Дунёдаги енг кучли, енг тезкор ва енг оғир самолёт ҳақидаги 10 та қизиқарли маълумот

Дунёдаги енг кучли, енг тезкор ва енг оғир самолёт Dunyodagi

Дунёдаги енг кучли, енг тезкор ва енг оғир самолёт ҳақидаги 10 та қизиқарли маълумот

 

Дунёда шундай нарсалар бўладики, улар яратилганидан бошлаб афсонага айланади ва узоқ йиллар давомида ўз синфидаги йетакчи бўлиб қолади. Товуш тезлигидан ҳам кучлироқ бўлган ва АҚСҲнинг ҳарбий ҳаво кучларига тегишли «Қора қуш» жосус самолёти айнан шундай қурилмалар сирасига киради. Ўз вақтида у самолётлар орасидаги енг кучли қурилма бўлган, тезлик, қувват ва парвоз баландлиги борасида унга йетадигани йўқ еди.

1. Мутлоқ рекордчи

СР-71 «Блаcкбирд» самолёти 1964 йилда яратилган бўлиб, охирги 15 йил ичида атиги бир неча бор ҳавога кўтарилди ҳолос. Аммо шунга қарамай, қурилма тўғридан-тўғри двигател билан ишлайдиган дунёдаги енг тезкор самолёт бўлиб қолмоқда. Унинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 3529,56 километрни ташкил қилади. Мазкур рекорд қурилма томонидан 1976 йилда ўрнатилган.

2. Икки каррали рекорд

 

Барча двигателлар билан уча олиш имконияти – кафолатланган муваффақият дегани емас. СР-71 «Блаcкбирд» мазкур синфга тегишли бўлган ва биргина двигател билан уча оладиган саноқли самолётлардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари у битта двигателнинг ўзи билан парвоз қила туриб ҳам ҳаракатланиш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрната олган.

3. Енг кучли

Самолёт яратилганига ярим асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам, у ҳамон двигателнинг тортиш кучи бўйича мутлоқ рекордчи бўлиб қолмоқда. Мазкур қурилманинг Пратт & Wҳитней Ж58 двигателлари 34000 фунтли тортиш кучини қайд ета олган. Бу кўрсаткич замонавий океан лайнерларининг двигатели натижасига тенг келади.

4. Енг оғир

Ёқилғи билан тўлдирилган самолётнинг оғирлиги 77100 килограммга тенг бўлиб, унинг 46180 килограммли қисми ёқилғи вазнига тўғри келади. Қизиғи шундаки, самолёт бак ёқилғи билан тўла бўлган ҳолатларда уча олмайди. Аммо қурилмани ҳаводаги парвоз пайтида шу йернинг ўзидан туриб махсус заправкачи самолёт кўмагида ёқилғи билан тўлдирса бўлади.

5. Қўниш жараёни

Блаcкбирд самолётининг парвоз қилиши ўта мураккаб жараён.Қўниши еса ундан ҳам қийинроқ. Қурилманинг йерга қўниб олиши  жараёни ҳудди орбитал шатллар қўниши билан бир ҳил тарзда кечади. Тормоз бериш учун бир неча парашютлар керак бўлади. Бундан ташқари Блаcкбирд шассиларига ўзига ҳос ва арматура билан қопланган покришкалар илова қилинган, уларни ҳар 20 рейсдан кейин алмаштириш талаб етилади.

6. Кўплар ичида биринчи

Радиолокацион кўринишнинг пасайишига оид машҳур технология ёкиоддий қилиб айтганда «стелс» биринчи марта айнан мана шу самолётда қўллаб кўрилган. Аслида ушбу технологияни бундан аввалги қурилмада синаб кўрган бўлсалар ҳам, айнан Блаcкбирд самолёти «стелс» қўлланган ва тўлақонли равишда кўринмайдиган ҳолатда келган биринчи самолёт сифатида тарихга кирган.

7. «Учқур кўз»

 

СР-71 «Блаcкбирд» самолёти бошиданоқ жосус разведкачи қурилма сифатида яратилган еди. Кейинчалик ушбу самолёт асосида душманларни қўлга оладиган модел яратишга ҳам уриниб кўрганлар. Бироқ учар аппаратни оммавий тарзда ишлаб чиқариш жараёни бошланмай қолиб кетди. Оқибатда ушбу самолётни нафақат ҳарбийлар, балки НАСА агентлиги ҳам ўз мақсадлари учун қўллай бошладилар.

8. «Еллик биринчи ҳудуд»

Қизиғи шундаки, СР-71 «Блаcкбирд» самолёти ўзининг синов тестларини кўпчилик томонидан аслида йўқ дея ҳисобланадиган афсонавий «51 ҳудуд»да топширган екан. Бугунги кунда еса мазкур ҳудудни ўзга сайёраликларга тегишли емас еканлиги, уни авиацион ишланмаларни синаб кўриш учун қўллашлари маълум қилинган.

9. «Оиламизга хуш келибсиз»

 

СР-71 «Блаcкбирд» самолётининг бошқарувини қўлга олиш АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги ҳар бир учувчига ҳам насиб етавермайди. Ушбу ўринда даъвогарлик қилаётган номзодларга нисбатан ўта қаттиқ талаблар жорий қилинган. Жумладан жосус самолёт учувчиларининг ҳарбири 25 ёшдан 40 ёшгача оралиғидаги ва оилали еркаклар бўлиши лозим.

10. Қора ранг — бу шунчаки услуб емас

СР-71 «Блаcкбирд» самолёти фақатгина чиройли кўриниш ёки ўз номига муносиб бўлиши учун қора рангга бўяб чиқилмаган. Ушбу самолёт рангини танлашда ҳам қаттиқ талабларга риоя қилинган. Гап шундаки, қора ранг иссиқликни яхши парчалайди, бу еса самолёт фюзеляжининг қизиб кетмаслигига ёрдам беради.

 

(Visited 470 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика