Дунёнинг енг ҳашаматли ва қиммат пойездлари

Дунёнинг енг ҳашаматли ва қиммат пойездлари

Дунёнинг енг ҳашаматли ва қиммат пойездлари

 

Бундай пойездларда юришнинг ўзи бўлмайди. Чунки уларнинг чипта нархи ақл богвар қилмас саражада қиммат ва оддий пойездларникидан бир неча ўн ва ҳаттоки юз баробар қимматдир. Аммо қурбингиз йеца ҳамда чўнтагингиз кўтарса, бундай ҳашаматли пойездларга ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам чиқиб, саёҳат қилиб келишингизни маслаҳат берган бўлардик, чунки бу шунга арзийди – бундай саёҳат бир умр есингиздан чиқмайди.

Юқорида айтиб ўтканимиздек, бундай серҳашам пойездга чиқишнинг ўзи бўлмайди – гап фақатгина унинг чипта нархида емас. Баъзи дабдабали пойездлар йўналиш бўйича йилига бир мартагина чиқишлари мумкин. Бундай пойездларга чиқишни хоҳловчилар сони еса йетарли, шунинг учун уларга чипта сотиб олиш учун ҳам бир неча ой давомида навбатда туриш зарур.

“Шарқий ехпресс” пойезди

Чипта нархи: 1 160 доллардан бошланади

Бу Шарқ билан Ғарбни бирлаштирган темир-йўл линиясининг илк пойезди еди. Ушбу пойезд Агата Кристининг “Шарқий ехпрессдаги қотиллик” асари сабабли ҳам машҳур бўлган.

Еастерн & Ориентал Ехпресс пойезди

Чипта нархи: 2 217 доллардан бошланади

Ҳар қандай беш юлдузли меҳмонхона билан тенглаша оладиган бу пойезд Сингапурдан Малазия ҳамда Бангкокка қараб йўл олади.

Тҳе Голден Чариот пойезди

Чипта нархи: 5 730 доллар

Дунёнинг енг чиройли ва серҳашам йўловчи пойездларидан бири ҳисобланади. У Буюк Британия қироличасига қарашли ески Блуе Ехпресс пойездининг услубини такрорлайди.

Ровос Раил пойезди

Чипта нархи: 1 200 доллардан бошланади

Ровос Раил компаниясига тегишли ушбу ретро-пойезд Африканинг ғурури ҳисобланади. Вагонлар 1930 йиллар қиролича Виктория даврига мос услубда безатилган. Унда саёҳат қиладиган ҳар қандай сайёҳ ўзини ески даврга тушгандек ҳис қилади. Пойезд йўналиши бўйича Африканинг енг диққатга сазовор жойларидан ўтади. Вагонларнинг катта манзарали ойналари йўловчиларга теварак-атроф манзарасидан баҳра олиш имконини беради.

Роял Сcоцман пойезди

Чипта нархи: 2 935 доллардан бошланади

Кичиклигига қарамасдан ҳаддан ташқари қулай ва шинам бўлган бу пойезд бутун Шотландияни айланиб чиқади. Унинг вагонларидан бири еса спа-салонга айлантирилган.

Маҳаражас Ехпресс пойезди

Чипта нархи: 6 840 доллардан бошланади

Осиёдаги енг ҳашаматли ва қиммат пойезд. Ҳиндистон қироллик саройининг нусхаси ҳисобланади.

“Императорская Россия” пойезди

Чипта нархи: 5 274 доллардан бошланади

Дунонинг енг машҳур ва ҳашаматли пойездларидан бири ҳисобланади. Йилига фақатгина бир марта саёҳатга чиқади ҳамда учта йўналиш бўйича ҳаракатланади.

Блуе Траин пойезди

Чипта нархи: 740 доллардан бошланади

Пойезд Жанубий Африканинг жанибий соҳили бўйидаги манзарали йўналиш бўйича ҳаракатланади. Пойезднинг манзаралли ойналари йўловчиларга саёҳат давомида Африка жирафалари, антилопалари ва бизонларини томоша қилиб кетиш имконини беради.

“Золотой Орёл” пойезди

Чипта нархи: 15 495 доллардан бошланади

Дунёдаги енг қиммат йўловчи пойезд ҳисобланади. Вагонлардан бирида бар, пианино ва шахсий кутубхона жойлашган. Москва-Владивосток йўналсиҳи бўйича ҳаракатланади.

 

(Visited 25 times, 1 visits today)

Related posts

Leave a Comment