Дунёдаги топ 10 енг баланд хайкаллар хакида кизикарли малумотлар

Дунёдаги топ 10 Dunyodagi

Дунёдаги топ 10 енг баланд хайкаллар хакида кизикарли малумотлар

 

Дунёда ҳар бир инсон кўргиси келган жуда кўп диққатга сазовор жойлар бор. Уларнинг ҳар бири ўзининг ноёблиги билан жуда ҳам еътиборни жалб қилади. Қуйида дунёдаги 10 нафар енг йирик ҳайкаллар тўғрисидаги маълумотлар йиғилган.

1. Ушику Дайбуцу Будданинг бронза ҳайкали, Япония

Япониянинг Ибараки префектурасидаги Ушикуда жойлашган Ушику Дайбуцу (Ушику Даибуцу) дунёдаги енг баланд ва Будданинг бронза ҳайкали. У 1995 йилга қурилган. 10 метр асоси билан 10 метр нилуфаргул шаклидаги платформасини ҳисобга олган ҳолда унинг умумий баландиги йер юзасидан 120 метрни ташкил қилади. Лифт зиёратчиларни йердан 85 метр баландликка, томоша майдончасига елтиб қўяди.

2. Гуанин Будда ҳайкали, Саня, Хитой.

Саня Хитой Халқ Республикасининг енг кичик бўлган Хайнан провинсиясида мамлакатнинг жанубий қирғоғи бўйида жойлашган. Саня шаҳридаги Саня-ситидан 7,5 километр узоқликда жойлашган Ялун Ван – маҳаллий маданият ва истироҳат боғи. Бубоғнинг енг диққатга сазовор жойи – баландлиги 108 метрга тенг Гуанин ҳайкалидир (Гуанйин). Ҳайкалнинг қурилиши 2005 йилда тугалланган ва ҳозирги пайтда дунёдаги енг баланд ҳайкаллардан бири бўлиб қолмоқда.

3. Хуангди ва Янди сариқ Хитой императорлари, Хитой.

Баландлиги 103 метрга тенг ҳайкал Хиойда жойлашган ва ўзида икки қадимий Хитой императорлари– Хуангди (Ҳуангди) билан Янди (Янди) нинг қиёфаларини акс еттиради.

4.Она-Ватан ҳайкали, Киев, Украина.

Она-Ватан ҳайкали Киевда Днепр дарёсининг баланд ўнг қирғоғида жойлашган.

Бу ҳайкал 1981йилда Ғалаба Куни – 9 майда Совет иттифоқининг ўша даврдаги раҳбари Леонид Брежнев томонидан очиб берилган.

Она-Ватан ҳайкалининг баландлиги 62 метрга, тагкурсиси билан бирга умумий баландлиги —102 метрга тенг.

5. Пётр И ҳайкали, Москва, Россия

6. Озодлик ҳайкали, Озодлик ороли, Ню-Ёрк, АҚСҲ.

7. “Она-Ватан чорлайди!” ҳайкали, Волгоград, Россия.

“Она-Ватан чорлайди!” ҳайкали — Волгограддаги Мамай қўрғонида Сталинград жанги қаҳрамонлари ҳотирасига ўрнатилган ёдгорлик мажмуанинг басталовчи маркази ҳисобланади. Ҳайкалтарош Йевгений Викторович Вучетич билан мухандис Николай Василевич Никитин ҳамкорликда яратган иши. 1967 йилда қуриб битказилган, баландлиги 84 метрга тенг.

8. Будда Майтрея (Маитрея) ҳайкали, Лешан, Хитой.

Бу ҳайкал Хитойнинг Сичуан провинсиясидаги Лешан шаҳридан шарқ томонда, уч дарёнинг туташган жойида жойлашган. Ҳайкал қурилиши 90 йил давом етган. Ҳайкалнинг баландлиги — 71 метр, бошининг баланлиги — деярли 15 метр, йелкасининг кенглиги —30 метр, қўл бармоқларининг узунлиги — 8 метр, оёқ бармоқларининг узунлиги — 1,6 метр, бурун узунлиги — 5,5 метрга тенг. У ЙУНЕСКОнинг Умумжаҳонмерос ёдгорлиги сифатида тан олинган.

9. Бомиёндаги Будда ҳайкаллари, Афғонистон.

Будданинг икки нафар улкан ҳайкаллари (Буддҳа оф Бамян) — 55 ва 37 метрга тенг бўлган. Улар Кобулдан шимол тарафга 230 километр узоқлидаги марказий Афғонистонднинг Бомиён водийсидаги буддистлар монастирлари мажмуасига кирган еди. Бу ҳайкаллар дунё ҳамжамияти билан бошқа исломий мамлакатларнинг еътирозларига қарамай 2001 йилда уларни “мажусийларнинг бутлари, шунинг учун ҳам бу йерда уларга ўрин йўқ! Уларни тезроқ йўқотиб ташлаш керак” деб ҳисоблаган толиблар томонидан ваҳшиёна тарзда портлатиб юборилган.

10. Халоскор Исо-Масиҳ ҳайкали, Рио-де-Жанейро шаҳри, Бразилия.

Халоскор Исо-Масиҳ ҳайкали (Чристтҳе Редеемер) – Исо-Масиҳнинг баландлиги 32 метрга тенг ва оғирлиги 1000 тонна бўлган улкан ҳайкали Рио-де-Жанейро шаҳри узра Корковадо (Cорcовадо) тоғининг 710 метр баландликдаги чўққисида жойлашган.“Ар деко” усулида яратилган бу ҳайкал христианликнинг кучли тимсоли бўлиши билан бир вақтнинг ўзида Рио-де-Жанейро шаҳри учун санамга айланиб қолган.

 

(Visited 646 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика