҳукумат лимузинни давлат раҳбарлари учун хавфсиз бўлиши мақсадида унга 3 миллион доллар пул сарф етган. Ушбу автомобил миллий хавфсизликни таъминловчи асосий обйектлардан бири ҳамдир. Машинада ёнғинга қарши махсус тизим, кислород баллонлари, ниқоблар, кўз ёши газлари ва пистолетлар ҳам бор дейишади. Айтишларида унинг ичига гранатомётлар ҳам ўрнатилган екан.

4. Лимузин Роллс Ройcе Пҳантом: 3,8 миллион доллар

 

Кўплаб давлат раҳбарлари томонидан ишлатиладиган мазкур лимузин Хитойда 3,8 миллион доллар евқазига сотилган.У ўққа қарши бардош бера оладиган корпус ҳамда ойналар, 6,8-литрли В-12 двигателига ега, Салон ичида еса ҳашаматли елементларга бой бўлган ҳақиқий ва тўлақонли офис яратиш ҳам мумкин.

3. Лимузин Тҳе Америcан Дреам: 4 миллион доллар

 

Нарҳи 4 миллион долларга тенг бўлган Тҳе Америcан Дреам лимузини коллексионер Жей Орбергер томонидан сақлаб келинади. Бу дунёдаги енг узун лимузин ҳам бўлиб, унинг узунлиги 30 метрга тенг, машина 26 нафар ғилдираклар билан жиҳозланган. Машина ичида жакузи, қуёшда тобланиш ҳудуди, бассейн, катта каравотлар ва вертолёт қўниши учун мўлжалланган жой ҳам бор.

2. Лимузин Батмобиле: 4,2 миллион доллар

Батмобиле лимузини ҳар бир миллиардернинг орзусига айланган бўлса керак. Бу каби машина яратиш ғояси 1989-1992 йилларда екранлардаТим Бёртоннинг «Бетмен» филми кўриниш берган пайдо бўлганди. Нархи 4,2 миллион долларга тенг ушбу автомобил 2010 йилда яратилган ва екрандаги Бетменнинг машинасида мавжуд барча имкониятлар билан жиҳозланган. Шу жумладан унга гранатомётлар, ракета созламалари, олд ва орқа ғилдиракларни ажратиб ташлаш имкониятлари ҳам берилганига нима дейсиз? Бунган ташқари лимузинга В-8 Cорветте реактив двигатели ўрнатилган.

1. Бруней султонига тегишли бўлган Роллс Ройcе Силвер Спур: 14 миллион доллар

Бруней султони Хассанал Болкиахнинг автомобиллар коллексияси жуда машҳур еканлигидан хабарингиз бўлса керак. Улар таркибидаги Роллс Ройcе машиналарининг еса сон-саноғи йўқ. Султоннинг коллексияси 4 миллиард долларга бахоланган. 1990 йилдан бери қироллик оиласи барча машҳур ва харидоргир Роллс Ройcе машиналаридан сотиб олишган. Султоннинг тўй маросими учун махсус ишланган Роллс Ройcе Силвер Спур автомобилининг нархи еса 14 миллион долларга тенг бўлиб, унинг устки қисми 24 каратли соф олтиндан ишланган.

(Visited 302 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика