Инсонларни хайратга соладига кизикарли фактлар хакида малумот

QIZIQARLI-FAKTLAR Faktlar

Инсонларни хайратга соладига кизикарли фактлар хакида малумот

 

Ушбу кизикарли маълумотлар сиз учун янгилик бўлади деган умиддамиз. Шаҳар қанчалик йирик бўлса, ундаги физик шароит шунчалик ёмонлашади. Англия ва Америкада ўтказилган тадқиқотларга қараганда йирик шаҳарлар аҳолиси ултрабинафша нурларини 30 фоизгача кам олади, шунингдек, шаҳарлар устида булутли кунлар қишлоқ ва адирларга қараганда 10 фоизга ортиқ.

Аксарият касалликлар, жумладан, юқумли хасталикларнинг тарқалиш даражаси шаҳарда қишлоқларга нисбатан кўпроқдир. Масалан, аҳолиси 1 миллиондан юқори бўлган шаҳарларда ўпка саратони билан касалланиш даражаси қишлоқларга қараганда 2 баробар юқори. Бронхит хасталиги қарийб 3 баробар кўпроқ учрайди. Асаб-руҳий тизими бузилиши билан кечувчи касалликлар еса 2,3 баробарга зиёд кузатилади..

Организмдаги енг серҳаракат орган юракдир. Суткасига у 100 000 марта уриб, 350 литр қонни ҳайдайди.
Соч толаси бир ойдан, бир неча йилгача тўкилмаслиги мумкин. Бир кунда 50- 100 дона соч толаси тўкилиши нормал ҳолат ҳисобланади.

Кўз 4 сабабга кўра ёшланади: ҳиссий кечинмалардан (қувонч, ғам); рефлектор ёшланиш (кимёвий моддалар, газлар ва пиёздан ); ўзини ҳимоя қилувчи ёшланиш (кўзга нимадир кириб кетганда); айрим касалликлардан ёшланиш (аллергия, кўз шамоллаши каби).

Еркаклар аёллардан кўра 5 марта кам йиғлагани учун аёллардан кўра ўрта ҳисобда 7 йил кам умр кўради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра 12 ёшгача бўлган болаларнинг бир кунлик ёдга бўлган еҳтиёжи 50 -120 мгр, катта одамларда 150 мгр, ҳомиладор аёлларда еса 200 мгр.ни ташкил қилади.

Янги туғилган чақалоқларда тизза чаноқлари бўлмайди: у болакай 3 ёшга киргандан кейин қаттиқлашишни бошлайди.

Кўзнинг шох пардаси инсон организмининг қон айланиш тизимидан кислород олмайдиган ягона қисмидир, ушбу соҳа кислородни бевосита ҳаводан олади.

Инсон мияси организмга қабул қилинган кислороднинг 20%и , 50% глюкозани сингдириб олади ва умумий енергиянинг 20% ини ўзлаштиради. Айтганча, биз миянинг атиги 10 фоизини ишлатамиз деган фикр мутлақо хатодир, аслида биз миянинг барча қисмларини ишлатамиз ва у деярли ҳар доим фаол бўлади.

Ҳеч бир инсон ўзини қитиқлаб кулдира олмайди. Сабаби бу ҳолатда миянинг кулиш учун жавоб берадиган қисмига керакли сигнал юборилмайди.

Кунинг маълум бир вақтида буруннинг иккита емас, битта тешиги орқали нафас оламиз. Уларнинг фаол ҳолати ҳар 4 соат давомида алмашиб туради.

Инсондаги барча мушакларнинг 25% юз ҳамда бўйин қисмида жойлашган. Шу сабабли ҳам мазкур соҳаларда мимика кучли бўлади.

Янги туғилган чақалоқдаги суяклар сони 270 тага яқин бўлади. Вақт ўтиб уларнинг айримлари бирлашиб кетади. Шу сабабли ҳам катта ёшли инсонларда суяклар сони 206 та бўлиб қолади.

Машхур инсонлар ҳақидаги ушбу фактларни сизга ҳеч ким айтмаган. Бунинг сабаби….

Машхур инсонлар

 

Зерикарли енсиклопедик материал қаршингизга буюк инсонлар ҳақидаги керакли маълумотларни тақдим қилади-ю аммо енг кизикарли нарсаларни айфтмаслик йўлидан боради. Бунинг сабаби мутахассислар томонидан ушбу фактларнинг бефойда дея топилганидир.

Аммо буюк инсонлар ҳаётини ўрганар екансиз, уларга тегишли кичик деталларни ҳам кўздан қочириш ярамайди. Балки ушбу майда фактлар орқали ҳам тарихий шахслар ҳақидаги кўп нарсани билиб олса бўлар?

Аслини олганда сирли кўринишга ега бўлган маълумотлар ўша инсон ҳақида кўпроқ ўрганиш ва изланишга мажбур қилади. Бу еса билимга чанқоқ инсонлар учунайни муддаодир. Умид қиламизки, ушбу мақолани мутолаа қилгач, яна бир неча китобни ўқиш учун сизда истак пайдо бўлади.

Наполеон Бонапарт

Наполеон Корсика оролининг Аяччо ҳудудида туғилган бўлиб, унинг барча аждодлари флоренсияликлар бўлишган. Шу сабабни уни франсуз емас, италиялик, аниқроғи корсикалик деб аташ мумкин. Напалеон ёшлик пайтларида мактабда италян тилини ўрганган, франсуз тилини еса 10 ёшга кирибгина ўргана бошлаган.

Бонапарт Франсия ва Италия императори саналган. Шу сабабли Италиянинг байроғи ишлаб чиқилаётган пайтда иш бошида турган, асос сифатида еса Франсия байроғидан фойдаланганлар. Бу ўриндаги ягона ўзгариш мовий рангнинг яшилга алмаштирилиши бўлган.

Авраам Линколн

Авраам Линколн Америка Қўшма Штатларининг енг машҳур президентларидан бири еди. У ёшлик пайтларида тажрибали курашчи бўлган. У кўп ҳолларда оломонга қарата уларни курашишга чақирган, исталган одам билан куч синашиши мумкинлигини айтган. Айнан шу каби ҳаракатлари сабабли унга «Курашчилар шуҳрати» миллий залидан жой ажратганлар. Унинг курашчи сифатидаги лақаби «Ҳаққоний Ейб» бўлиб, ҳамиша ўз қарзларини тўлиғича қайтариш одатини сабабли ҳам мазкур номга муносиб кўрилган.

Жанна дъАрк

ЖаннадъАрк яшаган замонларда сочлари қирқилган қизларни учратиш деярли имконсиз еди. Маълумотларга кўра, Жанна аллақандай туртки сабаб бу ишни биринчилардан бўлиб синаб кўрган. Орадан 500 йил вақт ўтиб франсуз қаҳрамони ҳақидаги ушбу факт полшалик сартарошлардан бирини илҳомлантириб юборган ва бунинг оқибатида сартарош машҳур «Боб» турмагини яратган.

Алберт Ейнштейн

Буюк физик 1955 йилда ёруғ оламни тарк етган. Унинг ўлим сабаби аорта томирининг ёрилиши бўлиб, ушбу натижа патологоанатом Томас Харви томонидан маълум қилинган. Аммо Харви физикнинг ўлим сабабини топиш билан чекланмаган екан. У олимнинг мия қисмини ўрганиб, уни бош суягидан ажратиб олган ва бўш қолган соҳани балзам билан тўлдирган. Енг қизиғи, оддий одамларнинг мияси оғирлиги 1400 граммга тенг бўлса, Ейнштейнда бу кўрсаткич 1230 граммни ташкил қилган.

Мерилин Монро

Тарихнингенг гўзал ва омадли актрисаларидан бири бўлмиш Мерилин Монронинг тақдири жуда оғир ҳамда бахциз еди. Унинг онаси узоқ вақт давомида руҳий касалликлар шифохонасида даволанган, шу сабабли қиз йетимхонада улғайган. Уни 11 марта турли оилалар асраб олмоқчи бўлишган, аммо ҳар сафар йетимхонага қайтариб олиб келаверганлар.

Карл ВИИ

Кўпчилик учун таниш бўлган «Қирол ўлди, яшасин қирол!» жумласи илк марта Карл ВИИ нинг тож кийдириш маросимида айтилган. Бу ҳодиса 1422 йилда содир бўлган еди. Машҳур жумлани аввалги қиролни дафн етаётган пайтда айтишган. Унинг маъноси еса қиролликнинг бир одамдан иккинчиси қўлида ўтишини англатган.

Чарлз Дарвин

Бизучун маҳур назария орқали таниш бўлган олим аслида биология соҳасида махсус маълумотга ега бўлмаган. Мактабни битирган Дарвин оилавий анъанани давом еттириш учун тиббиёт соҳасига, Единбург университетига ўқишга киради.

Аммо тез орада тиббиётни соҳасини ҳам ташлаб кетади. Боиси олим қондан ҳаддан ташқари қўрқар еди.
Балки бу сиз учун янгилик бўлар, аммо Чарлз Дарвин ҳеч қачон одамнинг маймундан тарқалганини тасдиқламаган. У шунчаки одамлар ва одамсимон маймунларнинг умумий аждоди бўлиши мумкинлиги ҳақида таҳмин қилган, бу еса бир-биридан бутунлай фарқли тушунча.

Юлий Сезар

Юлий Сезар ҳамиша ва ҳар йерда лавр япроқларидан тайёрланган гулчамбар тақиб юрган. Ҳукмдор бу орқали сочларининг тўкилаётганини беркитмоқчи бўлган екан.

Испания қироли Алфонсо ХИИИ

Қирол Алфонсо ХИИИ саройидаги махсус лавозимда — мадҳиячи фаолият олиб борган.Алфонсо ХИИИ мусиқий қобилиятга ега бўлмаган, шу сабабли ҳам мадҳияни бошқа куйлардан ажрата олмасди. Мадҳиячининг вазифаси еса қиролга миллий мадҳиянинг янграй бошлагани ҳақида аввалдан хабар қилиб қўйиш саналарди.

Генри Форд

Машҳур тадбиркор Генри Форднинг компаниясига ходимларни уларнинг саломатлигидан қатъий назар қабул қилишарди. Мисол учун 1917 йилда компанияда 6000та ногирон меҳнат қилган. Шу тариқа бу компаниянинг ўзгармас анъанасига айланиб қолди.

Бундан ташқари тадбиркор барча ходимларга бир ҳил маош беришни ҳам муҳим деб билган. Форднинг айтишича, жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар бир ҳил турдаги ишларни бажариш учун бошқаларга нисбатан қобилиятлироқ бўлганлар.

Христофор Колумб

Афсоналар орасида Колумбга ҳасад қилган инсонлар ва денгизчининг уларга нисбатан жавоби ҳақидаги ҳикоя ҳам бор. Ушбу ғийбатчи инсонлар Колумбга ҳамиша Американи очиш унчалик қийин бўлмаганини такрор айтишарди. Табиийки, испан денгизчиси бундан ғазабланарди.

Колумб уларга нисбатан қуйидагича чора кўришга қарор қилди: денгизчи рақобатчиларининг барчасига биттадан тухум олиб, уни тик ҳолатда қўйиш кераклигини айтади. Улар қанчалик ҳаракат қилмасинлар, бунинг уддасидан чиқа олишмайди.

Шунда тухумлардан бирини қўлга олган денгизчи уни тезкор равишда айлантиради ва шу ҳолатда стол устига қўяди. Кейин еса қолганларга қарата «Американи кашф қилиш мана шундай » осон» бўлди» деган екан.
Волтер

Тарихий маълумотларга кўра, Волтер қаҳва ичишни жуда ҳам яхши кўрган. У кунига 50 финжон қаҳвани паққос туширарди. Тўғри, бу биз учун одатий қаҳва емас, шоколад ва қаҳвали қоришма бўлган. Бу каби тетиклаштирувчи ичимликка рўжу қўйган файласуфга қарата атрофдагилар унинг тез орада ўлишини башорат қилганлар. Аммо Волтер 83 йил умр кўриб уларни ҳайратга қолдирган.

Аёллар хакидаги енг кизикарли фактлар

 

Аёллар хакида

Бугун нафақат юртимизда, балки дунёнинг барча бурчакларида Ҳалқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Биз ҳам барча опа-сингилларимиз, оналаримиз, бувижонларимиз, нозик ҳилқат вакилаларининг барча-барчаларини тантана билан қутлаган ҳолатда улар ҳақидаги енг кизикарли фактларни келтириб ўтамиз.

1. Аёллар одатда еркакларга нисбатан икки марта кўпроқ киприк қоқадилар.

2. Еркакларнинг юраги аёлларникига ниябатан 20% га каттароқ, миялари еса 10% кичкинароқ бўлади.

3. Аёллар қоронғуда ҳам еркакларга нисбатан осонроқ ҳаракатланадилар, сабаби улардаги преферик кўриш қобилияти яхшироқ ривожланган.

4. Аёллар еркакларга нисбатан икки марта кўпроқ алдашади.

5. Агар аёл қишидан қўлларини кўрсатиш ҳақида сўрасангиз, кафтларини пастга қараб узатади. Еркаклар еса кафтни тепага қатадилар.

6. Аёллардаги таъм билиш рецепторлари нисбатан кўпроқ бўлади.

7. Оғир буюм кўтариш пайтида аёллар уни ён томонга оладилар.

8. Аёллар бутун умр давомида 2 кг лаб бўёғини ўзлари билмаган ҳолатда йеб қўйишади.

9. Аёллар қўл бериб кўришганда ҳеч қачон кафтни сиқмайдилар.

10. Бирор нарсани отиш пайтида аёл киши уни орқага емас, ён томонга улоқтиради.

11. Агар аёл кишини орқа томондан туриб чақирсангиз, сизга қараш учун фақат боши билан қайрилишади. Еркаклар еса бунинг учун бутун тана билан қайриладилар.

12. Дунёдаги илк дастурчи инсон — Ада Лавлейс исмли аёл бўлган.

13. Аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта манбадан олинган маълумотни қабул қилишнинг уддасидан чиқадилар. Уларнинг ешитиш қобилиятлари ҳам еркакларга нисбатан яхшироқдир.

14. Дунёдаги аёллар орасида қайд етилган енг баланд ИҚ даражаси — 196 ни ташкил қилади.

Христофор Колумб ҳақида кизикарли фактлар

 

Христофор Колумб

Мазкур тарихий шахс ҳақида қандай маълумотларга егасиз?

1. Машҳур денгизчининг қайерда туғилганига доир савол бугунги кунга қадар жавобсиз қолмоқда. Одатда унинг она маскани сифатида 4 та испан, 2 та португал ва 2 та италян шаҳрини кўрсатишади.

2. Унинг туғилган жойи Генуя деган таҳминлар ҳам бор. Колумбнинг Генуяда 12 йилй ашагани маълум, аммо айнан ўша йерда туғилгани ҳақидаги бирор далил йўқ

3. Христофор Колумб янги қитъани очиш ҳақида бутунлай ўйламаган ҳам. У шунчаки Ҳиндистонга олиб борадиган яқинроқ йўлни топмоқчи бўлган ва у йердан Йевропага зираворлар келтиришни режа қилган. 1485 йили денгизчи ўз ғоясини амалга оширишга уринади, аммо бу ният орадан 7 йил ўтибгина рўёбга чиқади. Сабаби саройдагилар бир нарсани тушуна олишмасди: Ҳиндистон шарқда бўлса, ғарб томонга сузиб унга бориш мумкинми?

4. Колумбнинг ўзи Ҳиндистонга йетиб борганига асло шубҳа қилмаган. Шу сабабли ҳам буйерлик аҳолини ҳиндулар деб атаган. “Ҳиндлар” ва “ҳинду”лар сўзлари орасидаги фарқ ўзбек тилида мавжуд, аммо инглиз тилида уларнинг ҳар иккиси бир ҳил айтилади.

5. Колумб ва унинг гуруҳи ҳудуддан ўзи излаган зираворларни топа олмагач, ҳайрон бўлган ва Ҳиндистоннинг енг ночор йерига келиб қолгани ҳақида ҳулоса чиқарган.

6. Колумб янги очилган қитъага 4 марта келган ва уларнинг бирортасида ҳам бунинг Ҳиндистон емаслигини тушуниб йетмаган.

7. Денгизчи зираворлар топа олмаганига қарамасдан ўз кемасида Йевропага картошка, тамаки, жўхори ва помидор олиб келган. Ҳиндулар еса Колумбнинг шарофати билан биринчи марта узум каби мевани, от каби жониворни кўришган.

8. Колумб 54 ёшида оламдан кўз юмган.

9. Денгизчи вафот етгач, уни Испаниянинг Севиля шаҳрига кўмишган. 1540 йилда есақирол Карл В марҳумнинг васиятига кўра унинг жасадини океан ортига,Санто-Домингога олиб бориб кўмишларига ҳақида қарор чиқарган.

10. Одамлар орасида олиб келинган жасад Колумбга тегишли емаслиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам юрган. Аммо 21 аср бошларида испан генетиклари суяк қолдиқлари ДНК сини Колумбнинг акаси Дийего ДНК си билан солиштиришган ва уларнинг мутлақо ўхшаш еканлигини аниқлашган.

Монголия ҳақида кизикарли фактлар

Монголи

Ушбу бетакрор мамлакат ҳақидаги маълумотлар сиз учун ҳам қизиқми?

1. Улан-Батор шаҳри дунёдаги енг совуқ пойтахт шаҳар ҳисобланади. У денгиз сатҳидан 1300 метр юқорида жойлашган. Январ ойида шаҳардаги ҳарорат селсий шкаласи бўйича — 40 гаҳам тушиб кетади ва бу аҳоли вакиллари учун одатий ҳолатга айланиб қолган.

2. Улан-батор шаҳрининг номи “Қизил паҳлавон” деган маънони англатади. Ушбу ном шаҳарга 1924 йилда берилган бўлиб, ҳудудга 1639 йилда асос солинган, биринчи номи еса Урга бўлган. Бу “Нуфузли инсон саройи” деган маънони англатар еди. 1911 йилда еса унинг номини Нийслел хурее дея ўзгартиришган.

3.Мамлакатнинг умумий майдони 1 500000 квадрат километрга тенг, аҳолиси еса 3 миллион кишини ташкил қилади. Бу йердаги аҳоли зичлиги кўрсаткичи ҳар бир квадрат киломентрга 2 тадан одамни ташкил қилади. Бу бошқ барча мамлакатлар орасидаги енг паст кўрсаткичдир. Бугун бошли Монголиянинг тенг ярим аҳолиси пойтахтда яшайди.

4. Кўпчилик инсонлар осмондан юлдуз учаётган пайти тилак айца, унинг амалга ошишига қаттиқ ишонадилар. Мўғуллар еса қулаётган юлдузни тез орда содир бўлажак ўлим тимсоли дея кўришади. Шу сабабли тилак айтиш ўрнига пичирлаб дуо қиладилар.

5. Мўғуллар жуда ҳам иримчи ҳалқ бўлиб, агар биров бошқа бир инсоннинг оёғини босиб олгудай бўлса дарҳол унинг қўлини ҳам сиқиб қўйиши керак екан.Йўқса, улар бир-бирларига душман бўлиб қолишар емиш. Айтгандай, уларнинг айтишларича, ёпиқ бино ичида чалинган ҳуштак орқали инсон ўзига хавф чақириб оларкан.

6. Дунёдаги биринчи социалистик давлат собиқ СССР бўлса, иккинчиси Монголия бўлган

7. Монголиянинг енг машҳур жойларидан бири — Чингизхоннинг улкан ҳайкалидир. Унинг баландлиги 40 метрга тенг бўлиб, дунёдаги енг катта отлиқ ҳайкал ҳам шу йерда, Монголия асосчисига бағишлаб ўрнатилган.

8. Чингизхоннинг қабри қайерда еканлигини ҳеч бир одам билмайди. Бу йердаги афсоналардан бирида айтилишича, дафн маросимида қатнашган бир неча минглаб инсонларнинг барчаси ўлдириб юборилган. Кейин уларга гувоҳ бўлган жанчилар ўзларини ўлдирганлар ва шу тариқа бу сирни бутун умрга тупроқ остига кўмганлар.

9. Мўғул оилаларида ўғил дунёга келса унинг кучли жангчи бўлиши ният қиладилар. Сумонинг асл ватани Япония бўлса ҳам, бу спорт турида енг кучли бўлган инсонлар мўғуллар саналади.

10. Ҳудуд катта тарихга ега бўлиш билан бирга ривожланаётган мамлакатлардан бири ҳамдир. Айни пайтда ушбу мамлакатнинг ҳар тўртинчи фуқароси интернетдан фаол равишда фойдаланади.

Ишониш қийин фактлар

QIZIQARLI-FAKTLAR

Норвегияда автобусда кампирга жой бериб балоларга қолиб кетиш мумкин, чунки уни ҳақорат қилган бўласиз! Нима учун Хитойда уйнинг егаси бўлган бекага гул совға қилиб бўлмайди? Айиқлар қанчалик ақлли ва Англияда қачон охирги бўри ўлдирилган? Бу ва яна бошқа нарсалар бугунги йиққан маълумотлар тўпламида. Бу йерда бутун дунёдан ва турли тарихий даврлардан енг ажёиб ва қизиқ фактлар йиғилган. Дам олиш кунларидан олдин фикрлаш учун яхшигина озуқа.

Норвегияда автобусда кампирга жой бериб балоларга қолиб кетиш мумкин, чунки уни ҳақорат қилган бўласиз! Нима учун Хитойда уйнинг егаси бўлган бекага гул совға қилиб бўлмайди? Айиқлар қанчалик ақлли ва Англияда қачон охирги бўри ўлдирилган? Бу ва яна бошқа нарсалар бугунги йиққан маълумотлар тўпламида. Бу йерда бутун дунёдан ва турли тарихий даврлардан енг ажёиб ва қизиқ фактлар йиғилган. Дам олиш кунларидан олдин фикрлаш учун яхшигина озуқа.

1. Норвегияда транспорт воситасида кекса ёшдаги кишиларга жой бериш одат тусига кирмаган. Чунки бу “одобданемас”. Ҳисобланишича, бу ҳаракатингиз билан сиз ўзингизнинг жисмоний устуворлигингиз билан мақтанаётган бўлар емишсиз.

2. Америка Қўшма Штатларида ресторанда аёл киши учун тўлаш ҳам одат тусига кирмаган. Бу билан еркаклар ўзининг молиявий устуворлигини кўз-кўз қилади, деб ҳисобланади.

3. Хитойда уйнинг егаси бўлган аёлга гул олиб бориб бўлмайди. Бу билан меҳмонлар бу уйни шу даражада хунукки, бу ҳолни тузатиш учун улар ўзлари билан гул ёки безак, зеб-зийнатларни ўзлари билан олиб келади, деб ҳисобланади.

4. Ню-Джерси пляжларида еркаклар чўмилиш кийимида пайдо бўлиши 1937- йилга қадар тақиқ остида бўлган, чунки маҳаллий аҳоли вакиллари ўз пляжларида “гориллалар”ни кўришни истамаган.

5. Германиядаги биринчи сунъий арчалар бўялган ғоз патларидан ясалган.

6. Санта-Клаус буғуларининг аксариятига еркакча исмлар қўйилган. Бироқ буғу еркаклари Рождество байрамига шохларини ташлайди, шунинг учун ҳам чаналарни урғочи буғулар ёки ахталар торца керак.

7. 1870- йилгача аборт қилишнинг кенг тарқарган усулларидан бири соғлом тишни суғуриб ташлаш бўлган. Оғриқ ўз-ўзидан юзага келувчи абортнинг сабаби бўлиб қолади, деб ҳисобланган.

8. Қадимий Римда косметк жарроҳлик амалиёти қўлланилган. Еркаклар орқасидаги чандиқлардан қутулишга ҳаракат қилган — бу шармандалик ҳисобланган, чунки, акс ҳолда душман билан жанг пайтида жангчи душманга орқасини ўгириб олган, деб ўйлаш мумкин еди.

9. Шундай ҳодисалар маълумки, айиқлар қопқонларга тошларни олиб келиб, қопқон бекилиб қолганида хўракни бемалол йеб кетаверган. Айиқ дегани — анойи дегани емас!

10. Найза 1927- йилда Буюк Британия армиясида расмий қурол қаторидан чиқарилган.

11. Кўпчилик денгизчилар бевақт ўлим рўй берганида ўзларига муносиб дафн маросими ўтказилиши учун қулоғида олтин сирға тақиб юрган.

12. 1500- йилда Англияда охирги бўри ўлдирилган. 1770- йилда — Ирландияда. 1772- йилда — Данияда.

13. Буюк Британия флотининг қонунларига биноан ўлган одам денгизга дафн қилиниши пайтида жасад қопга тикилган. Инсон ҳақиқатдан ҳам ўлганига яна бир марта ишонч ҳосил қилиш учун чокнинг охирги бахяси албатта марҳумнинг лаблари орқали ўтиши керак бўлган.

Инсон танаси ҳақида кизикарли 10 факт

Инсон танаси ҳақида кизикарли

Инсон — табиатнинг енг буюк мўжизаси. Унинг организми еса олимларни ҳеч қачон ҳайратга солишдан тўхтамайди. Бугун сизни ҳам лол қилиши аниқ бўлган кизикарли фактлар билан ўртоқлашамиз.

1. Инсон танаси ҳар-хил кимёвий унсурлардан ташкил топган. Бир умр давомида танамиздан ажралиб чиққан хлор моддаси катта-катта олтита сув ҳавзаси (бассейн)ни зарарсизлантириш (дезинфекция)га йетар екан! Танамиздан ажралиб чиққан фосфор еса, 200 қути гугурт тайёрлашга йетар екан.

2. Олтмиш йил яшаган одам, шундан 20йилини уйқуда ўтказар екан, уйқу ўлимнинг укаси, — деган гапларни бекорга гапиришмаслигига амин бўлган бўлсангиз керак.

3. Чақалоқ туғилган пайтда тизза қопқоғига ега бўлмайди, бу нарса 2 — 5 ёшлар оралиғида шаклланади.

4. Инсон танасидаги енг мустаҳкам қисми бу — туклар бўлиб, улар енг охирида чиришни бошлайди. Археологлар томонидан топилган, ерамиздан аввалги минг йиллар олдин мумиёланган жасадлар ичида, склетдан ташқари «яшаб» қолган қисми бу — туклар еди.

5. Инсон уйқудаги ҳолатида бўйи узунроқ бўлишига нима дейсиз? Чунки, ётган ҳолда одам танаси бўш ва еркин ҳолатда бўлиб, бунинг натижаси ўлароқ у тахминан 0.8 см га узаяди.

6. Инсон организми жудаям кўп иссиқлик ажратиб чиқаради, бир кунда ажралиб чиққан иссиқлик енергияси 30 литр сувни қайнатишга йетаркан!

7. Қон таркиби еса, инсоният тарихидан олдинги даврдаги денгизлар таркиби билан бир хил.

8. Инсон юраги ўлчами жиҳатдан муштдеккина келади, катта одамларда оғирлиги 220−265 грамни ташкил қилади. Убир қисқаришда битта стакан (200 мл) қонни ҳайдашга қуввати йетади.

9. Ошқозон ҳам жудаям «ақлли» бўлиб,мия ва унинг таҳлилисиз ўз ишини бажараверади. Биз томонидан ҳеч қандай таъсирларсиз озуқа ҳазм қилиш жараёнини олиб бораверади. Ундан ажралиб чиқадиган кислоталар еса, ҳатто рух моддасини ҳам ҳазм қилиб — еритиб юборади. Аммо шуниси яхшики, ошқозон ҳужайралари кислота таъсиридан кўра тезроқ ҳаракат қилади!

10. Инсон териси катта одамларда, тахмин аниқки квадрат метрни ташкил қилади. У ҳаёт давомида, янгиланиш натижасида 18 кг терини ажратиб ташлайди. Бу ҳодиса, инсон терисининг ески ҳужайралари ўрнига янги ҳужайралар билан алмашинуви натижасида содир бўлади.

Юрак ҳақидаги енг кизикарли фактлар

 

Юрак ҳақида

Организм “мотор”и бўлмиш юракни Платон: “Еҳтирослар макони” деб атайди. Ҳақиқатан ҳам, киши севинганда ёки қайғурганда унинг юраги тез-тез ура бошлайди. Ақл маҳсули бўлмиш фикрлаш еса инсон миясида пайдо бўлади.

Ҳомила 4 ҳафталик бўлганда унинг юраги уришни бошлайди. Она қорнидаги боланинг юрак қисқариш частотаси (пулс) катта одамникидан, тахминан 2 баравар тез. Бу дақиқасига 140 марта юрак уришига тенг.

Янги туғилган болада қон айланиши 1 пиёла қон миқдорича келади.

Юрак 75 трлн ҳужайралардан иборат организмни қон билан таъминлайди. Фақат кўз устки пардаларигина бундан мустасно.

Машина 32 км масофани босиб ўтиш учун қанча енергия сарфласа, юрак ҳам организм учун ҳар куни шунча енергия сарфлайди. Юракнинг бутун ҳаёт давомида ишлаб чиқарган енергияси Ойга бориб келишга йетади.

Аёл юраги еркакникига нисбатан тезроқ уради. Еркак юраги тахминан дақиқасига 70 марта, аёл юраги еса 78 марта уради.

Катта ёшдаги инсон юраги, дақиқасига 72 та , кунига 100000 та, йилига 3 600 000 та ва бутун ҳаёти давомида 2.5 млрд марта уради.

(Visited 4 179 times, 1 visits today)
Оцените статью
Tush tabiri
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика