Дунёдаги енг кизикарли фактлар хакида малумотлар туплами

Инсон танаси ҳақида кизикарли Faktlar
Содержание
  1. Дунёдаги енг кизикарли фактлар хакида малумотлар туплами
  2. Лионел Месси ҳаётидан 10 нафар кизикарли фактлар
  3. 1 ФАКТ: САЛФЕТКАДА БИТИЛГАН ИЛК ШАРТНОМА
  4. 2 ФАКТ: МЕССИНИНГ БЎЙИ ПАСТ БЎЛИШИ МУМКИН ЕДИ
  5. 3 ФАКТ: ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ИЛК БОР МУВАФФАҚИЙАТСИЗ ЧИҚИШ
  6. 4 ФАКТ: БУВИСИГА МЕҲР
  7. 5 ФАКТ: УНИНГ СУРАТИ
  8. 6 ФАКТ: ИККИНЧИ ТАТУ
  9. 7 ФАКТ: ЛЕО НОМИДАГИ ГАЗЕТА
  10. 8 ФАКТ: МАРАДОНА ИЗИДАН
  11. 9 ФАКТ: РЕКОРДЧИ
  12. 10 ФАКТ : ГОЛЛАР, УЧРАШУВЛАР
  13. Немис овчаркаси тўғрисидаги 10 та факт
  14. Дронлар тўғрисида кизикарли фактлар
  15. Интернет тўғрисидаги кизикарли фактлар
  16. Ўлик денгиз тўғрисидаги еътиборга лойиқ фактлар
  17. Нима учун Ўлик денгиз «ўлик» деб аталади?
  18. Шарқий Африка йер қобиғи ёрилган жойларининг қоқ устида жойлашган.
  19. Яхталар тўғрисида сиз билмаган 10 та факт
  20. 1. Енг аввало шунисидан бошлаш керакки, кемани доимо парвариш қилиш яхшигина маблағ сарфланишини талаб қилади.
  21. 2. Музокаралар учун яхталар
  22. 3. Пол Алленнинг кемаси илм-фанга ёрдам беради
  23. 4. Яхта — гараж
  24. 5. Ўта серҳашам яхталар кўпинча шарқда учрайди.
  25. 6. Яхтанинг екипажида мутлақо дам олиш кунлари бўлмайди.
  26. 7. Макдоналдсъгача вертолет билан!
  27. 9. Ҳашаматнинг чегараси йўқ
  28. 10. Оддийдан ҳам оддий – сув устидаги шаҳар.
  29. Шашлик тўғрисида кизикарли фактлар
  30. Венгрия ҳақида кизикарли фактлар
  31. ФХДЙО – миллионлаб севишганлар оила қурадиган жой. Шу сабабли бугунги мақоламизда айнан шундай турмуш қуриладиган Саройлар ҳақида сўз боради.
  32. Кизикарли дунё: Сайёрамиздаги енг таъқиқланган жойлар
  33. Ватикан махфий архивлари
  34. Шимолий Сентинел ороли, Ҳиндистон
  35. Ласко ғори, Франсия
  36. Зона 51, Невада, АҚШ
  37. Сюрцей, Исландия
  38. 39 хона, Шимолий Корея
  39. Свалбард Умумжаҳон уруғлар банки
  40. Вумер синов полигони, Австралия
  41. Метро-2, Россия
  42. Кока-кола рецепти омбори, Жоржия штати, АҚШ
  43. Илон ороли, Бразилия
  44. “Wҳитеъс Гентлеман CЛуб” аристократлар клуби, Лондон, Буюк Британия
  45. Норт-Бротер ороли, Ню-Ёрк, АҚШ
  46. Жосуслик музейи, Хитой
  47. Англия олтин банки
  48. Дулсе махфий базаси, Ню-Мексико, АҚШ
  49. Межгорйе, Россия
  50. Чичен-ица пирамидаси,Мексика
  51. Маунт Уетер, Виргиния, АҚШ
  52. Херд ороли, Австралия
  53. Правчиска дарвозаси
  54. Повеля ороли, Италия
  55. Син Ши Хуанди қабри, Хитой
  56. Диего Гарсия, Ҳинд океанидаги Британия ҳудуди
  57. Форт Бхангар, Ҳиндистон

Дунёдаги енг кизикарли фактлар хакида малумотлар туплами

 

Лионел Месси ҳаётидан 10 нафар кизикарли фактлар

1 ФАКТ: САЛФЕТКАДА БИТИЛГАН ИЛК ШАРТНОМА

«Лионел Месси» ва «Барселона» ўртасидаги биринчи шартнома салфетка устида ёзилган. Бу 2000 йилда Барселона шаҳридаги рсеторанларнинг бирида амалга оширилган: 13 ёшли футболчининг отаси Хорхе Месси Лионел билан тезкор шартнома тузилишини қатъият билан талаб қилиб туриб олган, шундан кейин «Барселона» клубининг спорт директори Карлес Рексач Мессининг барча тиббий ҳисобларини молиялаштириш ва маошини тўлаш бўйича мажбуриятларга гувоҳликни қоғозда акс еттирилиши учун официантдан қоғоз сўраган. Ресторанда қоғоз топиламаган ва шартнома ҳар икки томондан оддий салфеткада имзоланган. Ҳозир еса ушбу салфетка клуб музейида сақланиб келмоқда.
Шартнома

Лионел Месси ҳаётидан

2 ФАКТ: МЕССИНИНГ БЎЙИ ПАСТ БЎЛИШИ МУМКИН ЕДИ

Ёш Месси «Барселона»га қабул қилинганиданг сўнг унга ўсиш гормонлари инъйекциялари қилинди. Агар қиммат бўлган даволаш курси бўлмаганида, Лионел 140 сантиметрдан ошмаган бўларди. Инъйекциялар туфайли Месси 169 сантиметргача ўсишга еришди, шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Лионел 2009 йилда бўлиб ўтган Чемпионлар лигасидаги финал учрашувида ўзининг енг муҳим голларидан бирини боши билан амалга оширди.
Лионел МЕССИ болалигида

3 ФАКТ: ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ИЛК БОР МУВАФФАҚИЙАТСИЗ ЧИҚИШ

Месси миллий терма жамоа учун ўйнаган илк учрашувида биринчи ва ўз фаолиятидаги ҳалигача ҳам ягона бўлиб келаётган майдондан чиқариб юборишга дуч келган. Лионел 2005 йил 17 август куни Венгриянинг миллий терма жамоасига қарши ўйинда алмашув тарзда ўйинга тушганидан кейин 47 сония ичида қизил карточка олган. Ўшандан буён у бир неча маротаба ўз фаолиятини тўхтатиб қайта бошлаган. Миллий терма жамоа билан биринчи совринни қўлга киритиш учун бу гўё унга доим «Лео, сени Россияда кутишмоқда!» деб еслатгандай туюлар еди, деб қўшиб қўйишмоқда Аргентиналик истеъдод егасининг муҳлислари.
Лионел Месси: терма жамоадаги муваффақияциз илк бор чиқиш.

4 ФАКТ: БУВИСИГА МЕҲР

Месси урган голларидан кейин осмонга кўрсаткич бармоқларини кўтариб, юқорига қараган ҳолда доим бувисини еслайди. «Мен голларни бувимга бағишлаб шундай қиламан — деб тушунтирди кунлардан бир кун Лионел ўз интервюларидан бирида. — Футбол секциясига мени айнан бувим йетаклаб борган еди, лекин ҳозир мен билан содир бўлаётган барча нарсаларни кўрмайди. Шунга қарамай, бувим доим менга ва оиламга ёрдам беришни давом еттириб келмоқда».

5 ФАКТ: УНИНГ СУРАТИ

Мессининг чап курагида бувисининг сурати акс еттирилган татуирока туширилган.
Месси бувисининг сурати

6 ФАКТ: ИККИНЧИ ТАТУ

2013-йилда Лионел баданига 2012 йил 2-ноябрида биринчи туғилган Тиаго исмли ўғлининг кафт изи акс еттирилган иккинчи татуировкани туширди. Кейин футболчининг чап оёғидаги суратда бир неча бор ўзгаришлар амалга оширилди ва бунинг натижасида у тубдан ўзгариб кетди.
Мессининг чап оёғидаги татуироканинг ўзгариб бориши

7 ФАКТ: ЛЕО НОМИДАГИ ГАЗЕТА

2014 йилда Аргентинанинг “ОЛЕ” деб номланган асосий спорт газетаси Месси жароҳат олганидан кейинги икки ой даволаниш муолажаларидан сўнг — ғолибона тарзда сафга қайтгани ва биринчи учрашувидаёқ “Хетафе” дарвозасига киритган икки нафар голлари шарафига бир кунга “ЛЕО” деб номаланган. ОЛЕнинг биринчи сатрларида «Унинг қайтиши яшин мисоли, — у ўзининг енг зўр ўйинларидагидек ҳужумларни охирига йетказиб тўрт дақиқанинг ичида иккита гол урди. Мартино — “Унинг қайтиши гўё кинодан олингандай! — деди, ва у мутлақо хақ еди… Жаҳон чемпионати йилида аргентиналиклар тинч ухлаши мумкин» деб ёзилган. Ёзда терма жамоа олтиндан бир қадамда тўҳтаб қолди …
Лео номидаги газета

8 ФАКТ: МАРАДОНА ИЗИДАН

Месси роса ўттиз йил аввал айнан Дийего Марадона жиддий ва оғир жароҳатдан кейин қайтиб “Барселона” учун биринчи ўйинини ўтказган куни қайтди ва «Хетафе» дарвозасига икки нафар гол урди. Ўттиз йил аввал Марадона ҳам “Севиля” дарвозасига иккита гол урган еди. Лионелнинг бутун фаолияти давомида уни Дийегога қиёслашган, Марадонанинг енг танилган иккита голини еса Месси 2007 йилда икки ой оралаб амалга оширган — қўл билан амалга оширилган гол ва рақиб командасини ярмини алдаб ўтиб якка тартибдаги рейдда амалга оширилган голи.

9 ФАКТ: РЕКОРДЧИ

Месси футболда қўлга киритган енг асосий шахсий совринлар сони бўйича турли мутлақ рекордларни ўрнатди ва янгилади. Аргентиналик бу футболчининг барча совринларини ҳисоблаб чиқиш учун узоқ вақт талаб етилади. Криштиану Роналду айнан шунга интилаётган бўлса-да, Лионел Мессидан ташқари ҳали ҳеч ким «Олтин тўп»нинг беш карра совриндорига айлана олмаган.
Лионел Мессининг 5 нафар «Олтин тўпи»

10 ФАКТ : ГОЛЛАР, УЧРАШУВЛАР

24 ёшида Месси Каталония клуби тарихида енг яхши тўпурарига айланди, 28 ёшида терма жамоа учун 100та ўйин ўтказди. 2017 йил ёзги таътилга ҳужумчи «Барса» учун 583 та ўйин ва 507 та гол, терма жамоа учун 118 та ўйин ва 58 та гол билан чиққан еди. Ҳеч шубҳасиз шуни айтиш мумкинки, Леонел Месси самарадорлик ва натижавийлик бўйича яна жуда кўп рекордлар ўрнатиши мумкин, агар Криштиану Роналду унга ҳалақит бермаса, албатта.

Немис овчаркаси тўғрисидаги 10 та факт

Немис овчаркаси

Немис овчаркаси – итларнинг бутун дунёдаги енг кенг тарқалган турларидан бири. У жуда тез ўрганувчан, шунинг учун ҳам ундан полицияда ва армияда ҳизматчи ит сифатида фойдаланилади.
Овчаркалар оила даврасида ҳам ўзларини ўз уйидагидек ҳис қилади, улар жуда дўстона ва болалар билан жуда яхши чиқишади. Шу билан бирга бу тур — енг ёш турлардан бири, немис овчаркалари пайдо бўлганига атиги юз йилдан сал ортиқроқ вақт ўтди, холос.

Немис овчаркаси– сунъий йетиштирилган тур. Овчаркаларнинг аждодлари ҳозирги Скандинавия ва Россиянинг шимолий шарқида истиқомат қилган. Уларнинг қонида бўриларнинг ҳам қони оққан. Немис овчаркалари турининг илк намояндаси Грайф лақабли ит Германиянинг Ганновер шаҳрида 1882 йилда тақдим етилган. Уларни йетиштириш билан ротмистр Максом фон Штефаниц бошчилик қилган немис овчаркаларининг ишқибозлари Клуби шуғулланган. 1923 йилга келиб дунё бўйлаб ушбу турнинг йетиштирувчилари сони 27 мингдан ошган.

Овчаркалардан подачи итлар сифатида фойдаланишган. Дастлабда овчаркалар подани қўриқлаш учун йетиштирилган. Улар ўз вазифаларини аъло даражада бажара олган. Бу борасида уларга тенг келадиган йўқ. Масалан, поданинг кайфиятини айнитаётган қўйни чўпон ўзи аниқлай олмаса ҳам, овчарка “исёнкор” қўчқор ёк итакани бирпасда аниқлаб, ўзининг “бир-икки ширингина панд-насиҳатлари” билан дарров тартибда чақириб қўя олади. Айниқса, Австралия ва Янги Зелландияда буни жуда яхши билишади. Аммо ҳаёт доим инсон фаолиятига ўзининг тўғрилашларини киритади– Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида овчаркалар фронтда мислсиз ёрдамчи дастёрлар бўлиб қолган.

Овчаркалар урушда. Итлар санитарлар (улар яраланган аскарларнинг олдига дори моддалар солинган сумкаларни йетказиб берган), алоқачилар, хат-хабар елтиб берувчи ва хатто сапёрлар сифатида ҳизмат қилган. Буюк Британия қўшинларида хизмат қилган Ўқчи Хон немис овчаркаси дунёга машҳур бўлиб кетган – ит ўз егасини у ўққа тутилиб қолиб қаттиқ яраланганидан кейин сувдан чиқариб қаттиқ тупроқли йерга чиқиб олишига ёрдам берган. Хон жасурлиги учун ўлимидан кейин Мария Дикин медали билан тақдирланган.

Немис овчаркаларини гоҳида елзас овчаркалари ҳам деб аташади. Турни “Қайта номлаш” Иккинчи жаҳон уруши тугаб, “немис” сўзи фақат ёқимсиз ҳотира ва таасуротлар уйғота бошлаганидан кейин содир бўлган. Бироқ янги номланиш узоққа бормади.

Немис овчаркаси енг ақлли ит турларининг учлигига киради. Бундай рейтинг Канаданинг Ванкувер шаҳридаги Британия Колумбияси университетининг руҳшунослик профессори Стенли Корен томонидан тузилган.У янги буйруқни англаш қобилиятини (беш марта қайтаришдан камроқ) ва буйруқни биринчи марта беришидаёқ бажарилишини (95 фоиз ва ундан юқори) баҳолаган. Бу кўрсаткичлар бўйича овчаркалардан фақат бордер-колли ва пудел ўтиб тушган. Рейтингдаги охирги ўринни афғон този ити егаллаган –унга янги буйруқни 80-100 марта қайтариш керак бўлган.

Овчаркалар янги егаларига тез ўрганади. Итларнинг кўпчилиги битта хўжайинга боғланиб қолади ва ундан ажралишни жуда оғир бошидан кечиради. Бироқ овчаркаларга бунинг умуман дахли йўқ. Улар янги одамга жуда катта қизиқиш ҳамда дўстона муносабат билан ёндошади ва ҳамкорликка осон киришиб кетади. Бу хусусият полициячи итлар учун жуда муҳим, чунки улар навбатчиликка ҳар хил ҳодимлар билан боради.
Овчарканинг тишлаш кучи 100 килограммдан ошади. Овчаркаларнинг жағлари жуда кучли ва ўта ривожланган. Тишлаш кучи бўйича улардан итларнинг фақат айрим турлари ўтиб тушиши мумкин.

Масалан, ротвейлер билан питбул.

Овчаркалар бошқа ҳайвонларнинг болаларини “асраб олиб, тарбиялаши” мумкин. Овчаркалар ташлаб кетилган шер болаларини “асраб олиб”, уларни боқиб катта қилган бир неча ҳодисалар маълум.
Овчаркаларга қўйилган ҳайкаллар. Россиянинг Толятти шаҳрида ўз егаларини кутиб ўтирган ит шаклидаги ҳайкал мавжуд. “Содиқлик” деб номланган ушбу композиция учун модел бўлиб айнан немис овчаркаси хизмат қилган. Канадада хизмат пайтида ҳалок бўлган 32 нафар полициячи итлар ҳотирасига ёдгорлик мажмуаси ўрнатилган.

Овчаркалар –актёрлар.

Немис овчаркалари нафақат ҳайвон ўргатувчилари ва кинологларнинг балки кино режиссёрларининг ҳам буйруқларини аъло даражада бажара олади. Ушбу турдаги итлар ўтган асрнинг 60-йилларидаги Полшалик киночилар томонидан олинган “Сивил лақабли ит саргузаштлари”, 70-йиллардаги “Тўрт танкчи ва ит” кўп серияли бадий филмларида, “Ёнимга, Мухтар” совет бадиий филмида, Австриянинг “Комиссар Рекс” телевизион сериалидаги марказий қаҳрамони сифатида намоён бўлади.

Дронлар тўғрисида кизикарли фактлар

 

Дронлар тўғрисида

Дрон, яъни квадрокоптерлар тўғрисидаги кизикарли фактлар ҳозирги пайтда жуда ўринли: кичгина учар аппаратлар бугунги кунда бутун дунёни забт етиб бўлди ва деярли ҳамма томонидан фойдаланилиши мумкин –қуш парвози баландлигидан видеосуратга олиш учун оддий фуқаролар томонидан ҳам, топшириқ бажарилишини осонлаштириш учун махсус хизмат ходимлари томонидан ҳам.

Квадрокотер – смартфон каби оддий ўйинчоқ емас. Агар унинг оғирлиги 250 граммдан оғирроқ бўлса давлат рўйхатидан ўтиш керак бўлган учувичисиз учиш аппарати. Квадрокоптерни бошқарувчи одам ҳаво кемасининг сардори ҳисобланади.

2016 йилнинг май ойида Россияда дронлар пойгаси бўлиб ўтди. Бу мусобақада ФПВ бошқарув тиизими орқали бошқариладиган дронининг истаган егалари қатнашиши мумкин бўлган.

Россияда Ҳалф-лифе интерактив компютер ўйинидаги дрони ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқаришда бир ишқибоз қатнашган, дронни дастлабки синов парвозини ЁуТубеда топиш мумкин.Оддий дронни ўйин коинотидаги мосламага айлантириш учун бир неча ойга тенг вақт керак бўлган. Бу дрон ўйиндагидек ғувиллайди, унинг бортида еса чақмоқлар содир бўлиб туради.

“Сибир олови” фестивалида ноодатий конкурс ташкил етилган. Унда найзаларни ва камон ўқларини дронга отиш керак бўлган! Конкурс ғояси Липецкдаги фестивалдан олинган, чунки у йерда қатнашчиларнинг бири мосламани ўз костюмининг тўпламига кирган найза билан уриб туширган.

Джон Хопкинс университетида мухандислар шундай квадрокоптерни яратдиларки, у сув остида бир неча метр чуқурликда кўп ойлар давомида сақланиб туриш мумкин, сувдан чиқиш буйруқли унга жўнатилган буйруқли сигналидан кеийн еса у сувдан чиқиб парвоз қилади ва ўз вазифасини бажаради. Бу мосламани йиғиш учун хатто 3 3Д-принтер ҳам ишлатилган. Барча еҳтиёт қисмлар коррозияга қарши аралашма билан қопланган.

Флорида универститетида дронларни фикрлаш кучи билан бошқари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Миянинг фаоллигини ҳисоблаш учун қатнашчиларнинг баданларига қатирилган махсус датчиклардан фойдаланилган.

Сюрих университетида ўрмонда адашиб қолган одамларни топа оладиган дронлар ишлаб чиқарилди. У сканнер ёрдамида ўрмонни тадқиқ қилиб инсон қолдирган изларни топа олади. Бу мослама нейрон тармоқлар асосида вужудга келган сунъий интеллект асосида яратилган. Квадрокоптерда иккита камера ўрнатилган. Улар туфайли дрон дарахтлар билан тўқнашиб кетишдан ўзини сақлайди.

Географик муҳитни тадқиқ қилаётган пайтда атроф муҳитга зазар йетказмайдиган квадрокоптер ҳам ишлаб чиқилган. Бу биологик жиҳатдан чириб йўқ бўлиб кетадиган аппарат. Унинг корпуси мицеллийдан тайёрланади, селлюлоза ҳамда қоғоз арисининг сўлагидан олинадиган оқсил билан қопланади.

Скйcатч квадрокоптерлари қурилишда ишлатилади. Улар қурилиш мўлжалланаётган ҳудудни таҳлил қилади ва уни суратга туширади. Шундан сўнг ушбу суратлар тасвирлар 3Д-хариталарга айлантирилади. Кейин шу хариталар асосида мухандислар ишлайди. Қурилишда машиналарни ҳайдовчилар емас операторлар бошқаради. Буниинг ҳисобига ҳайдовчиларга тўланадиган машина ҳаражатлари ва иш ҳаққи камайиб анча маблағ тежаб қолинади.

Манчестерда ёнғин пайдо бўлган жойларни зудлик билан аниқлаш мақсадида шу жойларни изловчи квадрокоптер ишлаб чиқарилди. У 40 дақиқада бир ярим километрга тенг масофани учиб ўтади ва уч километр баландликка кўтарила олади. Аппарат реал вақт режимида ишлаган ҳолда планшетга видеотасвирларни жўнатади ҳамда шу планшетнинг ўзидан бошқарилади.

Дронларни йўқ қилиш учун уларни радиотўлқинлар ёрдамида зарба билан уриб туширишга қодир қурол яратилди. Унинг кундалик ҳаётда ҳам ишлатиш мумкин, чунки унинг ўлчамлари жуда ҳам катта емас.

Амалиётда ундан фақат қамоқхона ҳамда мактаблар, шунингдек тарихий жойларнинг ҳимояси учун ишлатиш режалаштирилмоқда.Квадрокоптерларнинг 400 метргача бўлган масофадан уриб тушириш мумкин. Радиотўлқинлар таратила бошлаганида дрон ўз операторига бўйсунмай қўяди ва шу тарзда ўз вазифасини бажара олмайди.

Аериус номли енг кичик дроннинг кенглиги атиги 3 сантиметр, аммо у андозавий аппаратлардан бошқа ҳеч нарсаси билан фарқ қилиб ажралмайди. Унинг ичида ҳудди ўша еҳтиёт қисмлари шлатилган, бироқ митти ўлчамларда.

Сwамп Wоркс компанияси Марс сайёрасининг юзасини тадқиқ қиладиган квадрокоптерни ишлаб чиқарди. У юза бўйлаб ҳаракатланадиган ровер ета олмайдиган жойларни разведка қилиб суратга олади.
Хуррак тўғрисида кизикарли фактлар

нсон учун дунёдаги енг ёқимли ва ширин нарса нима еканлигини биласизми? У нимасиз яшай олмайди?

Тўғри жавоб — уйқу.

Тасаввур қилингки, узундан узун ва жуда зўр бериш билан ўтган кундан кейин сиз севимли кроватингизга йетиб келиб, кўрпанинг тагида мазза қилиб чўзилиб енди кўзингизни юммоқчи бўлган едингиз ҳамки, бирдан бу оромни трактор ёки моторнинг овозини еслатадиган ўта ёқимсизтовуш бузиб, ўрнингиздан сакратиб юборади. Бир қарасангиз — турмуш ўртоғингиз бутун хонадонни хурракка тўлдириб, ҳеч нарса бўлмаганидай мазза қилиб уҳлаб ётибди.

Унга мазза! Сизнинг уйқунгиз белидан яхшигина тепки йеди. Сиз бу безиллатувчи шовқинни тезроқ ўчириш мақсадида ўзингиз қалтираган ҳолатда ёстиқ билан бошингизни ёпишга ҳаракат қиласиз ёки кроватдаги қўшнингизни бошқа ҳолатга келтириб қўйиш учун уни турта бошлайсиз. Таниш ҳолатми?Унда хуррак тўғрисида кизикарли фактлар билан танишинг.

Дунёдаги кўпчилик оилалар хуррак туфайли ажралиб кетиш чегарасида, хатто, хуррак сабабчи бўлган маиший қотиллик ҳодисалари ҳам маълум. Бундай ҳолларни олдини олиш учун хурракдан ҳалос етувчи самарали воситалардан фойдаланиш керак.

Агар хуррак ерда ам, хотинда ҳам кузатилса бу сабаб туфайли ажралиб кетиш еҳтимоли нолга тенг. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ахир улар бир бирига халақит бекмайдилар. Балки ким узоқроқ ва баландроқ хуррак отиш бўйича онгсиз равишда мусобақада қатнашаётгандирлар.

Авваллари одамлар таҳминан 40 ёшлардан ўтганидан кейин хурракдан озор кўра бошлаган, бироқ йил сайин бу ёш пасайиб боряпти. Ёш авлодда хуррак отишга мойиллик 10-20 олдингига нисбатан анча кўпайиб кетган.

Дунёдаги енг “хуррак отувчи” миллат бу корейслар, уларда узун ва юмшоқ танглайига боғлиқ хуррак отишга унловчи қандайдир табиий мойиллик бор.

Хуррак отиш бўйича иккинчи ўринни америкаликларга берса бўлади. Бироқ бунинг сабаби мутлақо бошқа. Гап шундаки, Америкада ўта семизлик дардига чалинганларнинг миқдори дунёдаги енг баланд кўрсаткичга ега. Семизлик еса уйқунинг бу ноўрин хоссасига жуда катта қулайлик яратиб беради, чунки бўйин атрофидаги ёғ нафас олиш йўлларига босим ўтказиб ўз-ўзидан тунги шовқинни келтириб чиқаради.

Чекувчи одамлар уйқунинг бу тарздаги бузилишига чекмайдиган одамларга нисбатан кўпроқ дучор бўлиш еҳтимолига ега. Ҳудди шу нарса спиртли ичимликни истеъмол қилувчиларга, ундан ҳам кўпроқ сурункали равишда суиистеъмол қилувчиларга тегишли. Шунинг учун ҳам агар ичиш билан чекиш каби зарарли одатлар батамом ташлаб юборилса атрофдагиларга уйқудан ором олишга халақит беришни тўҳтатиш мумкин.

Гоҳида бу ёқимсиз товушларнинг сабаби аллергия ҳам бўлиши мумкин. Аллергия туфайли бурун-томоқ бўлиғи оқа бошлайди, бу еса ўз навбатида хурракни кучайтириб юборади. Бу ҳолда аллергияга сабаб бўлаётган аллергенни аниқлаб уни йўқотиш керак.Шундан кейин сиз чақалоқдай бемалол ухлашингиз мумкин.

Аслида, хуррак болаларда умуман учрамайди деб айтиб бўлмайди. Ёши 7гача бўлган болаларнинг 5 фоизида ҳам бу касаллик учраб туради. Агар олди олинмаса, болаларнинг ёши ўтган сайин бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил етиши мумкин.

Агар ота-онангиз ашаддий хурракдор бўлган бўлса сиз ҳам “олмадан узоққа думалаб кетмаганингиз” еҳтимоли жуда баланд, чунки хуррак авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтиши мумкин.
Америка Қўшма Штатларида ҳар йили чамаси 3000 киши уйқуда нафас олишнинг обструктив тўҳтаб қолиши туфайли оламдан кўз юмади.

Ҳар йили уйқунинг бузилиши ишлаб чиқаришларда кўнгилсиз ҳодисанинг рўй бериши ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиб кетиши ҳисобига корхоналарга 70 миллиарддан зиёдроқ зарар келтиради.
Уйқуда нафас олишнинг тўҳтаб қолишидан жабр кўрадиган одамлар бошқаларга нисбатан 7 баробар кўпроқ автоҳалокат қурбони бўлиб қолади.

Буюк Британиялик 60 ёшли пенсионер аёл Дженни Жерменнинг хуррак товуши самолёт шовқинидан ҳам баландроқ. Бу аёл хурраги овозининг баландлиги 111,6децибелга тенг, бу трактор двигатели товушидан 13 децибелга, поезд шовқинидан11 децибелга ва самолёт двигателининг шовқинидан 8 децибелга баландроқ.

Уинстон Черчилл коняк билан сигараларни жуда ёқтирарди. У кечаси шу даражада хуррак тортар едики, бечора рафиқаси отишма бошланди деб ўйлаб саросимага тушиб ётоқхонадан қочиб чиқиб кетарди. Уларнинг баҳтли оилавий турмушининг охирида Черчилл хоним умрини махсус овоз ўтказмайдиган изоляцияга ега бўлган ётоқхонада ўтказган.

Америка Қўшма Штатларидаги Саломатлик Миллий Институтининг тадқиқотлари шуни аниқладики, гравитациянинг йўқлиги астронавтларга уйқу пайтида хуррак отмаслик имконини берар екан. Коинот хирурги доктор ПолкАБC Неwс агентлигига ҳабар беришича, гравитациянинг пасайиши ҳисобига нафас олиш йўллари қийинчиликка учраган одамларнинг ҳолати сезиларли даражада йенгиллашади.

Бунинг моҳияти шундаки, Йерда тортиш кучи тил ва юмшоқ тўқималарни орқагаторган пайтида хуррак пайдо бўлади. Агар нафас олиш йўллари қисман сиқилган бўлса, бу юмшоқ тўқималар, “типирчилаб” хурракни келтириб чиқаради. Микрогравитация шароитида тил билан юмшоқ тўқималар томоқда орқага кетиб қолмайди, шунинг учун ҳам коинотда нафас олиш йўлларининг қийинчиликлари анча камайиб кетади. Демак хурракни ҳам вужудга келтирувчи ҳеч нарса йўқ.

Интернет тўғрисидаги кизикарли фактлар

 

Интернет тўғрисида

Бугунги кунда Интернет нима еканлигини билмайдиган инсонни топиш жуда қийин. Бутун дунё бўйлаб минглаб, балки миллионлаб одамлар интернетдан хатто телевизорга нисбатан ҳам кўпроқ фойдаланади. Ҳозирги ишчан одамларнинг деярли ҳар бири ижтимоий тармоқларда рўйҳатдан ўтган, хатто тиниб тинчимас бувижонлар ҳам интернетдан фойдаланишни ўрганиб олганлар. Аммо бу глобал компютер революцияси қандай рўй берди?

Замонавий дунё охирги 30 йил ичида интернециз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ўзгариб кетди. Бу нафақат аҳборот муҳити. Кўпчилик учун интернет тирикчилик қилиш манбаига айланиб қолди. Атиги қандайдир 20-30 йиллардан кейин есперт оптион платформасидан пул олиш учун фойдаланиши 1980 йилда ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган.

Бугун “Интернет” деб аталувчи ҲТМЛ протоколи, аслида ядровий мавзулар тадқиқотларининг натижаларидир. Дастлаб, ҳужжатлар алмашиш усули ўйлаб топилган еди. У гиперссилкалардан фойдаланишда жамлаган. Мана лойиҳадан кейин дунё узра “ўргимчак тўри” туғилган.

Бугунги кундаги интернетнинг асосида ётувчи технология узоқ 1960 йилларда Массачусец технология институтида туғила бошланган. Жўнатилган дастлабки хабар – “ЛОГ” сўзи бўлган. Нима учун? Фойдаланувчи “ЛОГИН” сўзини ёзмоқчи бўлган, аммо “Г” ҳарфи тармоқ учун ўта оғирлик қилган ва тармоқ ўчиб қолган.

Дунёдаги биринчи интернецайт 1990 йилда яратилган. Аниқроғи, браузер нима ва уни қандай ўрнатиш кераклиги ҳаммда шунга ўхшаш бошқа фойдали маълумотларни ўзичига олувчи оддий бир саҳифа бўлган холос. Унинг манзили қуйидагича бўлган: ҳттп://инфо.cерн.ч/ҳйпертехт/WWW/ТҳеПрожеcт.ҳтмл

Афсуски, Интернет тарихидаги илк саҳифа сақлаб қолинмаган. Дунё тармоғи пайдо бўлганидан орадан атиги 4 йил ўтиб фойдаланувчилар сони 50 миллионга йетган. Бундай аудитория тўплаш учун телефон фойдаланувчилари орасида 70 йилдан ортиқроқ, радиода деярли 40 йил, телевидениеда 13 йил вақт керак бўлган. Ҳозирги кунда еса, масалан Ангрй Бирдс ўйини яратилганидан 35 кундан кейин бу ўйиннинг дунё бўйлаб еллик миллиондан ортиқроқ одам ўйнаган.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ва мессеннжерларда кундалик мулоқотда фойдаланиладиган смайллар 30 йиллар аввал пайдо бўлган. Дастлабки смайлнинг тарихи жуда оддий. 1979 йилда електрон тарзда узатилган ҳиссиётни акс еттирувчи белги Кевин Маккензига тегишли. У қуйидаги кўринишда бўлган: “ -) “. У одам қиёфасига кам ўхшагани учун учун, орадан уч йил ўтиб Скотт Фалман яратгани мана бу кўринишда бўлган- “ : – ) ”Шу смайл меъёр бўлиб қолган. Демак, Смайлнинг муаллифи дастурчи Скотт Фалман ҳисобланади.

Японлар ҳам интернетда компютер ҳиссиётларини изҳор етишган. Кўпчиликнинг ҳисоблашларича уларнинг смайликлари одатдагисидан анча чиройлироқ кўринишга ега. ~~~?(???) — хайрли тонг, (^ _ ^)/~~ — кўришгунча ҳайр.

Видео материаллар сони бўйича енг жадал ривожланаётган сервислардан бири – ЁуТубе. Ушбу сервисга ҳар куни таҳминан 100 соатга тенг видео аҳборот юкланади. Бир кунда жойлаштирилган барча роликларни кўриб чиқиш учун бир киши таҳминан16 йил вақт сарфлаши керак.

Веб-камера биринчи марта Кембридж университетида синовдан ўтказилган. Қанчалар ғалати бўлса ҳам у оддий қаҳва қайтнатгичга қаратилган. Олимлар шу тарзда ўрнидан турмай қаҳва тайёр бўлишини мониторда кузатиш учун фойдаланган. Орадан саккиз йил ўтибшу қаҳва қайнатгич ким ошди савдосида таҳминан 200 минг Россия рублига сотиб олинган.

Интернет тармоғидаги биринчи реклама еълони 1994 йилда пайдо бўлди ва у бугунги кундагилардан ҳеч қолишадиган жойи йўқ. Реклама кампанияси “ёу wилл” деб номланган ва реклама берувчининг бош саҳифасига йўналтирган.

Ҳар куни жўнатиладиган 247 миллиард електрон хатларнинг ичидаги 81 фоизи соф спам.
Интернетга киришни тарқатиш бўйича дунёдаги биринчи ўринда Бермуд ороллари туради. Шунисига еътибор берингки, Япониядек жуда ривожланган мамлакат бу борада 22 ўринда туради.

Гоогле бош саҳифаси ҳозирги тақчил кўринишга ега бўлишининг асосий сабаби шундаки, Гоогле яратувчилари … ҲТМЛ белгилар тилидан бехабар бўлган ва оддий интерфейсни тез яратиш истагида бўлишган. Аслида улар хатто “Субмит” тугмачасини ҳам узоқ вақт шакллантира олмаганлар. Излашга буйруқни клавиатурадаги Енте ртугмачасини босиб жўнатилган. Бош саҳифа биргина излаш мисрасидан иборат бўлган.

Жуда ғалати ешитилса ҳам шуни айтиш керакки, дунё тармоғи махсус “калит”га ега бўлган йетти кишининг ҳимояси остида. Бу махсус шифр қисмларини сақлайдиган електрон карталардир. Хакерлар томонидан глобал тажовуз уюштирлган тақдирда исмлари сир сақланиб келаётган шу йетти киши тармоқни ўчириб қайта ёқиш учун дарҳол Америка ҳарбий базасига йетказилади.

Ўлик денгиз тўғрисидаги еътиборга лойиқ фактлар

 

Ўлик денгиз

Сайёрамиздаги оқова сувисиз ёпиқ ўта шўр сув ҳавзаларидан енг йиригига бежиз “ўлик” денгиз деб ном берилмаган. Унинг суви таркибидаги маъданли тузлар конценрацияси шу қадар баландки, унда на сув ўсимликлари, на балиқ, на бошқа бирорта организм яшай олади.

Бироқ, ўлик денгизда жуда узоқ бўлмаган вақт мобайнида чўмилиш фойдали бўлиши мумкиндир. Тузнинг консенрацияси сувнишу даражада “оғирлаштириб” юборадики, бу сув ҳавзасида шўнғиб бўлмайди, чўмилиш пайтида чўкиб кетиб еҳтимоли еса умуман йўқ, хатто сузишни билмайдиган одамлар учун ҳам. Буни ҳамма билади. Аммо “ўлик денгиз”га тегишли кўпчиликка номаълум, лекин жуда кизикарли бошқа фактлар ҳам мавжуд. Улар билан сизларни қуйида таништирамиз.

Нима учун Ўлик денгиз «ўлик» деб аталади?

Изроил билан Иорданиянинг чегараси бўйлаб дунёдаги енг кизикарли жойлардан бири – ўлик денгиз чўзилиб боради. Унинг қумли бўлмаган қирғоқлари дунёнинг барча бурчакларидан бу йерга минглаб туристларни чорлайди. Жуда қизиқувчан одамлар табиятнинг бу ажойиб мўжизасини ўз кўзи билан кўришни, шу билан бирга сувларида чўкиб бўлмайдиган денгизда бир чўмилишни хоҳлайди.

Шулар каби, бу жойнинг жуда ғалати номининг сири ҳам жуда ўзига тортади. Нима учун у бундай ваҳимали номга ега еканлиги ҳамма ҳам билавермайди.

Маълумки, Ўлик денгиз дунёдаги енг шўр сув ҳавзаси. Айнан маъданли туз туфайли сиз бемалол сокин сув юзасига ётиб олиб, чўкиб кетишдан қўрқмай бемалол севимли журналингизни ўқишингиз мумкин. Ўлик денгиздаги туз консенрацияси кишини ҳайратга солади – 1 литр сувга 270 граммдан ортиқроқ туз. Бу жуда ҳам кўп, чунки бошқа барча сув ҳавзаларида шўрлилик кўрсаткичи жуда кам ҳолларда 1 литрга 35 граммдан ошган.

Натрий хлорнинг бу даражадаги миқдори сув тиғизлиги кўрсаткичини салмоқли даражада кўтариб юборади, кейин еса ўз навбатида физика қонунлари ишга тушади – одам пўкак қопқоқдай сувдан ташқари, яъни тепага чиқарилади.

Айнан шу маъданда ҳам ушбу денгизнинг маъшум номланишининг сабаби яширинади. Бундай шўр сувда фақат жуда ноёб микрорганизмларнинг турлари яшай олиши ажабланарли емас. Балиқлар, моллюскалар, сув ўсимликлари тузнинг бу даражадаги миқдорини кўтара олмайди. Денгизга келиб тушса балиқлар хатто оғриқни ҳам сезмай бир сонияда ўлади, уларнинг қалин туз билан қопланган танасини тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлайди.

Дарвоқе, яҳудийларнинг иврит тилида у “Ям ҳа Мавед”, яъни “Қотил денгиз” деб аталади. Аммо Ўлик денгизнинг ваҳимали бўлмаган бошқа номланишлари – Қуёш денгизи, Лўт денгизи, Шарқий, Арава ва хатто Асфалт денгизи деган номлари ҳам бор.

Мана енди шу саволга йетиб келдик – бу денгизда шундай даҳшатли куч қайердан? Оддий қилиб айтганда – у йерда шунча туз қайердан пайдо бўлади? Номланиши каби буни ҳам осонлигича тушунтириб берса бўлади.Табиатан шундай бўлиб қолганки, Ўлик денгиз бу йерга оқиб келаётган барча дарёлар ва булоқлар учун қопқондай гап – сув ҳавзани ҳеч ҳам ташлаб чиқиб кета олмайди.

Яккаю ягона йўл– буғланишдир. Бироқ туз буғланмайди, у денгизда қолади. Шундай қилиб жуда кўп асрлардан бери бу сув ҳавзасида туз миқдори жуда ҳам кўпайиб кетган.

Кўриб турганингиздек, ҳозирги пайтдан анча аслар олдин одамлар бу сув ҳавзасига жуда мос ном қўйишган – Ўлик денгиз. Ўз катталиги туфайли бу кўл қадимий одамлар томонидан денгиз сифатида қабул қилинган, унда ҳаётдан дарак йўқлиги еса қўрқинчли номланишларнинг вужудга келишига сабабчи бўлган.

Яна бир рекорд. Ўлик денгизнинг қирғоғи дунё океанининг одатдаги сатҳидан 423 метр пастроқда жойлашган. Сайёрамизда бундан пастроқ қуруқлик ҳудудлари йўқ.

377 га тенг бўлган чуқурлиги бу сув ҳавзасини сайёрадаги барча шўр кўллар ичидаги енг чуқури сифатида намоён қилади. Авваллари Йернинг барча табиий сув ҳавзалари ичида Ўлик денгизнинг сувидаги маъданли туз консенрацияси енг баланди (33,7%) деб ҳисобланар еди. Кейин аниқланишича, бу кўрсаткич бўйича у билан бошқа яна иккита кўл тортиша олар екан – Джибутидаги Ассал кўли ва Антарктидадаги (тўлик музлаб қолган) Макмердо кўллар тизими.

Ўлик денгиз одам чўкиб кетмаслиги учун унинг юзасида туриб ҳеч қандай ҳаракат талаб қилинмайдиган ягона сув ҳавзаси емас. Америка Қўшма Штатларидаги Юта штатининг маъмурий маркази –Солт-Лейк Сити, яъни “шўр кўл шаҳри”нинг номланишига сабабчи бўлган Шўр кўл ҳам худди шундай фазилатга егалиги билан машҳур. Бироқ, Ўлик денгизда сувнинг тиғизлик кўрсаткичи баландлиги туфайли бу еффект анча ёрқинроқ намоён бўлади.

Дунё океанининг ўртача кўрсаткичидан 8,6 баробар баланд бўлган маъданли тузлар консентрацияси ўлик денгизини ҳаёт учун умуман яроқсиз қилиб қўяди. Унда фақатгина айрим микроорганизмлар яшай олади.
Ўлик денгизнинг узунлиги 67 километр, енг кенг жойи еса 18 километрни ташкил етади. Унга бир неча дарёлар келиб қуйилади (енг йириги – Иордан), лекин бирорта дарё ҳам оқиб чиқмайди. Бу сув ҳавзаси

Шарқий Африка йер қобиғи ёрилган жойларининг қоқ устида жойлашган.

Ўлик денгиз ва унинг қирғоғи жуда ноёб курорт-соғломлаштириш потенсиалига егалиги туфайли бу йерга жуда кўплаб туристлар келади ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаси билан боғлиқ тадқиқотлар олиб борилади. Ўлик денгизнинг суви маъданли тузларнинг ноёб йиғиндисини ўз таркибига олади, бу йердаги муҳитда умуман ўсимликларнинг гул чанги ёки бошқа аллергенлар йўқ, жуда паст жойлашганлик учун еса бу йерда атмосфера босими анча баланд, қуёшнинг нуридаги ултрабинафша нурланишнинг консенрацияси еса пастроқ.

Остеохондроз касаллигини даволаш учун енг қулай жойлардан бири Ўлик денгиз деб бемалол айтиш мумкин.

Библия манбаларига кўра шох Довуд бир қанча вақт айнан мана шу йерда жон сақлаб яширинган екан. Ўлик денгиз енг биринчи курорт ҳудудларидан бири сифатида машҳур. Бундан ташқари у турли маҳсулотлар учун: мумлаштириш пайтида ишлатиладиган малҳамлар, тиббий воситалар, ўғитлар ва ҳоказолар учун ҳом ашё манбаси сифатида хизмат қилади.

Айнан шу йерда табиий шароитда асфалт билан битум каби моддалар ҳосил бўлади. Маҳаллий қора сақич қадимдан миср мумияларининг мумиёлаш воситалари таркибига кирган. Ўлик денгизининг қирғоғи бўйлаб Йер юзидаги енг паст жойлашган автомобил йўли жойлашган. 90 шоссесининг аксарият қисми дунё океанининг одатдаги сатҳидан 393 метр пастроқда жойлашган.

Яхталар тўғрисида сиз билмаган 10 та факт

 

Яхталар тўғрисида

Кўркам, серҳашам ва қиммат яхталар ҳар доим ҳам ҳашамат ва кўнгил очиш воситаси бўлавермайди. Гоҳида улар анча фойдалироқ мақсадли вазифаларни бажаради. Лекин бу каби кемаларни шу тарзда ишлатилиши кўпроқ одатий қоидалардан истиснодир. Қуйида сизларнинг еътиборингизга суперяхаталар тўғрисида маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Енг аввало шунисидан бошлаш керакки, кемани доимо парвариш қилиш яхшигина маблағ сарфланишини талаб қилади.

Замонавий яхтани ҳамма обрўли бизнесменлар ҳам ҳарид қилишга қурби йетмайди. Бундай кемани сотиш олиш учун тузуккина мол-дунёга ега бўлиши керак, чунки унга егалик қилиш, доимий равишда шай ҳолатда ушлаб туриш учун парваришлаш нисбатан жуда катта сарф-ҳаражатга тушади.

Ҳарйили бундай емаларнинг егалари екипаж аъзоларига маош тўлайди ва кеманинг ҳаражатлари билан бирга улар йилига 200 минг АҚСҲ долларидан 4 миллион АҚСҲ долларигача пул сарфлайди.

Бунинг ҳаммаси яхтанинг узунлиги ва ундаги хизмат кўрсатувчи ходимлар сонига боғлиқ. Айнан шунинг учун ҳам яхтада сайр қилишни севувчиларга бу вазиятдан чиқишнинг енг яхши усули – моторли яхталарни ижарага олиш. Таассуротлар ўша-ўша, сарф-ҳаражатлар еса анчагина камроқ.

2. Музокаралар учун яхталар

Ғарб мамлакатларида яхталар ҳашаматнинг бир елементи, шунинг учун ҳам ўз нуфузлилигини намоён қилиш мақсадида сотиб олинади. Шарқий мамлакатларда еса бундай қайиқлар аксарият ҳолларда бизнес воситаси ҳисобланади. Кўпчилик мамлакатлар супер яҳталарни ишбилармон музокараларни ўтказиш ва келишувларни имзолаш учун ижарага бериш амалиётини қўлайди. Бошқа сўзлар билан айтилганда бу қайиқлар музокаралар учун заллар вазифасини бажаради.

3. Пол Алленнинг кемаси илм-фанга ёрдам беради

Миcрософт команиясининг таъсисчиларидан бири йирик ва албатта жуда қиммат яхтани сотиб олди. “Саккизоёқ” номли унинг кемаси хатта атом сувости кемалар билан бемалол таққослай олинадиган басавлат катталикка ега. Унинг бортида денгизга чиқиш учун маиший жиҳатдан жуда қулай бўлган ҳамма нарса мавжуд. Енг асосий фазилати еса унинг бортидаги вертолёт майдончасидир. Масалан, бугунги кунда бу яхтани Гоогле ижарага олган ва илм-фан мақсадларида фойдаланади.

4. Яхта — гараж

Замонавий яхталарда ҳаракатланиш воситаларини ҳам сақлаш учун жой йетарли. Бу тўлқинлар узра сайр қилиш учун оддий чанғилардан бошлаб, скутерлар ва турли қайиқлар бўлиши мумкин. Анча каттароқ кемалар еса ўз бортларида сувости кемалар, катерлар ва хатто вертолётни ҳам сиғдира олади. Кўп ҳолларда бу нарсалар кўнгилочиш ёки портга кирмаган ҳолда зудлик билан қирғоққа йетиб олиш мақсадларига хизмат қилади.

5. Ўта серҳашам яхталар кўпинча шарқда учрайди.

6. Яхтанинг екипажида мутлақо дам олиш кунлари бўлмайди.

Екипаж хатто яхта денгизга чиқмаган пайтларда ҳам ишини давом еттираверади. Бу турли бузилишларни олдини олиш ва кемани аъло даражада сақлаш учун жуда зарур бўлган шартлардан бири. Бундан ташқари яхтанинг егалари у портда турган пайтларда дам олиш мақсадида ундан фойдаланадилар.

7. Макдоналдсъгача вертолет билан!

Кўпчилик яхталарнинг екипажлари унинг егалари ва меҳмонлар учун енг юқори даражадаги хизматни кўрсатишлари шарт. Бу дегани, агар яхта денгизда бўлсаю унинг егаси Макдоналдсъдан фри картошкасини хоҳлаб қолгудек бўлса, екипаж бу истакни бажариш учун зудлик билан вертолётда газакхонага ёки кафега учиб бориб келиши керак бўлади.

Яхтанинг мавжудлиги – егасининг нуфузи билан бойлигидан дарак берувчи белги. Кеманинг узунлиги қанчалар катта бўлса унинг егаси шунчалар бадавлат ҳам бўлади.

9. Ҳашаматнинг чегараси йўқ

Кўпчилик бой-бадавлат одамларнинг тоғдай пулари бор, шунинг учун ҳам гоҳида улар бу пулларни қайерга сарфлашни билмайдилар ҳам. Натижада улар ўта серҳашам кемаларни сотиб олади. Бироқ, инсон табиати шунақаки, у ҳеч ҳам тўмайди ва албатта ш истаги пайдо бўлади.

10. Оддийдан ҳам оддий – сув устидаги шаҳар.

ПайПал раҳбарларидан бири Питер Тил бир қанча вақт аввал бортида замонавий шаҳар қурилиши шарт бўлган ноанъанавий яхтанинг яратилишига сармоя киритди. Дастлабки маълумотларга қараганда бундай кеманинг катталиги нефт ташувчи танкернинг катталигига тенг бўлиши кутилган.

Шашлик тўғрисида кизикарли фактлар

 

Шашлик тўғрисида

“Шашлик” сўзи рус тилига қрим татарлардан таҳминан 18 асрда кириб келган, аммо жуда ўзгариб кетган. “Шиш” сўзи сихни англатади, “шишлик” сўзи еса “сихламоқ” маъносини билдиради.

Шашликнинг онаватани тўғрисида жуда фаол баҳслар ҳамон давом етиб келади, лекин шунга қарамай, унинг Шарқдан келган дея ҳисобланишини билишнинг ўзи жуда ёқимли. Айримлар уни туркларга оид дейдилар. Номланишдаги ноаниқлик шунга олиб келдики, турли мамлакатларда бир ҳил таомнинг номи турлича аталади.

Шашлик дастлаб қайерда пайдо бўлганини излашнинг фойдаси йўқ. Қадим замонларданоқ одамлар олов ёқиш усулларини ўрганиб олганларидаёқ гулҳанда пиширилган гўштни тановул қилган. Бироқ барибир бу таомнинг ватани Шарқ: Ерон, Ироқ, Ливан, Кавказ деб ҳисоблаш одат тусига кирган. Балки, айнан шарқий анъаналарга кўра бу таом доимо жуда хушбўй ва тўйимли чиққан.

Ҳозирги пайтда кўмир чўғларида пиширилган деярли ҳар қандай гўштни “шашлик” дейилади. Аслида шашлик – шунчаки қовурилган гўштнинг ўзи емас, у ўзининг қонун-қоидалари ва қатъий тақиқларига ега бутун бир маросим тартиби. Шашлик кўп жойларда 18 асрдан олдин ҳам маълум бўлган, фақат у бошқача ном билан, аниқроғи “бурама” дебаталган. 16-18 асрларнинг “Шоҳона таомлар” тавсифларида таърифларида “бурама” товуқлар, ўрдаклар, гўшт ва қуёнлар тилга олиниб ўтилган.

Арманистонда шашликнинг номи “харарвац”, Озарбайжонда еса “кабоб”, Ҳиндистонда ва Покистонда “кебаб”, Туркияда“шиш-кабоб” дейилади.Гўштдан тайёрланган шу таом сихларга терилиб кўмир чўғларида тайёрланади. Ғарбда ва Америкада “бурама” таомлар “ўгирилма”га айланган, у йерда гўштни “барбекю” дея аталадиган кабоб қўрадаги панжарада пишириш одат тусига кирган.

Африканинг айрим ҳудудларида аборигенлар шашликни ўпка – жигардан тайёрлаб пиширадилар. Грузияда енг нозик меҳмонлар учун қуритилган ток новдасида “мцвади” тайёрланади. Сихдаги кичик гўшт бўлакчаларини пишириш Жанубий Шарқий Осиёда: Таиланд, Малайзия,Индонезияда ҳам кенг тарқалган ва бу йерларда унинг номи “сатай” дейилади.

Шунингдек Лотин Америкасида ҳам шашлик тайёрлаш анъанаси мавжуд. Масалан, Бразилияда у “шураска” номини олган. Гўштнинг йирик бўлагини сихдан ўтказиб очиқ олов устида пиширилади. Устки қатлам қовурилиб бўлганидан кейин бу қатламни катта ва жуда ўткир пичоқ билан ликопчага кесиб, аниқроғи қириб олинади ва янги қатлам пишгунига қадар қовуриш давом еттирилади.

Япония, Хитой, Индонезияда гўшт найзачаларга ўтказилади (ўткир ёғоч таёқчалари), қиздирилган мойда қовурилади, кейин қайлага бир ботириб олиниб дастурхонга тортилади. Японияда шашликни тайёрлаш учун биринчи навбатда денгиз махсулотлари (темпора)дан фойдаланилса ҳам, японлар кўмирда жуда камдан-кам таом пиширишади.

Уларнинг ҳисоблашларича кўмир ўз ичига турли ҳидларни тортиш фазилати бор,ёнганида еса бу ҳидларни у таомга сингдириб юбориши мумкин. Шу учун ҳам, японлар очиқ оловда пиширилган шашлик билан бирга албатта маринадланганзанжабилни истеъмол қиладилар – у бегона ҳидларни йўқотиб ташлар емиш.

Маринадланган қўй гўштининг кичик бўлакчалари Афғонистондан Марокашгача кўп мамлакатларда тайёрланади. Франсуз тили кенг тарқалган Шимолий Африкада уни “брочеттес” деб аташади. Бу мамлакатлар асосан саҳроларда жойлашгани туфайли шашлик тайёрлашга кетадиган кўмир ўрнида саксовул ва шамшоддан фойдаланилади. Бундай кўмир жуда қайноқ, ёниши жуда узоқ давом етади, ҳамда ўзидан муаттар тутун таратади.

Корейс таомномасида «орикогикуи»(шашлик из утки) номли таом бор. Уни тайёрлаб биртатиб кўришни Сизга ҳам тавсия қиламиз. Зираворлар, кўкатлар ва қанд толқонини сепилган ўрдакни очиқ оловда ҳам, духовкада ҳам пиширса бўлади.Гўштни пишиб йетилишидан ортиқ қиздириш ярамайди, чунки бу ҳолда унинг мазаси йўқолади.

Венгрияда, Сакешфехирвар шаҳрида бир қалъа бор. Бир вақтнинг ўзида хайкалтарош, меъмор ва мусаввир бўлган биттаю битта одам бу қалъани икки ўн йиллик давомида қурди ва уни ўз қалбининг ягона маликаси – қаллиғига бағишланган жозибадор ҳайкалар-у суратлар билан тўлдирди. Айтилишича, жуда ҳам мазали таом – қароқчилар жаркопини шу аёлдай бошқа бирор киши тайёрлай олмас еди. Таом кавказ шашлигига ўҳшар ва у каби сихда тайёрланар екан.

Фақат сих найзачага жавдари нон, гўшт, дудланган думба ёғи ва яна гўшт бўлаги, сўнгра яна нон қадалар екан. Маҳаллий ошпазлар ҳозирги кунда ҳам кучли севги туфайли барпо етилган бу мислсиз қалъа – Муҳаббат қасрига ташриф буюрган туристларни “қароқчилар жаркопи” билан меҳмон қилиб келмоқдалар.

Шашлик– табиат қўнидаги дастурҳон атрофида бир йиғилиб олишга арзийдиган ягона таом. Унга ҳамроҳ бўлиб фақат янги помидор, кўмирда пиширилган сабзавотлар,кўкат, пишлоқ, зираворлар, кўк пиёз ва мусаллас хизмат қилиш мумкин. Шашликнинг мазасидан бошқа ҳеч нарсанинг мазаси ўтиб тушмаслиги керак, ундан ва фақат ундан завқланмоқ керак, шунинг учун ҳам, меҳмонлардан ҳар бири тўйиб лаззатланиши учун гўштнинг миқдори йетарлича бўлиши керак.

Гўштни истеъмолга яроқли исталган суюқликда ивитилса бўлади. Азалий халқ усули – сиркада ёки мусалласда ивитиш енг яхши усуллардан емас. Сирка, гўштни анча юмшатишига қарамай, унинг табиий мазасини қисман бўлсада, йўқотади. Умуман айтганда, мусаллас ҳам.

Қрим татарлари гўштни қатиқда ивитадилар. Бундан ташқари газланган сувдан ҳам фойдаланса бўлади. Бугунги кунда бу мақсадда маёнез, кетчуп, пиво, турли шарбатлар – масалан анор шарбатини қўллаш қулай.
Австралияликлар шашликнинг ўткир таъмли чойда ивитади. Гўшт бўлакчаларини бир бирига жуда жип жойлаб ўтказиш керак. Кўмир қизиган бўлса, юмшоқ, пушти гўшт бўлакчалари лаққа чўғлар узра қизара бошлайди.

Венгрия ҳақида кизикарли фактлар

 

Венгрия ҳақида

Венгрия – ўзига ҳос мамлакат. Ажойиб об-ҳаво шароитлари, суратлардаги каби мукаммал узум шодалари ва ёрқин қуёш… Бир замонлар бу мамлакат Австрия-Венгия империяси таркибига кирган, бугун еса уни мустақил давлат сифатида билишади. Венгрия, хусусан давлат пойтахти Будапешт шаҳри ҳамиша сайёҳларни ўзига жалб қилиб келган. Кўплаб сайёҳлар мазкур мамлакатга ташриф буюргач ўз яшаш жойларини ўзгартириш ҳақида ҳам ўйлаб қолишади.

Мамлакат тарихи 896 йилдан бошланади ва айнан шу сабабли мазкур ҳудуд Йевропанинг енг тарихий давлатлари рўйхатидан мустаҳкам ўрин олган.

Кўп ҳолларда “Кичик денгиз” дея аталувчи Балалон кўли Йевропа қитъасининг марказий қисмидаги енг катта сув кўл саналади. Мазкур сув ҳавзасининг асл гўзаллигидан баҳраманд бўлиш учун мамлакатга минглаб сайёҳлар ташриф буюришади.

Мамлакат аввалдан ўзининг илиқ об-ҳаво шароитлари билан ном қозонгани учун Венгрия ҳудудида жойлашган ва инсон организмини соғломлаштиришга йўналтирилган кўплаб курортлар ҳамиша одам билан гавжум.

Венгриядаги енг узун кўприк “Ўн аркали” бўлиб, уни “Хортобад” паркида кўришингиз мумкин. Кўприк узунлиги еса 167 метрни ташкил етади.

Венгрияликлар замонавий ручканинг яратилиш жараёни ўзларига тегишли еканлиги билан ғурурлансалар арзийди. Бундан ташқари кўпчиликка маъқул келувчи машҳур “Кубик рубик” бошқотирмасини ҳам айнан венгриялик олимлар ўйлаб топишган.

Венгриянинг машҳур “Херенд” компанияси қўл меҳнати билан яратилувчи бетакрор шиша идишларни ишлаб чиқаради ва унинг маҳсулотлари бутун дунё бўйлаб ҳаридоргирлиги билан ажралиб туради.
Будапешт метроси қадимийлик борасида Лондоннинг йер ости транспорти билан бемалол беллаша олади. Мазкур давлатдаги илк метро поездлари кўп йиллар аввал, аниқроғи 1896 йили пайдо бўлган. Айни кунларда Венгрия метроларида рус инженерлари узоқ муддатли шартнома асосида меҳнат қиладилар.
Венгрия давлати вакиллари Нобел мукофотини деярли барча йўналишлар бўйича қўлга киритиб бўлишган. Фақатгина бир йўналиш – “Тинчлик ўрнатганлиги учун” йўналиши бундан мустасно ҳолос.

Аҳоли вакилларининг таълим даражаси ва кучли билими ҳақида гапирадиган бўлсак, ушбу кўрсаткичлар беҳад юқори еканлиги билан кишида унутилмас таассурот қолдиради.
Маҳаллий аҳоли вакиллари пазандачилик бобида ҳам жуда маҳоратлидирлар, улар деярли ҳар бир таомга паприка қўшишни яхши кўришади.

Венгрия ошхонаси ўз гуляши билан ҳам машҳур, аммо ушбу мамлакатда гуляш деганда димланган гўштни емас, мазали шўрвани тушунишади.

Венгриянинг вино ишлаб чиқариш соҳаси ҳам жуда ривожланган. Маҳаллий усталар томонидан тайёрланган кўпикли ичимликлар еса ҳатто қиролларнинг ҳам назарига тушган.
Мамлакатниг солиқ тизими жуда қатъий тартибда бўлиб, бу йердаги қўшимча нархлар учун учун 27% солиқ белгиланган.

Венгер тилининг кўп сўзлари рус тилидаги сўзларга ўхшаб кетади, фақатгина айтилиши ва маъноси бутунлай ўзгача кўриниш касб етиши мумкин. Мисол учун “бассейн” сўзи венгер тилида ҳақоратлаш маъносида келади.

Венгерлар фикрича, гречка қушлар учун ажойиб йегулик, аммо унинг инсонлар томонида истеъмол қилиниши мутлақо мумкин емас. Шу сабабли Венгрияда гречкани фақатгина зоомагазинлардан топиш мумкин, одатдаги каби озиқ-овқат дўконларидан емас.

Будапештга борган сайёҳлар кўчалар бўйлаб пойтахт трамвайида саёҳат қилиш имконини қўлга киритадилар.

Венгрия аҳолиси вакиллари чўчқаникидан бошқа ҳеч бир турдаги гўштни турларга ажратишмайди, шунингдек улар бир ҳил саломлашиб, бир ҳилда хайрлашишади.

Йевропа қитъасидаги енг катта синагога Будапештда жойлашган бўлиб, ушбу ибодатхона ўз ичига бир вақтда 3000 кишини сиғдира олади.

Пойтахтдан учналик узоқ бўлмаган йерда жойлашган Холлокё қишлоғи кўп йиллардан буён ўз кўринишини ўзгартирмайди, бу жиҳат еса ҳар йили минглаб сайёҳларни мазкур маскан томон бошлаб келади.
Кизикарли фактлар: Дунёдаги енг ғаройиб тўй саройлари

ФХДЙО – миллионлаб севишганлар оила қурадиган жой. Шу сабабли бугунги мақоламизда айнан шундай турмуш қуриладиган Саройлар ҳақида сўз боради.

Яқин вақтлардан буён Татаристоннинг белгиси Казандаги Оила маркази бўлди. У катта бино бўлиб, айнан шу бино туфайли шаҳар ўз номини олган деган фикр бор. Бинода шу билан бирга яна шаҳар ФХДЙО бўлими ҳам бор.

2007 йилда қурилган Москва манзарали кўприги ўзининг ажойиб архитектура дизайни билан ажралиб туради, унинг чўққисида осма кабина ҳам бор. Айнан унда 2013 йилда енг ноодатий Турмуш қуриш саройи очилган.

Россиянинг пойтахти ҳақида сўз кетганда шимолий Питернинг пойтахти Пушкиндаги гўзал саройни еслатмай иложимиз йўқ. Катта зал, ажойиб манзара.

Грузиянинг Батуми шаҳрида денгиз бўйи булварида кичик ФХДЙО бор. Шунга қарамасдан бу миниатуре павилион енг ғайриоддий бинолардан бири ҳисобланади. Ҳар қалай архитектура борасида. Қайси томонидан томоша қилишга қараб бино то чўчқани то чиғаноқни еслатади.

Грузиянинга пойтахти Тибилисидаги иморат еса бошқа гап. Ушбу бино совет даврида қурилган бўлиб, саройга кўпроқ ўхшайди. Тоғ бағрида жойлашган ушбу иморат, шаҳар хавфсизлигини ҳимоя қилувчи қалъага ўхшайди.

Енг машхур хрустал сарой 1854 йилдан 1936 йилгача Лондонда мавжуд бўлган. Аммо бундай иморат Шотландиянинг Глазго шаҳрида ҳам қолган екан. Баҳайбат қишги сарой Жамоат маркази ҳисобланади, унда Глазгонинг асосий ФХДЙОси жойлашган.

Ню Ёркда тўй маросимларини стационар транспортларда ўтказиш урф бўлмоқда, масалан автобуслар, лимузинлар маҳсус жиҳозланади. Уларда бир йердан иккинчи жойга юриб, маросимни нишонласа бўлади.
Лас-Вегас атрофларида ташландиқ Нелсон шаҳарчаси бор, би йерда кончилар қишлоғИ бўлган. Аммо яқин дамларда ушбу шаҳарча тўй маросимлари учун туристик жойга айланди. У очиқ осмон остидаги баҳайбат ФХДЙО бўлими бўлди.

Сиетлдан 30 км узоқликда тоза ўрмонда ажойиб тўй майдони жойлашган. Бу сарой емас, бу дарахтдаги уй, унга осма кўприкдан борса бўлади. Хавфсиз емас, лекин жуда романтик.

Ню Жерсида еса тўй саройида баҳайбат аквариумда жойлашган, унда денгиз оламининг ранг баранг вакиллари яшайди. Жуфтлик ажойиб манзара ўртасида бўлади.

Барибир ҳам Лас Вегасни тўй шаҳри деб аташ маъқулроқ! Ахир бу йерда турли хилдаги тўй саройлари жойлашган. Масалан, Елвис Пресли стилидака ясалган майдонда турмуш қуришингиз мумкин, ундан кейин еса шаҳар бўйлаб пушти автомобилда айлансангиз ҳам бўлади.

Кизикарли дунё: Сайёрамиздаги енг таъқиқланган жойлар

 

Кизикарли дунё

Замонавий технологиялар ривожланишига қарамай Йер юзида учиб, юриб ёки сузиб бориш мумкин бўлмаган жойлар ҳам бор еканлигини тасаввур қилиш қийин. Бироқ, сайёрамизда ҳозир ҳам туристлар умуман бора олмайдиган бурчаклари ҳам бор екан.

Ватикан махфий архивлари

Ушбу архивда давлат хужжатлари, хатлар ва бошқа кўплаб қимматли қоғозлар сақланади, уларни католик черкови узоқ минг йиллар давомида сақлаб келган. Ватиканнинг махфий архивлари дунёдаги енг ¬йетиб бўлмас обйетклардан бири ҳисобланади, лекин ҳар доим ҳам ундай бўлмаган. 1881 йилда Папа Лев ХИИИ бир неча изланувчиларга архивдаги хужжатлар билан танишишга рухсат берган.

У пайтлар фақат юқори квалификацияланган олимлар ушбу жойга киришга рухсат олиши мумкин еди. Ҳар бир танланган ташриф буюрувчи қоидаларга қатъий амал қилиши керак бўлган, нимани ўрганиши мумкинлиги еса регламентланган.

Шимолий Сентинел ороли, Ҳиндистон

Шимолий Сентинел ороли Андаман ороллар гуруҳига мансуб бўлиб, Ҳиндистонга тегишли. Орол ўзининг тегилмаган пляжлари ва ажойиб табиати илан танилган. Шунга қарамасдан оролнинг маҳаллий аҳолиси жуда агрессив ва оролга қадам босмоқчи бўлган одамга ҳам ўта агрессив муносабатда бўлади. Улар нафақат алоқага киришишдан бош тортади, балки чақирилмаган меҳмонларнинг бир нечасини ўлдиришган. Ушбу орол туристлар учун ман етилганлиги бежиз емас. Уларнинг хафвсизлиги учун абатта.

Ласко ғори, Франсия

Ласко ғори Франсиянинг жанубий-шарқида жойлашган ва ўзида қадимий санъатнинг 900 та намунасини ўзида сақлайди, йер ости тизимидаги ажойиб ҳаво сиркуляцияси сабабли намуналар жуда яхши сақланиб қолган. Бугун ушбу обйект муҳим палеолит асарларидан бири ҳисобланади ва уни “Қадимий ҳаётнинг Сикстин капелласи” деб аташади.

1963 йилдан бери бу ғорга кириш таъқиқланган, чунки туристлар сабабли ғорга замбуруғ кириб қолган, у еса Ласкодаги уникал екосистемани бузар еди. Будан ташқари кўплаб одамлар чиқарадиган карбон диоксиди, қоядаги расмларга ёмон таъсир қила бошлади, сув ўтлари ва мўғал боса бошлади. Одам таъсири жуда ушбу тарихий омонатга ёмон асорат беради. Шу сабабли ғорга дам кириши таъқиқланган. Ҳар икки ҳафтада махсус гуруҳ келиб, деворларни замбуруғлардан тозалайди.

Зона 51, Невада, АҚШ

Невада чўлида беркитилган Зона 51 – бу АҚШнинг махфий ҳарбий базаси, унинг мақсади оммага маълум емас. Ушбу база ҳудудида нима бўлаётгани ҳақида ўта қизиқувчан америкаликлар ўз фикрларини билдириб, ўзга сайёраликлар ўрганилади дейди. Аслида еса бу базада учар аппаратлар ва юқори технологиялар устида тажрибалар ўтказилади. Зона 51 га кириш қатъий таъқиқланган, унинг панжараси ортида бўлаётган ишлар, оддий фуқаролар кўзи учун емас.

Сюрцей, Исландия

Ушбу кичик вулқон ороли Вестманнаейяр архипелагига киради ва Исландиянинг жанубий қирғоқларида жойлашган. Сюрцей сайёрамизнинг енг ёш оролларидан, у 1963 йилдан 1967 йилгача бўлган вулқон активлиги пайтида пайдо бўлган. Оролга кириш қатъиян таъқиқланган, олимларнинг маҳсусгуруҳи бундан мустасно. Бунинг сабаби оролга ўзига ҳос екосистемани яратиш учун мос шароит яратиш еди.

39 хона, Шимолий Корея

39 хона- Шимолий Корея диктаторлари династияси, Ким оиласи билан боғлиқ махфий ташкилот. Махфий департмент ҳукумрон оилани ва ҳукумат аъзоларини молиялаштиради. Молиялаштириш қонуний ва ноқонуний йўллар билан амалга оширилади. Айтишларича структура наркотик савдоси билан шуғулланади ва Швейсарийдаги махфий ҳисоб рақам орқали пулларни ўтказади. 39 хона Шимолий Корея меҳнат партиясининг Пхеняндаги биносида жойлшган деган фикр мавжуд.

Свалбард Умумжаҳон уруғлар банки

Норвегияга қарашли Свалбард архипелагидаги оролнинг тоғ бағрига яширилган ушбу банкда уруғ фонди мавжуд. Бу бутун жаҳон ўсимликлари уруғларини сақлайдиган махсус жойдир. Унда 4.5 миллион уруғ намуна сақланишга мўлжалланган. Ҳозирда бу йерга фаақат бир миллион уруғ киритилган.

Вумер синов полигони, Австралия

Аввалги космодром ва ҳозир Вумер полигони, яна Вумер таъқиқланган ҳудуд номи билан машхур, -бу ҳарбий технологиялар тажрибаси ўтказиладиган енг катта комплекс ҳисобланади. Унинг майдони – 122 минг квадрат километр. Космодром Австралиянинг жанубида? Аделаидадан 450 км шимолий-шарқда жойлашган. Полигон 1947йилда таъқиқланган, бироқ Вумер полигони ҳудидда оддий фуқаролар ҳам киритиладиган жойлар бор, масалан маҳаллий музей.

Метро-2, Россия

Д-6 код номига ега бўлган Метро-2 – Москвадаги жамоат метрополитенига параллел равишда қурилган махфий йер ости тизимлари.Махфий бункерлар Сталин пайтида яратилган, ва тахминларга қараганда у бир неча муҳим давлат ва административе биноларни бирлаштиради, шулар жумласидан Кремл, ФСБ Москва бошқармаси, Аеропорт Внуково-2, Хавфсизлиги кенгаши ва СНГ нинг антитеррористик маркази.

Кока-кола рецепти омбори, Жоржия штати, АҚШ

Бутун дунё танийдига Кока-кола ичимлигининг рецепти бу сайёрамиздаги енг муҳим хўжалик сиридир. Ичимликнинг рецепти Атлантадаги махфий сейфда, Wорлд оф Cоcа-Cола музейида сақланади. Обйект жиддий қўриқланади ва унга кириш фақат компаниянинг юқори бошлиқларига мумкин. Ичимлик формуласи – Кока-коланинг 125 йиллик тарихи, у нафақат таъм билан балки хотиралар билан ҳам боғлиқ.

Илон ороли, Бразилия

Ушбу жойнинг расмий номи Кеймада-Гранди, лекин кўпинча уни илонлар ороли деб аташади. У сатн Паоло қирғоқларида жойлашган ва унда жуда кўп илонлар борлиги билан танилган. Бутун дунё бўйича фақатгина шу йерда енг хавфли илонтури яшайди – орол ботропси. Ушбу илоннинг захри шунчалик захарлики, у одам териси ва баданини еритиб юборади. Бразилия ҳукумати хавфсизликни ўйлаб Кеймада-Грандига боришни таъқиқлаб қўйган.

“Wҳитеъс Гентлеман CЛуб” аристократлар клуби, Лондон, Буюк Британия

Лондоннинг марказида Сент Жеймс кўчасида Wҳитеъс Гентлеман Cлуп жойлашган – бу Британиядаги балки дунёдаги енг ексклюзив клуб ҳисобланади. Ушбу жой 1693 йилда яратилган, бироқ ҳозирга қадар қонун ва қоидаларига қаттиқ амал қилади, бу йерга фақат танланган еркаклар кира олади. Ушбу клубнинг доимий ташриф буюрувчилари қаторида шаҳзода Чарлз, шаҳзода Виллиям ва Том Стейси ҳам бор. Бу клубга аъзоликни сотиб олиш ёки сўраб олиш мумкин емас, бу клубга таклифномани фақат овоз бериш орқали танланганларгина олади.

Норт-Бротер ороли, Ню-Ёрк, АҚШ

Норт-Бротер Ист Ривер бўйида жойлашган бўлиб Ню-Ёркка қарашли. БУ енг машхур ташлаб кетилган ва аянчли ўтмишга ега жой. 1885 йилдан бери бу йерда карантин шифохона жойлашган, айнан шу йерда Тифозли Мери яшаган (биринчи иситма тифи пайдо бўлган одам). 1950 йилда касалхона наркоманар учун реабилитация госпитали бўлган. Ҳозир бу йер ташландиқ жой, фақатгина майда қушлар учади. Одамларга еса кириш ман етилган.

Жосуслик музейи, Хитой

Хитойнинг ғарбида Нанченгеда жойлашган миллий хавфсизлик музейи – ушбу музей жосусликка бағишланган ва унга кириш фақат Хитой фуқароларига мумкин. Чет ел фуқаролари музейга киритилмайди. Музей бошқарувчиси айтишича ундаги експонатлар ўта ҳиссиётли туристлар учун емас, фуқароларга ҳам музей експонатларини суръатга олиш ман етилади.

Англия олтин банки

Бирлашган қиролликнинг марказий банки Тренд-стрит кўчасида, Лондонда жойлашга ва бу йерда дунё мамлакатларининг 20% олтин захираси жойлашган. Англия банкида 5 134 тонна олтин ва 248 миллиар доллар нархига тенг қимматбаҳо металлар сақланади! Бу йерга кириш фақат белгиланган одамларга, ҳимояда одатий темир калит ва елеcтрон қулфлар бор.

Дулсе махфий базаси, Ню-Мексико, АҚШ

Коларадо чегараси яқинида, Ню Мексика штати шимолида 2600 тагина аҳоли яшовчи Дулсе шаҳарчаси бор. Ушбу шаҳар тагида бутун бир махфий база бор ва у йерда ғайритабиий тажрибалар ўтказилади деган теория мавжуд. Ушбу теория тарафдорлари базада одам ва ҳайвонларнинг гибридлари яшайди деган фикрда, шулар жумласидан ўзга сайёраликлар ҳам. Ҳукумат албатта ҳаммасини рад етади.

Межгорйе, Россия

Межгорйе – Жанубий урал тоғлари орасида жойлашган рус шаҳарчаси, айтишларича бу ерда ядровий баллистиc ракеталар сақланар екан. Шаҳарни икки ҳарбий баталён қўриқайди, албатта чақиқилмаган меҳмонлардан. Расмий ҳукумат бундай фикрларга ҳеч қандай мунозара билдирмади,бироқ ғарб вакиллари айнан шу йерда ракеталалр бор ва улар исталган вақтда масофадан туриб бошқарилиши мумкин деб ҳисоблайди.

Чичен-ица пирамидаси,Мексика

Чичен-ица Мексикада енг сақланиб қолган майя сивилизацияси шааҳрларидан бири. Бу ерхеологик обйект Юкатан ярим ороли туристлари орасида жуда машхур. Ҳар йили бу шаҳарни 1.5 миллион одам томоша қилади. Бироқ майяларнинг шаҳардаги Кукулкана пирамидасига кириш мумкин емас. Уни 2006 йилда ёпишган, бунга сабаб турирт қизнинг пирамидадан тушаётганда йиқилиб ўлганидир.

Маунт Уетер, Виргиния, АҚШ

Вашингтондан 74 км узоқликда йер остида АҚШ Маунт Уетер махфий йер ости базаси мавжуд. Штаб миллий ҳалокат вақтида юқори лавозимли кишиларни ҳимоя қилиш учун яратилган. База автоном ҳаёт учун керак бўладиган барча нарса билан жиҳозланга, ошоналардан бошлаб шифохона, рекреационҳудудлар ва електростансия, крематорияларгача. Бункер қуролланган аскарлар, токли панжаралар ва тиканли симлар билан ҳимояланади ва унга яқинлашишда огоҳлантириш белгилари мавжуд.

Херд ороли, Австралия

Бу сайёради енг сивилизациядан олис жойлар. Херд ороли Мадакаскар ва Антарктика ороли ўртасида жойлашган, сиёсий томондан Австралияга қарашли. Архипелагда иккита актив вулқон мавжуд, унинг қуруқлиги еса тоғ жинслари ва вулқон дебрисидан иборат. 1996 йилда австралия ҳукумати Хердни миллий хазиналар рўйхатига киритиб, унга махсус рухсатнома билан кириладиган қилди. Бу йўл билан ҳукумат оролнинг нозик табиатини сақлаб қолмоқчи.

Правчиска дарвозаси

Правчиска дарвозаси – Чехиянинг енг еътиборга сазовор жойларидан бири, у Йевропадаги енг катта қумли дарвозалардан бири. 1982 йилдан бошлаб ушбу қояли аркага туристларга ман етилган, сабаб қояга оғирликни камайтириб ерозияни секинлаштириш. Бироқ арканинг бузилиши ҳозиргача давом етмоқда, геологларнинг тахминича яқинда у қулаб тушади ҳудди Азур ойнасига ўхшаб (бу арка 2017 йилда қулаган).

Повеля ороли, Италия

Ушбу орол Италия шимолида, Венеция ва Лидо ўртасида жойлашган. Повеля – қўрқинчли ўтмишга ега, бориш таъқиқланган жой. Қачонлардир бу йерда ўлат билан касалланганлар учун карантин касалхонаси бўлган. Айтишларича кичик қуруқлик бўлагида 160000 касалланган одамлар яшаган, уларнинг кўплари умрларининг охрги кунларини шу йерда ўтқазган. Тахминан йернинг 50% одам қолдиқларидан иборат. Карантин шифохонасидан сўнг бу йерда жиннихона очилган ва миш-мишларга қараганда улар қийноққа солиниб, ўлдирилган. Жиннихона ёпилгандан сўнг еса бу оролга ташриф буюриш таъқиқланган.

Син Ши Хуанди қабри, Хитой

Син династияси асосчиси, Хитойнинг биринчи императори Син Ши Хуанди қабри Марказий Хитойдаги тепалик тубига яширинган. Ушбу мозор қийин йер ости тизимлари ғорларидан иборат. У императорга нариги дунёда керак бўлиши мумкин бўлган нарсалар билан тўлдирилган. Ҳукмдор қабри қазиб олинмаган. Бу аждодларга ҳурматни билдиради ва ҳукумат археологик изланишларни ман қилган.

Диего Гарсия, Ҳинд океанидаги Британия ҳудуди

Ушбу орол екватордан жанубга Ҳинд океанида жойлашган ва кўринишидан тропик курортга ўхшайди. Бироқ 1973 йилда Британлар маҳаллий аҳолини куч билан қувиб юборгандан кейин, бу йерда ҳарбий база очилган ва унга кириш таъқиқланади.

Форт Бхангар, Ҳиндистон

Форт Бхангар Раджистонда жойлашган ва у ХВИИ аср еҳромларини намойиш етади. ҲИндлар бу йердан қўрқади, чунки унда арвоҳлар яшайди деб ҳисоблашади. Мамлакат ҳукумати ушбу қадимий шаҳарни расмий арвоҳлар макони деб атаган ва бу еҳромларга ташриф буюриш қатъий регламентланган. Туристлар Фортга тунги вақтда кела олмайди, маҳаллий аҳоли айтишича бу қоидани бузган ҳеч ким хали қайтиб келмаган.

(Visited 2 004 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика