Дунёдаги енг ғалати транспорт воситалари ҳақида қизиқарли малумотлар
Дунёдаги аксарият шаҳарларининг аҳолиси каби бизнинг ҳам назаримиз учун одатий бўлиб қолган автобуслар, такси ва поездар оддий ҳаракатларниш воситалари бўлиб қолган. Аммо шундай мамлакатлар борки, йўловчиларни ташиш масаласига ўта ноандозавий усул билан ёндошилган. Қуйидаги дунёнинг енг ноодатий транспорт воситаларига бир назар ташланг. Ишонтирамизки, ғафлатда қолмайсиз.
1. Cанал Тахи(Таиланд). Таиланднинг пойтахти Бангкокдаги каналлар тармоқларида кезиб юрганбу баҳайбат ва сершовқин қайиқлардан ҳар йили минглаб аҳоли вакиллари ватуристлар фойдаланади. Бу қайиқлар маҳаллий аҳоли учун зарурат билан бир вақтнинг ўзида фаҳрланиш воситасибўлса, туристлар учун улар екстремал ҳисларга тўлиб ажойиб завқланиш вакўнгил очиш воситасидир.
2. Джонк — мотор ўрнатилган бу анъанавий хитой қайиқчалари Гонконгдаги жуда оммабоп харакатланиш воситасидир. Дарвоқе, яхшилаб еслаб кўрсангиз, дастлаб уларни машҳур Брюс Ли “Аждаҳонинг чиқиши” бадий филмида кенг оммага таништирган.
3. Сегвеи (АҚСҲ). Бу ўзи мувозанатлаша оладиган електр самокат Америка Қўшма Штатларида жуда кенг тарқалган транспорт воситаси. Уни 2001 йилда Дин Кеймен ихитиро қилган.
4. Гироскутер електромотор ёрдамида мувозанатни сақлай олиш ҳисобига ишлайдиган ҳаракатланиш воситасини акс еттиради. Мослама олдига ва орқага ҳаракатланиш билан бирга бемалол бурила олади ҳам.
Гироскутерларнинг бошқа ҳаракатланиш воситаларидан устунлик томони бошқаришнинг осонлиги, атроф-муҳитга зарарсизлиги ва ҳар қандай манёврга мослашувчанлиги. Бунинг устига тузуккина тезликка ериша олиши мумкин. Гироскутер замонавий интеллектуал ҳаракатланиш воситаси.
5. “Амфибус” ёки автобус-амфибия (Голландия). Бу қуруқликда қандай юрса, сувда ҳам ҳудди шундай бемалол ҳаракатлана оладиган универсал транспорт воситасидир. Автобус-амфибия елликтага яқин йўловчиларни сиғдира олади, ва шуниндекРоттердам шаҳрининг жуда оммабоп диққатга сазовор нарсасидир.
6. Автобус-туя (Куба). Бу транспорт воситаси устомонлик билан автобус ва юк машинаси қўшилиши ҳисобига вужудга келган.300 нафар одамни таший оладиган бундай ўзига хос автобус яқиндагина фойдаланишдан чиқарилди.
7. Германиянинг Вуппертал шаҳрида осма темир йўл 1901 йилдан буён хизмат қилади. “Осилиб турган” поезд 13,5 километр йўлда ҳаракатланиб кунига чамаси 82 минг йўловчиларни манзилларига йетиб олишга ёрдам беради.
8. Маглев ёки магнит ёстиқчадаги поезд соатига 431 километр тезликка ериша олади ва Шанхайда Пудун (Пудонг) шаҳрининг марказий қисмидан Пудун халкаро аеропортига ҳаракатланади. Маглев — бугунги кундаги енг тез юрар поезд.
9. ДУКW (БуюкБритания) — бу туристларга Лондоннинг манзараларини қуруқликдан ва Темза дарёсидан томоша қилиш имконини берадиган яна бир автобус-амфибия.
10. Фелюга (фелуccа) — бу ёғочдан ясалган анъанавий миср йелканли кемаси. Мисрликлар фелюгалардан минг йиллардан бери фойдаланиб келмоқда. Йелканли кемалар Миср маданиятининг узилмас ва муҳим қисми ҳисобланади.
11. Велорикша (cйcло). Бу уч ғилдиракли велотаксилардан Вйетнамда, асосан пойтахти Ханойда фойдаланилади. Велотакси ёрдамида маҳаллий аҳоли ва туристлар одамлар сони ўта кўп шаҳарда бемалол ҳаракатлана оладилар.
12. Камбоджадаги бамбук темир йўли. Темир йўлда юрадиган моторли бу ғалати аравалар бамбукдан тайёрланган. Улар соатига 40 километр тезликда юра олади ва ҳаракатланишнинг енг тежамкор усулларидан бири.
13. Барcо детотора (Перу). Бу ўзига хос ноёб қайиқлар “тоторй” — Перуда ўсадиган қамишдан тайёрланган ва маҳаллий балиқчилар билан бирга туристлар орасида жудакенг оммабопликдан фойдаланади.
14. Лифтлар (Чили). Ёғоч лифтлар ХХ асрнинг бошида Чилидаги Валпараисо порт шаҳрида ташриф буюрган барча одамларни баланд адирларда жойлашган ҳудудларга олиб чиқиш учун қурилган. Ҳозирги пайтда бу лифтлардан асосан Валпараисо манзаларини баланддан туриб кўриш истагидаги туристлар фойдаланади.
15. Рикшалар Японияда19 асрдан бошлаб ишлатилади ва япон маданиятининг узлуксиз қисми сифатида намоён бўлади.